Шифохонадаги палаталар иссиқми?
2019-11-26 17:40:05 169
Шифохонадаги палаталар иссиқми?
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ижтимоий соҳа объектларида, хусусан, туман марказий шифохонасида қандай йўлга қўйилган? Шу саволларга жавоб топиш учун бугун туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Фаррух Усаров туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари С. Саидмўсаевлар туман марказий шифохонасига ташриф буюришиб, асл ҳолат билан яқиндан танишдилар. Ҳар бир палатага кириб, бевосита даволанаётганлар билан сўҳбатлашиб, иситиш асбоб-ускуналари ва дастгоҳларни ҳам кўздан кечиришди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Икромжон Аҳмадовнинг маълумотига кўра, тиббиёт бирлашмасига қарашли барча муассасаларида 2019-2020 йили кўз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида жами бўлиб 250 тонна кўмир захираси яратилган. Шундан марказий шифохонага 20 тонна, 51-сонли ҚОПга 45 тонна, 50-сонли ҚОПга 30 Сариканда ва Ленбург ҚВП-ларига 10 тоннадан, Демурсад, Мулгон ва Зангат ҚВПларига 20 тоннадан, шунингдек, юқумли касалликлар шифохонасига 75 тонна кўмир етказиб берилган. 2019 йилнинг 10 ноябрь ҳолатига тиббиёт бирлашмасига қарашли барча муассасаларда иситиш мавсуми бошланган бўлиб, табиий газдан фойдаланувчи муассасалар газдан ва кўмирдан фойдаланувчи муассасалар ушбу ёқилғидан фойдаланиб келишмоқда.
Секторлар раҳбарлари бевосита барча тиббий ходимлар ва даволанаётган фуқаролар билан ушбу масалада сўҳбатлашишди. Ташриф чоғида барча бўлимлардаги касалаллар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Албатта, саломатлик туман бойлик деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Қиш мавсумида даволанаётган беморларга зарурий шарт-шароитларни яратиб беришдек масъулият бевосита раҳбарлар зиммасига юклатилган. Ташриф давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни ечиш мақсадида тезкор чора-тадбир кўриш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддийларга зарурий кўрсатма ва аниқ топшириқлар берилди.