Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

22 ноябрь қандай сана?

×

 2019-11-22 09:13:31    247

PDF yuklash
Chop etish


22 ноябрь 1497 йил - Васко да Гама Эзгу Умид бурнини айланиб ўтган кун

  1497 йил июлда Ҳиндистонга йўл қидириш учун 4 та кемадан иборат экспедиция Лиссабондан жўнаб кетди. Қирол экспедиция учун оғир юк  кемалари “Сан-Габриэл” ва “Сан-Рафаэл”, “Берриу” номли 3 мачтали елканли кема ва юк ташувчи кемалар ясашни буюрди. Ва буни ҳаммасини тажрибасиз денгиз саркардаси Васко да Гамага топширди. Ҳалигача олимлар нима учун Португалия қироли ишни синалган моряк, Эзгу Умид бурнини очиб машҳурликка эришган Бартоломеу Диашга топширмаганлиги устида баҳслашадилар. Диаш бу нуқтани Бурь деб атайди, лекин бурунни Ҳиндистонга йўл очиш  умидида Умид деб ўзгартирдилар. Бу орзулар ўзини оқлади фақат Диаш билан эмас. Диаш қирол учун кучсиз командирдек кўринган деб ҳисоблайдилар. Бир сафар у кемаларни Ҳиндистонга етказиб бера олмади, исёнкор матросларни уддалай олмади. Да Гама эса журъатли ва ҳаттоки шафқатсизлиги билан ҳам танилган эди. Бошқа манбаларда айтилишича қирол экспедицияни Васконинг отасига топширмоқчи бўлган, лекин у тўсатдан вафот этган. Нима бўлишидан қатъий назар Васко да Гама олдига қўйилган вазифани уддалади. У Африкани жануб томонидан айланиб ўтди, Эзгу Умид бурнини босиб ўтиб Ҳинд океанига чиқди ва ниҳоят кўзланган манзилга Ҳиндистонга етиб келди. Да Гама экспедицияси очган йўл Суэцк канали очилишига қадар асосий савдо йўли бўлиб қолди.

22 ноябрь 1943 йил - Ливан мустақил давлат сифатида эълон қилинган кун

  Расмий номи-Ливан Республикаси.Пойтахти-Байрут. Ҳудуди-10400 км2. Аҳолиси-4291700 киши (2012). Давлат тили-араб. Сиғинувчиларнинг асосий қисми ислом динига (75%) эътиқод қилади. Пул бирлиги-ливан фунти.

  Географик жойлашуви ва табиати. Ғарбий Осиёда жойлашган. Шарқ ва шимолда-Сурия (чегара узунлиги-375 км), жануб ва жануби-шарқда –Исроил (79км) билан чегарадош.Қуруқликдаги чегаралари узунлиги-454 км. Ливаннинг ғарбий чегаралари Ўрта Ер денгизи билан жанубий районлар масаласида худудий қарама қаршиликлар мавжуд. Ландшафти асосан тоғли: ғарбда денгизбўйи пасттекисликлари мамлакатнинг Ливан чўққиси (3088м) мавжуд бўлган баланд тоғи Эс-Сауда билан туташган. Шарқда Антиливан тоғ тизмаси жойлашган.Ушбу тоғ тизмалари ўртасида Бекаа водийси жойлашган. Йирик дарёси- Эл-Литони. Асосий фойдали қазилмалари: темир рудаси ва оҳактош. Ишлов бериладиган ерлар мамлакат ҳудудининг 21%ини ташкил этади.

Иқлими - субтропик, иссиқ.

Давлат тузилиши, сиёсий партиялари. Давлат тузилиши-унитар республика. Мамлакат 6та губернаторлик (мухофазот)дан ташкил топган. Ливан мустақил давлат сифатида 1943 йилнинг 22 ноябрида эълон қилинган, бироқ француз қўшинлари 1946 йил охирига қадар Ливан ҳудудида ушлаб турилди (миллий байрам - Мустақиллик куни). Ижроия ҳокимият президент (давлат бошлиғи) ва Вазирлар кенгаши бошлиғи ҳисобланган бош вазир қўлида. Мамлакат конституциясига кўра фақат христиан - маронит - президент, мусулмон – сунний - Бош министр бўлиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият бир палатали парламент-Депутатлар палатаси томонидан амалга оширилади. Мамлакат сиёсий ҳаётида христианлар ва мусулмонларнинг икки сиёсий блоки асосий ролга эга. Асосий сиёсий партиялари: Араб социалистик уйғониш партияси, Социалистик тараққиёт партияси, Ливан коммунистик партияси, Халқ носирийлар ташкилоти, Катаиб партияси, Амал шиалар ҳаракати.

Иқтисоди, транспорт коммуникациялари. Беқарор ички сиёсий ҳолат, Исроил томонидан Ливан  жанубининг бир неча маротаба оккупация қилиниши мамлакат ичкарисида иқтисодий аҳволнинг оғирлашувига, тадбиркорликнинг кескин пасайишига, ташқи савдонинг камайишига олиб келди. Саноатнинг нисбатан яхшироқ тараққий этган соҳалари: нефтни қайта ишлаш,озиқ-овқат, тўқимачилик. Байрут ҳозирги кунда Яқин Шарқнинг молия марказларидан бири  ҳисобланади (мамлакатнинг олтин-валюта заҳираси 4300 млн доллар). Қишлоқ хўжалигида  (ЯИМнинг 30%) цитрус мевалар, зайтун, картошка, олма, тамаки, узум етиштирилади. 2012 йилда ЯИМ миқдори 41766 млн (аҳоли жон бошига - 10311) долларни ташкил этган. Асосий савдо ҳамкорлари: Саудия Арабистони, Швейцария, Италия, Иордания, Франция.

Темир йўлларининг умумий узунлиги - 222 км, автомобиль йўллари - 7300 км (6200 км - қаттиқ қопламали). Мамлакат портлари: Байрут, Сайда.

  Тарихи. М. а. 4 минг йилликда ҳозирги  Ливан ҳудудида финикияликларнинг шаҳар давлатлари шакллана бошлади. М. а. VIII асрдан I асрга қадар Ливан Шарқнинг турли давлатлари таркибида бўлиб келди. М. а. I асрда  Ливан Рим империяси таркибига кирди. 637 йили араблар томонидан босиб олинган бўлса, 1098 йилдан 1289 йилга қадар Яқин Шарқда салибчи - рицарлар томонидан ташкил этилган христианлар давлати таркибида бўлди. Ливан ва Исроил ўртасидаги можаролар ва қуролли тўқнашувлардан сўнг 2000 йилда икки давлат ўртасида “ ҳаворанг чизиқ” деб аталадиган аниқ чегара белгиланди. Шундай бўлишига қарамасдан, Жўлан тепаликлари баҳсли ҳудудлигича қолмоқда.

Манба: http://taqvim.uz/uzc