26 ноябрь санаси тарихда
2019-11-26 11:04:14 222
26 ноябрь 2001 йил - Сурхондарё қўғирчоқ театри очилган кун
Сурхондарё қўғирчоқ театри 2001 йил 26 ноябрда ташкил этилган. Театр “Туяқуш-боёқуш” (П.Мўмин) спектакли билан очилган (2002). 240 ўринли залига эга. “Дўстлар” (А.Жамол), “Ўрмонда янги йил”, “Абдулла қувноқ ҳангомалари” (Т.Қобилов), “Ялмоғизга алла-қуёнвойга тилла” (З.Шамсутдинова шеърлари асосида) каби спектакллар саҳналаштирилди. Театр фойесида рассом Рўзи Чориев расмлари галареяси жойлашган бўлиб, рассомнинг портрет, пейзаж жанрларига мансуб жами 55 асари қўйилган.
26 ноябрь 1975 йил - Жиззаx вилоятидаги Арнасой тумани ташкил топган кун
Жиззаx вилоятидаги туман, 1975 йил 26 ноябрда ташкил этилган. Шим ва шимолий-ғарбда Фориш, Жанубда Зафарбод, жанубий шарқда Паxтакор, шарқда Дўстлик, шимолий шарқда Мирза чўл туманлари билан чегарадош. Майдони 0.49 минг км2. Аxолиси 40.0 мингдан ортиқ киши (1999) Арнасой туманида 6 Қишлоқ фуқаролари йиғини (Дўстлик, Зарафшон, Усмон Юсупов, Чўлқувар, Янгибўстон, Ғалаба) бор Маркази-Ғолиблар қишлоғи. Табиати. Туман релефи асосантекисликлардан иборат. Ер юзаси шимолий ва шуимолий ғарбдан жанубий ва жанубий шарққав томон аста секин кўтарила боради. Иқлими кескин сонтинентал. Январ ойининг ўртача темпиратураси -1,-5 градус июлники 30 градусгача. Йилига ўртача 150-300 мм ёғин тушади. Арнасой туманининг шим. Қисмида Айдар кўли жойлашган. Тупроғи асосан бўз-қўнғир тупроқ, шимолий шарқий қисмида қисман шўрxоклар бор. Туманиниг чўл жойларида чала буталар, саксовул, эфемер ва эфемероидлар ўсади. Кемирувчилардан қўш оёқ, юмронқозиқ, қуён; судралиб юрувчилардан калтакесак, илонлар, йиртқичлардан бўри, тулки, бўрсиқ; ҳашоротлардан чаён, фаланга; қушлардан тўрғай, сўфи тўрғай, боёўғли яшайди. Арнасой туман xудудида Арнасой давлат оринтология буйртма ҳудуди ташкил этилган. Аxолиси; асосан, ўзбеклар; шунингдек рус, қозоқ, тожик, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги 1 км (квадрат)га ўртача 16 киши.
Маълумот: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2000