"Халқ билан бўл, халқ ичинда бўл..."
2019-11-25 00:15:33 179
Президентимиз таъкидлаганидек, "Бизнинг фаолиятимиздан халқ рози бўлиши керак. Халқ рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади". Дарҳақиқат, инсон манфаати устун бўлган давлатимизда қилинаётган ҳар бир ислоҳот, ҳар бир янгилик ҳам ушбу манфаатни кўзлаб амалга оширилади. Бу албатта, ҳар бир раҳбар зиммасига катта масъулият юклаши табиий ҳол. Шунинг учун, ҳар биримиз туну кун халқимиз хизматида бўлмоғимиз шарт ва зарур.
Бугун қишга тайёралик масаласи куннинг асосий мавзўсига айланиб улгурган. Бугун, якшанба кун бўлишига қарамасдан, Сух туман ҳокими Фаррух Усаров, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари А. Маҳмудовлар юқоридаги қайд қилинган ҳолатни ўрганиш мақсадида бир қатор ижтимоий-соҳа объектларини кўздан кечиришди. Сух туман халқ таълими бўлими мудири Амиржон Темировнинг маълумотига кўра, тумандаги мактабларда аллақачон иситиш мавсуми бошланган ва таълим муассасаларига кўмир захирасининг етарли миқдори олиб келинган. Аниқланган камчликларни бартараф этиш учун туман раҳбарлари ўзларининг керакли тавсияларини беришди.
Тадбир давомида Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида бир гурўҳ аҳоли ва нуроний отахонлар билан учрашиб, уларни дарду муаммоларига ошно бўлишди. Маҳалла аҳлидан Сомсит Мелиев ва Бахтиёр Жўраевлар Себзор гузарида табиий газнинг босими пастлиги борасида мурожаат этишди. Шунингдек, Қамбаров Маъмур маҳалладаги 5-сонли болалар боғчасида кўмир етишмовчилиги ҳақида ҳам гапирди. Айтиш лозим, маҳаллада йил давомида кўпгина ободончилик ишлари олиб борилди. Лекин, фуқаро Назиржон Содиқовнинг сўзларига кўра, "Тоза ҳудуд" ташкилотининг маҳалладаги кўриниши сезиларли эмас. Ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича туман ҳокими барча мутасаддий ташкилот раҳбарларига топшириқ берди ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан назорат халқнинг зиммасига юкланди. Яъни агар тилга олинган камчиликлар бартараф этилса, фуқаролар маълумотни туман ҳокимлигига ўзлари тақдим этишади.
90 га кирган нуроний отахон Йўлдошали Эргашев берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун эканлигини билдириб, раҳбарларнинг барча эзгу амалларида дуолар ила муваффақият тилади. Қайд қилиндики, эрта ёғган қор қишлоқ хўжалиги йилининг баракали бўлишига асосий омил бўла олади.