Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда сайловларга тайёргарлик ишлари қандай олиб борилаябти?

×

 2019-11-23 17:15:11    95

PDF yuklash
Chop etish


  Жорий йилнинг 23 ноябр Сўх туманида сайловга тайёргарлик кўриш буйича бир қатор ўрганишлар олиб борилди. Туманда жами бўлиб 27 та сайлов округи, 30 та сайлов участкалари ҳамда вилоят Кенгашига 2 та округ сайлов комиссиялари ташкил этилган бўлиб, шундан 2 таси махсус участка ҳисобланади.

             Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди: 30 та сайлов участкалардан 25 таси умумий ўрта таълим мактабларида, 1 та мусиқа ва санъат мактабида, 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, 1 та маҳалла гузарида, 1 таси маданият бўлими биносида ва 2 та  ҳарбий қисмда ташкил этилган. 

- Участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва унга олиб борувчи йўлаклар озода ва таъмирланган булиб, ёритиш мосламалари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда;

– участка сайлов комиссияларига борувчи йўллар кўринарли кўрсаткичлар билан тулиқ таъминланган;

– биноларга киришда белгиланган талабдаги ногиронлар аравачасига мос пандуслар ташкил этилган.

             Участка биноларида Давлат байроғи, Давлат герби, участка тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳалар бор бўлиб, 30 та участкаларда стационар кичкина ва катта ҳажмдаги сайлов қутилари 6 тадан, жами 12 та етишмайди. Кўчма сайлов қутиси 7 та, ёритиш тизими ва ёзув анжомлари бўлган кабиналар 8 комплектга, пластмассали пломбалар 32 та,  янги ташкил этилган участка сайлов комиссиясияга 4 та муҳр, 24 та сайлов участкаларга интернет тармоғини улаш  лозимлиги аниқланди.

Стендлардаги материалларда сайловолди ташвиқотига оид нишон ва аломатларни қўйилишига йўл қўйилмамган.

       Округ сайлов комиссиялари жойлашган бинолар талаб даражасида жиҳозланган.

Тумандаги сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари ҳар бир участка сайлов комиссиясига сайловчилар рўйхатини чоп этиш учун етарли даражада оргтехникалар билан таъминланган. Сайлов санасига бағишланган плакат (...сайловга___кун қолди) бор, лекин айрим участка биноларининг ички кисмида илинган. Сайловга___кун қолди деган ёзув плакатини бир хил ҳажмда ҳар бир участкаларга илиш тавсия этилди.

  Тумандаги мавжуд участкаларда сайловга оид инфографик ва схематик кўринишдаги тушунтириш материаллари талаб даражасида ташкил этилган.

  Туманда сайловга тайёргарлик буйича ишлар талаб даражасида ташкил этилган бўлиб, туман маҳаллий телевиденияси ва туман ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ОАВ да ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш кенг йулга қуйилган ва сайловга тайёргарлик ишлари қизғин давом этаётир.