Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун

×

 2019-11-21 18:12:08    186

PDF yuklash
Chop etish


  21 ноябрь 1973 йил - Бутунжаҳон саломлашиш куни

  Бутунжаҳон саломлашиш  куни  “Сиз саломлашинг ва сизга ҳам салом беришади” деган шиор остида 21 ноябрда Бутунжаҳон саломлашиш  куни ўтказилади. Миср ва Исроил ўртасида бўлиб ўтаётган совуқ уруш авжига чиққанда 1973 йил бу байрамни америкалик икки ака-ука Майкл ва Брайен Маккомаклар ўйлаб топганлар. Халқаро аҳволнинг кескинлашиб кетмаслиги учун бу кун норозилик белгиси сифатида жуда ҳам керак эди. “Оддий, лекин самарали харакат” керак деган самимий табриклар билан хатлар жўнатишди. Дунёда тинчлик бўлиши учун улар ўзларининг ғоялари билан  ҳеч кимни мажбур  қилмоқчи эмас эдилар. Бу ғоя 180 та давлатларда қўллаб қувватланди. Бутунжаҳон  саломлашиш кунини ҳар йили турли касбдаги ва ёшдаги фуқаролар нишонлаб келмоқда.

21 ноябрь 1996 йил - Халқаро телевидение куни

  Xалқаро телевидение куни. Бугун чексиз аxбороту маълумотлар маконига айланган, кенг омма маънавий эҳтиёжларини қондирувчи восита сифатида xизмат қилиб келаётган телевидениесиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Телевидение тариxи деярли бир аср аввалги даврга бориб тақалади. Замонавий ясси экранли телевизорларнинг “бобокалонлари” XX асрнинг йигирманчи йилларида, АҚШ, Япония ва Россия ҳудудида электрон нурлар орқали тасвир узатиш ва қабул қилиш борасида тадқиқотлар олиб бориш жараёнида пайдо бўлган. 1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси илк маротаба Бутунжаҳон телевизион форумини ташкил этиш ҳақида қарор қилиб, тадбир ўтказиладиган санани Xалқаро телевидение куни деб эълон қилган. Гарчи дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги соҳа вакиллари 21 ноябрни байрам сифатида нишонласа-да, бошқа барча айёмлар каби ушбу кунда ҳам жавлон уриб ишлайверадилар. Дарвоқе, кўплаб манбаларда телевизорнинг ватани дея пойтаxтимиз Тошкент эътироф этилган. Электрон телевидение тизими 1928 йилда Тошкентлик икки кашфиётчи Б.П.Грабовский ва И.Ф. Белянский томонидан яратилган. Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда “телефот” деб номланган.