Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр-оқибат ва эътибор нишонаси

×

 2019-11-26 14:48:05    213

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр-оқибат ва эътибор нишонаси

            Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, жамиятда миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик рўҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш асосий вазифалардан ҳисобланади. Сух туманида ушбу йўналишда кўп ишлар қилинган ва қилинмоқда. Ижтимоий химояга мўҳтож фуқароларнинг соғлом хаёт кечиришига кўмаклашиш, масжидларга чиқувчи фуқароларнинг дунёвий билимини ошириш, ташқи қиёфа ва кийиниш маданиятини тарғиб қилиш, аҳолини экстремистик ва террористик ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, “Виждон эркинлиги ва дииий ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун талабларини кенг оммага тарғиб қилишдек аҳамиятга эга бўлган ишларнинг бажарилиши юқорида келтирилган фикрларимизнинг исботидир. Виждон эркинлигига кенг йўл очиб берилган давлатимизда фуқаролар диний ибодатларини эмин-эркин адо қилиш имкониятига эгалар. Бунинг учун, туман миқёсида барча шарт-шароилар яратиб берилган. Сух туманида ҳам бугунги кунда 11 та жомий масжидлар мавжуд бўлиб, олиб борилаётган барча ишлар қонун доирасида эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

            Бугун туманимизга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг диний ишлар бўйича кумита раиси А. Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси раиси У. Алимов, Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳатамовлар ишчи гурўҳ аьзолари билан келиб, туман аҳли билан учрашдилар. Сух тумани маданият бўлимининг мажлислар залида “Жаҳолатга карши маърифат  мавзўсида” меҳмонлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда   туман хуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фаьоллари ва туманда фаолият юритаётган жомий масжидлар имомлари катнашдилар.

            Йиғилишда сўз олганлар Республикамизда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган одилона сиёсат, диний бағрикенгликка бўлаётган эътибор, аҳолини, жумладан ёшларни  диний  оқимлар таъсирига  тушиб  қолишларини  олдини  олиш, ҳозирги  кунда давлат  раҳбаримизнинг  олиб  борилаётган сиёсатидан  мамнун  бўлиб, яшаш  шароитимизни  янада яхшилаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратиб берилганига  шукроналик  қилишимизни,  ёшларимиз ўртасида имом-хатибларимиз иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилишимизни,  ноқонуний  диний  оқимларга алоқадор ҳамда  носоғлом муҳитда  тарбияланаётган  оилаларнинг,  фарзандларини маданий-маърифий  ҳамда  спорт тўгаракларига  жалб  этишимизни қайд қилиб ўтдилар. Таъкидландлики, жамиятда ҳар биримиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга масъуллигимизни асло унутмаслигимиз лозим. Бир-бирига меҳр оқибат кўрсатиш, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳар кунги вазифамизга айланмоғи керак. Йиғилиш кун тартибидаги масала  ижро учун қабул қилинди .

            Ўтказилган тадбир  охирида 11 нафар туманнинг жомий масжид имомларига  фахрлий ерлиқлар, 75 нафар камтаъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга озиқ-овқкат маҳсулотлари, 10 нафар  ишга лаёқатсиз ногиронларга ногиронлик аравачалари, боқувчисини йўқотган  20 нафар якка елғиз  шахсларга кийим-кечаклар ҳадя этилди. Шунингдек, тадбир давомида жомий масжид имомларига 6 донадан Қуръон китоби ва ўн миллион сўмдан пул маблағлари топширилди.

            Тадбирда сўз олган туман ҳокими Ф.Усаров ҳамда сўзга чиққан иштирокчилар кўрсатилаётган бундай эътиборга ўз миннатдорчиликларини  билдирдилар. Қайд этилдики, бундан кейин ҳам туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, одамлар дунёқарашини ўзгартириш, шунингдек, ҳар бир фуқарода Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда тизимли ишлар олиб борилади.

            Дарҳақиқат, давлатимиз томонидан инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар эътиороф этишга лойиқ. Зотан, инсон манфаати устун бўлган ҳар бир мамлакатда энг аввало, Ватан равнақига бўлган дахлдорлик ҳисси ҳар бир фуқарода мустаҳкамланаверди.