Маҳаллаларга шағал тўкиш ишлари давом этмоқда
2019-11-30 15:41:14 242
Маҳаллаларга шағал тўкиш ишлари давом этмоқда
Куз фаслини беталофат ўтказиш, қиш фаслига муносиб тайёргарлик кўриш, йўлларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни олдини олиш, кўчаларда пиёдаларга, айниқса, мактаб ўқувчиларига шарт-шароит яратиш мақсадида бугун туманимизда ҳудудрларда жойлашган маҳаллаларнинг кўчаларига оммавий шағал тўкиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Уч кундирки, барча ҳудудларда махсус техникалар шу хайрли иш билан банд. Маҳаллаларга шағал ташиб, кўчаларга тўкишмоқда. Энг асосийси, бу амаллардан халқ хурсанд, чунки шағал уларга умуман текин олиб келиниб барилаябти. Тумандаги Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бутунлай шағал билан таъминланди, яъни шағал ётқизиши лозим бўлган кўчаларга шағал ётқизилиб, аҳоли томонидан ҳашарлар ташкил қилиниб, ёйилди.
Туман фавқулодда вазиятлар раҳбари ўринбосарининг сўзларига қараганда, бугун Қизилқиёқ, Девайрон, Ленбург, Навобод, Сариканда маҳалладарида шағал ташиш ишлари олиб борилди. Жами бўлиб, 2,5 километр йўлларга шағал тўкилди. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодур Сафоевнинг сўзларига кўра, маҳалланинг Чордара кўчасига ҳам шағал тўкилиб, ётқизилди.
Шағал тўкиш ишлари бевосита туман ҳокими Фаррух Усаровнинг назоратида бўлиб, хоким ҳар бир ҳудудга бориб, бевосита ишлар жараёни билан танишмоқда. Ленбург маҳалласга бугун 3 та “HOVO” юк машинасида шағал ташилди. Аҳоли ўзлари чиқиб, кўчаларини ипақага келтиришмоқда. Маҳаллаларга шағал ташиш ишлари эртага ҳам давом этади.