28 ноябрь санаси тарих саҳифаларида
2019-11-28 09:29:05 194
28 ноябрь 1757 йил - Бадиий Академияга асос солинган кун
Буюк реформатор Петр I Россияда чет элликларга ўрнак бўла оладиган бадиий Академия яратишни орзу қилган эди, лекин у бунга улгура олмади ва бу оламшумул режаларни амалга ошириш Москва университети асосчиси, Россия маъорифини ривожлантиришда катта ҳисса қўшган граф Иван Шуваловга насиб этди. У Москва университети қошида “ўзига хос машҳур учта санъат” Академиясини тузиш лойиҳасини таклиф қилди, лекин Академияни олдин унинг хусусий саройида сўнг пойтахтда очдилар. 9 йилга мўлжалланган ўқув машғулотлари 1758 йилдан бошланди. Энг яхши ўқувчилар Академия ҳисобидан тажриба ошириш учун чет элга юборилар эди. Кейин университет атрофига махсус бино қурилди, ўқув биноси эса Император бадиий Академиясига кўчирилди. У ерда ҳам Санъатнинг учта тури батамом сақланиб қолинди – рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура.
28 ноябрь 1665 йил - Лондон Қироллик жамияти таъсис этилган кун
1660 йил 28 ноябрда Лондон Қироллик жамияти тузилди. Бу куни 12 та инглиз олимлари астроном олим, профессор Кристофер Рене маърузасидан сўнг Грешен коллежида учрашдилар ва илм-фанни ривожлантиришда биргаликда илмий тадқиқот ишларини ўтказувчи жамият ташкил этишга келишиб олдилар. Жамият аъзолари хафтада бир марта учрашиб, илмий тажрибаларни кузатадилар ва илмий мавзуларда суҳбатлашадиган бўлдилар. Табиат ҳақидаги билимларни ривожлантирувчи Лондон Қироллик жамияти шундай ташкил топган. Қироллик жамияти шундай нуфузли жамиятки, унга энг машҳур инглиз олимлари киритилади, у шундай жамиятки Великобритания фанлар Академияси ўрнини боса олади, Қироллик жамияти географик картада абадий сақланиб қолган – ХVIII аср ўрталаридан буён Таитининг асосий ороллари билан Полинезия архипелаги унинг номи билан аталади.
28 ноябрь 1960 йил - Мавритания Ислом Республикаси Мустақиллик куни
Расмий номи - Мавритания ислом Республикаси. Пойтахти - Нуакшот. Ҳудуди -
Географик жойлашуви ва табиати. Африка қитъасининг шимоли - ғарбида жойлашган. Шарқда - Мали, жанубда - Мали ва Сенегал, шимолда - Жазоир (463) ва Ғарбий Саҳрои Кабир (
Давлат тузилиши, сиёсий партиялари. Давлат тузилиши - республика. Мамлакат губернаторлар бошчилигидаги 12 та маъмурий ҳудуд ва алоҳида пойтахт ҳудудидан иборат. Мавритания 1960 йилнинг 28 ноябрида мустақилликни тўлиқ қўлга киритган (олдин-француз протекторати). Ушбу сана Мустақиллик куни - миллий байрам ҳисобланади. Қонунчилик ислом қонунчилиги-шариатга асосланган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент. Парламент икки палатадан- Сенат (юқори палата) ва Миллий йиғин (қуйи палата)дан иборат. Йирик сиёсий партиялари: Республикачилар ижтимоий - демократик партияси ва Демократия ва бирлик йўлидаги бирлашма, Мавритания уйғониш партияси.
Тарихи. VIII - XI асрларда Мавританиянинг жанубий қисми Ғарбий Африкада Гана, Текрур ва бошқа давлатлар таркибида бўлган, мамлакат шимоли эса бербер қабилалари назоратида эди. XI - XV асрларда эса араблар ҳукмронлиги остига ўтди. 1855 йилда мамлакат Франция томонидан оккупация қилинди. 1904 йили Франция Мавританияни ўз протекторати, 1920 йили эса мустамлакаси деб эълон қилди. 1960 йили мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатда бир қатор давлат тўнтаришлари (1917, 1980, 1984) ва 1989 йили Мавритания ва Сенегал жамоалари ўртасида этник қарама - қаршиликлар рўй берди. 1991 йилдан мамлакатда кўппартияли тизимга ўтилди. Мавритания ташқи сиёсатида блокларга қўшилмаслик, барча мамлакатлар билан ҳамкорлик тамойилига амал қилади.
Манба: http://taqvim.uz/uzc