Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВЛАР - ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИ

×

 2019-11-25 15:54:06    234

PDF yuklash
Chop etish


  Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг асосий мазмуни ва мақсади ижтимоий йуналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳукукий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилгандир.

   Таъкидлаш жоизки, утган йиллар давомида юртимизда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” дастури асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада муайян ютуқларга эришган дунё мамлакатларининг мураккаб тажрибасини ҳамда миллий хусусиятларимиз ва халқимизга хос бўлган қадриятларимизни эътиборга олган ҳолда ижтимоий ҳаётимизга боскичма-боскич тадбиқ этиб келинмоқда.

  Шу жиҳатдан олганда, жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларнинг натижалари ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ҳамда маънавий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши ва ривожланишининг кейинги истиқболлари билан чамбарчас боғлиқдир.

  Бинобарин, мазкур сайловларнинг демократик, очиқ, ошкоралик, қонун устуворлиги тамойиллари асосида ўтиши кўп жиҳатдан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий вазият ҳамда мукаммал сайлов ҳуқуқи асосларининг мавжудлигига боғлик бўлади.

  Мамлакатимизда давлат хокимияти органлари ва институтларини сайловлар йўли билан ташкил этиш борасида халқаро нормалар ва андозаларга тўла мос келадиган тажриба шакллантирилди. Шу ўринда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим кафолати сифатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини эътироф этиш мумкин. Конституцияда белгилаб берилган сайловга оид конституциявий тамойиллар асосида Сайлов кодекси қабул килинди. Ўз урнида, миллий сайлов қонунчилигимизда дунёнинг аксарият мамлакатларида мавжуд бўлмаган бир қатор институтлар ўз ифодасини топганлигига алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Хусусан: сайлов жараёнида кузатувчи институтининг жорий этилганлиги; сайловларни ўтказиш буйича махсус ваколатли органлар тизими – Марказий сайлов комиссияси, округ ҳамда участка сайлов комиссияларининг мавжудлиги; сайлов жараёнини молиялаштиришнинг фақат давлат бюджети томонидан амалга оширилиши; сиёсий партиялар томонидан кўрсатиладиган депутатликка номзодларнинг камида 30 фоизини аёллар ташкил этиши лозимлиги; сайлов цензларининг камлиги ва уларнинг адолатли тартибда белгиланганлиги ва бошқалар шулар жумласидандир.

  Мамлакатимизда сайловда муҳим омил бўладиган фуқаролик жамияти институтлари ҳамда кўппартиявийлик тизими ташкил топди. Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шулар жумласидандир. Олдинги сайловлардан фарқли ўлароқ янги ташкил этилган Ўзбекистон экологик партияси ҳам бўлиб ўтадиган сайловларда бошқа партиялар билан тенг равишда иштирок этади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мазкур партиялар томонидан жамият ва давлат ҳаётида турли қатламларнинг манфаатларини ҳокимият даражасига кўтариш борасида муайян сиёсий тажриба орттирилди. Шу асосда мазкур партиялар жамият сиёсий тизимида ўз ўрнини топиш, ўзининг барқарор электоратига таяниш борасида ўз дастурий вазифаларини амалга ошириб келмоқдалар.

  Маълумки, сиёсий партиялар у ёки бу манфаатларни ифода этибгина қолмасдан, бу манфаатларни шакллантиришда ҳам бевосита иштирок этадилар. Партиялар фуқаролик жамиятини давлат билан уйғунлаштириб, муросасизликларни йўқотиш ёки юмшатишни таъминлайдилар, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимиятларининг барқарорлигини сақлашга ўз ҳиссасини қўшадилар.

  Биз ўзимизнинг пировард мақсадимизга эришиш учун замон қандай тез ва шиддат билан ўзгараётганини ҳисобга олган ҳолда, воқеликнинг ортида эмас, балки унинг олдида юришимиз, ҳар кандай нохуш ҳаракат ва муаммоларнинг олдини олишимиз, тараққиётимиз ва демократик янгиланиш заминини белгилаб берадиган қонунларни ўз вақтида қабул қилишимиз, уларга ҳаёт тақозо этаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишимиз зарурати бугун нечоғли долзарб эканини англаш, тушуниш қийин эмас.

  Шу муносабат билан қабул қилинган Сайлов кодекси айнан ана шундай фикр ва мақсадлар билан озиқланган десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Шу маънода, сайлов қонунчилигининг ривожланиши миллий давлатчилигимиз негизларини мустаҳкамлаш, жамиятимизни демократлаштириш ва либераллаштириш, барқарор тараққиёт кафолатини таъминлаш ва шу асосда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари ва халқимизнинг ҳаёт даражасини изчиллик билан кўтариб боришдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши муқаррар.

  Биз демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаган эканмиз, демократиянинг асосий принципларини, яъни, жамиятимизда халқ иродасининг тула ҳукм суриши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қарор топтириш масалалари бугун ҳаётимизда қай даражада ўз аксини топмоқда ва шу талабларга тўлик жавоб бериш учун биз яна нималарга эътибор қаратишимиз лозим, деган саволларни олдимизга қуйишимиз табиий.

  Бу борада бошка муҳим йўналиш ва вазифаларни инкор этмаган ҳолда, аввало, аҳолимизнинг фаоллиги, сиёсий ва ҳукукий онгини ошириш буйича қилаётган ишларимизнинг самарасини янада кучайтириш масаласи доимий кун тартибида туриши зарур.

  Юқорида айтилган фикрларни мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, давлат қурилиши, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуриш ҳамда фуқаролик жамиятини барпо этишга асос бўлади. Шубҳасиз, ушбу ислоҳотлар йиллар ўтган сари янада самарали бўлиб, ривожланиб бораверади.

  Албатта бунинг учун, ҳозирги тараққиёт босқичимизда ушбу ислоҳотларни янада собитқадамлик билан давом эттиришимиз ва белгиланган режаларни такомилига етказишимиз лозим.

  Уйлаймизки, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳам бизнинг мустақиллик даврида тўплаган тажрибаларимизнинг самарасини, демократик тамойиллар ҳаётимизга қанчалик кириб борганлигини ҳамда аҳолимизнинг сиёсий савияси нечоғлик юксалганини бутун дунёга яна бир бор кўрсатадиган имконият ва синов бўлади. Шу жиҳатдан олганда, сайловчиларимиз мазкур сайловда ислоҳотларимизни муваффақиятли давом эттирадиган, халқимиз юкини ўз елкасида кўтара оладиган, унинг фаровонлигини таъминлаш, юрт тинчлигини сақлаш, Ватан равнақини кўтаришга хизмат қила оладиган, халқаро майдонда Ўзбекистан обруйини оширишга ўз ҳиссасини қўшадиган муносиб номзодларга овоз беради. Ўз ўрнида, сайловлар жамиятнинг демократик қиёфасини кўрсатиш билан бирга, муайян халқнинг ҳуқуқий онги-тафаккурини намоён этадиган муҳим сиёсий воқеадир. Сабаби, жамиятда бошқа ҳеч бир жараён йуқки, унда ҳар бир фуқаро иштирок этса. Сайлаш ёки сайланиш оддий ҳол эмас. Бу имкониятлар замирида мустақил Ватанимиз тақдири, унинг порлок келажаги турганлигини ҳис этиш ҳар биримизнинг келажакка нечоғлик масъул эканимизни англатади. Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш йўли эса ўз навбатида жамиятдаги ижтимоий-сиёсий қарашлар, турли манфаатларни ифода этадиган сиёсий партиялар фаоллигини ошириш билан чамбарчас боғлиқ эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламокда.

  Ҳар кайси сиёсий партиянинг жамиятимиздаги кучи уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий соҳаларда таклиф этган ва амалга ошираётган дастурларининг таъсири ва уларни қўллаб-қувватлаётган тарафдорлари сони билан ўлчанади. Бинобарин, партиялар узининг ижтимоий-сиёсий фаолиятини аҳоли орасида қанча жонлантириб, кенгайтириб борса, халқимиз
ва сайловчиларимизнинг сиёсий онги ва фаоллиги шунча юксалиб, уларнинг ислоҳот ва ўзгаришларга ўтказадиган таъсири тобора ортиб бораверади.

  Мамлакатимизда конунчилик ҳокимияти ва вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар демократик ислоҳотларнинг барча истиқбол йўналишларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда давлатимиз томонидан танланган ривожланиш йўлидаги “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” дастурини амалда бажарилишини таъминлашда муҳим босқич бўлиб тарихимиз саҳифаларидан ўрин олиши шубҳасиздир.

   М.Нажимов - Тошкент давлат юридик университети профессори