Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ

×

 2019-11-22 11:01:25    291

PDF yuklash
Chop etish


         Бугунги мафкуравий курашлар авж олган замонда дин, Ватан, миллат, маданият, миллий урф-одатларни сақлаш, ҳимоя қилиш, аждодлардан занжир бўлиб, бизларгача етиб келган муқаддас ислом дини ва қадриятларини келажак авлодга соф ҳолида етказиш барчамизнинг бурчимизга айланиши керак. Шундай экан, инсон қай соҳада бўлсин ўзининг касби-кори, меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, бу масъулиятли хизматни сидқидилдан амалга ошириши лозим. Ватан равнақи ва озодлиги йўлида ҳамма бир тану бир жон бўлиб курашсагина у юрт тобора обод бўлиб боради.

         Сух тумани Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам юқорида келтирилган фикрларимиз ҳақида гапирилдли. Йиғилишда Сўх  туманида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш,  миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш тўғрисидаги масалалар астрофлича муҳокама этилди. Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов, туман прокурори Ф. Абдувалиев, туман ИИБ  бошлиғи подполковник С. Саидмўсаев, Сариканда маҳалла фуқаролар  йиғинининг маҳалла  фаъоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

           Йиғилишни   Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари  фаолиятини  мувофиқлаштириш Кенгаши раисининг  биринчи  ўринбосари  Ф. Додокаримов  очиб йиғилиш иштирокчиларга  кун  тартибидаги  масъала ҳақида ахборот берди. Шундан сўнг, сўз вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Ҳатамовга берилди.

          Вилоят  ҳокими  ўринбосари  сўзга  чиқиб,  маҳалла аҳолиси ўртасида  диний экстремизм ақидапарастлик ва миссионерликни олдини олиш мақсадида аҳолини хушёрлик ва огоҳликка даъват этадиган тадбирлар ва давра суҳбатларини ўтказиб бориш, бу борада  бугунги кунда халқимизнинг маънавий-маърифий тараққиётига халақит бераётган, бизнинг тинч, осийишталигимизни кўраолмаётган гуруҳлар, тўдалар ўзларича ғавғо кўтариб, ўтиш даврининг қийинчиликларини рўкач қилган ҳолда айрим ёшларнинг онгини заҳарлашга харакат қилмоқда. Бу мутаассиблар ўзларини  “динни тозаловчилар”, “Ҳизбут-таҳрирчилар” ва  бошқа  мазҳаблардан  деб атаб, аслида, исломни хунрезлик ва жахолат қуролига айлантирмоқчилар. Хорижий  давлатлардаги маъносиз урушлар шу ақидапарстликларнинг иши эканлиги бутун  жахон оммасига маълум.     

       - “Парвардигори олам сизу бизни инсон қилиб яратган, ақл-хуш, илму амал берган экан, демак биз инсон сифатида тафаккур қилиб, дунёвий илмларни ўрганиб, дунё орқали Аллоҳнинг зотини, илмларини кашф этиб яшашимиз керак бу  борада  маҳалла  фаоллари, имом  хатиблари    томонидан тарғибот ва  тушунтириш  ишларини мунтазам равишда олиб бориш керак”, - деди ўз сўзларида вилоят ҳокими ўринбосари.

       Сўх  тумани ИИБ  бошлиғи  подполковник С.Саидмусаев  сўзга чиқиб,    Сўх  туманида  диний  ташкилотларнинг вакиллари  иштирокида жойларда йиғилишлар  ўтказиб,  аҳолини, жумладан ёшларни  диний  оқимлар таъсирига  тушиб  қолишларини  олдини  олиш, ҳозирги  кунда давлат  раҳбаримизни  олиб  борилаётган сиёсатидан  мамнун  бўлиб, яшаш  шароитимизни  янада яхшилаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратиб берилганига  шукроналик  қилишимизни,  ёшларимиз ўртасида имом-хатибларимиз иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилишимизни,  ноқонуний  диний  оқимларга алоқадор ҳамда  носоғлом муҳитда  тарбияланаётган  оилаларнинг,  фарзандларини маданий-маърифий  ҳамда  спорт тўгаракларига  жалб  этишимизни қайд қилиб ўтди. Таъкидландики, тегишли мутасаддий   ходимлар томонидан ҳудудларда профилактик тушунтириш ишларини кучайтириш, аҳолининг турли қатламлари билан диний экстремизм ва миссионерликка қарши кураш йўналишида  профилактик тадбирларни ташкил этиш, ўзоқ муддатга  чиқиб  кетган  ва  қайтиб  келган  фуқаролар  билан  мунтазам  равишда  профилактик  тушунтириш  ишларини  олиб  бориш, маърифатли отинойилар билан семинар-машғулотлар уюштириш ҳамда уларни ақидапарастликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этиб,  маҳаллаларда  ҳамкорликни  кучайтириш  лозим.

Йиғилиш давомида туман  прокурори  Ф. Абдувалиев, Ф. Додокаримов ҳамда   маҳалла  фаоллари В. Камолов, Ҳ. Иномжонов, Х. Рахимовалар сўзга  чиқиб,   ушбу  йуналишдаги  ишларни   ўз  вақтида  самарали  ташкил  этиш лозимлигини  билдирдилар.

            Ҳақиқатан ҳам, огоҳлик давр талаби ва ушбу талабдан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида  диний экстремизм, ақидапарастлик ва миссионерликни олдини олиш мақсадида аҳолини хушёрлик ва огоҳликка даъват этадиган таъсирчан  тадбирларни уюштириш, бу борада барча корхона ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, жойларда профилактик тадбирларни ўтказишда якка тартибдаги сўҳбатларга урғу бериш, маҳаллий ОАВларида, интернет сайтларида мавзуга оид тарғибот материалларини тизимли бериб борилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зотан, огоҳлик ва ҳушёрлик ҳар биримзнинг асосий шиоримизга айланмоғи лозим. Бу йўналишда масъулиятсизлик, лоқайдликка йўл қўйиб бўлмайди. Ватан тақдирига дахлдор бўлган ҳар бир инсон борки, у доимо огоҳ бўлиши керак. Зеро Ватан тақдири бу бизнинг ҳаётимиз, фарзандларимизнинг ҳаёти, уларнинг эртанги куни ва келажагидир. Келажакка беқарқ бўлмаган инсон огоҳ инсондир. Нурафшон келажакка дахлдор бўлган инсон ҳушёр инсон демакдир. Шунинг учун, бугунги таҳликали замонда ҳар доим огоҳ бўлишимиз шарт ва зарурлиги давр талабидир!

Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати