Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда ҳам “Ватанпарвар”бор

×

 2019-11-23 15:25:55    243

PDF yuklash
Chop etish


            Республикамизда 23 ноябрь куни “Ватанпарвар” ташкилоти тузилган куни сифатида нишонланади. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти – нодавлат, нотижорат ташкилот ҳисобланади. 1991 йил 23 ноябрда тузилган. Ташкилотнинг ташкил топишига бу йил 28 йил тўлди. Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини, унинг қуролли кучлари, мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, кенг халқ оммасини, хусусан ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлашдир.

         Сух туманида ҳам ушбу ташкилот фаолият юритади ва унинг Сухдаги бўлимининг ташкил топишига бу йил 14 йил тўлди. Туманда ушбу ташкилот 2005 йилнинг 2 май куни ташкил топган. Ташкилот раҳбари ўринбосари Муҳаммадшариф Муҳаммадхўжаевнинг маълумотига кўра, ташкилотда фақат бир дона “Москвич” енгил автомашинаси бор эди холос. Ташкилотда 4 нафар ходим фаолият юритарди. Ислоҳотлар самараси ўлароқ, ҳамда ҳукуматимиз эътибори доирасида ўтган муддат давомида ташкилот ҳаётида кўп янгиликлар амалга оширилди.  Бугунги кунда ташкилотда 20 нафар ходим фаолият юритади. 9 та автомашина - 2 дона “Дамас”, 2та  “Спарк”, “Жигули”, “Москвич”, 2 та “Матиз”, “Нексия” русумли автомашиналар ташкилот тасарруфига бериб қўйилган.

         Ташкилот асоан 3та равия - халқ хўжалигига техник мутахассислар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, техника ва амалий спорт турларини ривожлантириш каби йўналишларда фаолият олиб боради. Биргина 2019 йилнинг ўтган муддати давомида Сух туман ўқув-спорт техника клубида 345 нафар тингловчи таҳсил олишиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга муваффақ бўлишди. Айтиш мумкинки, ташкилотга ҳукуматимиз томонидан амалий эътибор кўрсатиб келинади. Жумладан, ташкилотда янги бино қурилиши учун 900 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурувчилар томонидан айни пайтда икки қаватли ўқув биносининг қурилиши давом этмоқда.

         “Ватанпарвар” ташкилотининг ташкил топишига бағишлаб, туман мактабларининг ўқувчи ёшлари ўртасида спортнинг биатлон тури бўйича мусобақалар уюштирилди. Мусбоқа ғолиблари - 2, 5, ва 22-сонли ЎЎТ мактаблари ўқувчиларига ташкилотнингг эсдалик совғалари топширилди.