Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани ҳокимининг туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан МУРОЖААТНОМАСИ

×

 2019-11-20 16:03:55    192

PDF yuklash
Chop etish


         Бугун Сух тумани ҳокимлигини мажлислар залида туман ҳокими раҳбарлигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этишди. Фаррух Усаров учрашув аввалида Респбуликамизда тобора мустаҳкам шаккланиб бораётган мулкдорлар синфи, тадбиркорликка бевосита давлат раҳбари томонидан эътибор ва имкониятлар ҳақида гапириб, тадбиркорларнинг Ватанимиз иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаларини таъкидлаб ўтди.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида “Жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган муҳим ташаббуслар соҳада фаолият юритаётган кишиларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди, десак муболаға бўлмайди. Зотан, тадбиркор тараққиёт ва ривожланиш учун бўлаётган ҳаракат ва интилишларнинг етакчи кучидир. Шунинг учун, бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкинлигини ҳар биримиз тўғри англамоғимиз зарур. Бу борада барча шаҳар ва туман ҳокимларининг Тадбиркорларга Мурожаатнома билан чиқиши ҳақидаги таклифлари бизга жуда маъқул бўлди.

         Учрашув давомида туман ҳокими томонидан иштирокчиларга “Туман ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати” ўқиб эшиттирилди. Қўйида ушбу мурожаатнома матни тўлиқ келтирилади.

Сўх туман ҳокими Фаррух Мадаминович Усаровнинг тадбиркорларга мурожаати

    Азиз тадбиркорлар!

         Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган мамлакатимизда ҳар куни бир янгилик ва ўзгаришларга гувоҳ бўласиз. Зотан, ривожланиш ва тараққиёт бўлган давлатда аҳолининг маънавияти, руҳиятида юксалиш сезилади, тинчлик ва осойишталик ҳукмрон бўлган ҳудудга эса, байрам ва тантаналар ярашади. Ислоҳотларнинг иссиқ нафаси Республикамизнинг энг чекка, энг олис гўшаларида ҳам сезилмоқда. Айниқса, тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимизда тобора шаклланиб бораётган ўрта синф вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,

 аҳоли, хусусан, ёшларни тадбиркорликка  жалб этиш мақсадида Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар бугун ўз натижасини бермоқда. Зотан, тадбиркорлик ривож топган юртда юксалиш ва фаровонлик бўлади. Тадбиркор қўллаб-қуватланса, рағбатлантирилса, иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари ҳам сезиларли даражада ортади. Бу синалган азалий ва ҳаётий ҳақиқат. Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз. 

         Тадбиркорликка жалб қилиш дегани, энг аввало, иш ўринларини яратиш деганидир ва агар инсон ўзининг иш ўрнига эга экан, унда ҳаётда ўз мавқеини топиши учун шароит яратилади, бундай инсоннинг бўш вақти ҳам қолмайди ва у ҳар доим интилишда, ҳаракатда бўлиш билан бирга, яхши яшаш ва  яхши ҳаёт кечириш учун ҳам изланади, ўрганади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркор одамнинг дунёқараши ҳам, маънавияти ҳам юксалади.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида “Жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган муҳим ташаббуслар соҳада фаолият юритаётган кишиларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди, десак муболаға бўлмайди.

         Ҳамма нарса тадбиркор учун деган эзгу ғоя асосида ўтган йиғилишда ҳам Муҳтарам Юрбошимиз айнан шу сўзларни бот-бот такрорлаб, “Бизнес юритиш — 2020» ҳисоботида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, ер ажратиш, қурилиш ва мол-мулкни рўйхатга олиш борасида қулайликлар яратиш, тадбиркорларга ерни онлайн аукцион орқали бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, хорижий тажриба асосида, мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан мустақил ўтказишга масъул алоҳида тузилма ташкил этиш таклифи давр ва замон талаби десак, муболаға эмас.

         Тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий шарт-шароитлар яратиб беришдек вазифа бизнинг зиммамизга юклатилган. Агар ҳар биримиз фаолиятимиз жараёнида  “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган эзгу ғояга таяниб иш тутсак, кўзланган мақсад ва ниятларимизга эришган бўламиз. Зотан, тадбиркор тараққиёт ва ривожланиш учун бўлаётган ҳаракат ва интилишларнинг етакчи кучидир. Шунинг учун, бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкинлигини ҳар биримиз тўғри англамоғимиз зарур. Бу борада барча шаҳар ва туман ҳокимларининг Тадбиркорларга Мурожаатнома билан чиқиши ҳақидаги таклифлари бизга жуда маъқул бўлди.

Маълумки, тадбиркорлар мамлакат иқтисодиётини белгилайдиган, эртанги кунимиз фаровон бўлишини таъминлайдиган инсонлардир. Улар қанча бой бўлса, юртимиз, халқимиз ҳам шунча бой, турмушимиз фаровон бўлади.

Айтиш лозимки, Республикамизда тадбиркорликка жалб этиш механизмининг ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, ушбу асосда соҳани ривожлантириш ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Давлатимиз раҳбари томонидан амалга татбиқ этилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган қатор қарор ва фармонлар, шунингдек, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз” “Ҳар бир оила – тадбиркор” каби давлат дастурлари, 5 та муҳим ташаббус каби амалий ислоҳотлар бугун барчамизнинг ҳаётимизда ўз амалий ифодасини кўрсатмоқда.

         “Тадбиркорларга мурожаат” таклифи ҳам айни вақтида берилган таклиф деб ўйлаймиз ва бевосита мурожатноманининг ташкил этилишида бевосита ҳудудларда фаолият юритаётган тўрттала сектор раҳбарлари ва бошқа ваколатли идоралар раҳбарлари масъул эканликларини англаган ҳолда диққатимизни қўйидаги масалаларга қаратишни асосий вазифамиз деб биламиз:

         Биринчидан, қайд қилиш зарурки, тадбиркор ўз муаммолари ва камчиликларини ечиш илинжида бизга – бевосита раҳбарларга, Бош вазир қабулхоналари ҳузурида ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларига, сектор раҳбарлари ва бошқа ваколатли идоралар раҳбарларига мурожаат этишади. Тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган монеликларни бартараф этиш ва камчиликларни ечиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бўлиши лозим.

         Хўш, тадбиркорларимизни бугун қандай муаммо ва камчиликлар ўз гирдобига олган? Тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарган асосий сабаблар нимадан иборат? Бош вазир қабулхоналарига келиб тушаётган барча мурожаатларнинг таҳлили нимани кўрсатмоқда? Биз бугун ана шундай саволларга жавоб топишимиз керак.

         Бош Вазир қабулхонасига тушган мурожаатлар ва унинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, соҳада ечилиши лозим бўлган муаммо ва камчиликлар оз эмас, етарлича бор. Йил бошидан Бош вазирнинг Сўх туманидаги қабулхонасига 2019 йил 22 июлдан 19 ноябргача жами 149 та ( шундан 41 та кредит масаласида, ер ажратиш масаласи ҳамда бино ва иншоатлар бўйича 30 та, бошқалар 73 та) мурожаат келиб тушган бўлиб,  шундан 144 таси ижобий ҳал қилинди. Қолган 5 та мурожаатларнинг барчаси ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилиши жараёнида. 

Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор:
ер ажратиш ва кредит бериш. Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб (вилоят, республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали), ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади.

Иккинчидан, бугунги кунда енгил саноат, саноат моллари ишлаб чиқариш соҳасида ва қурилиш йўналишида ҳам туманимизда бир қатор корхоналар самарали фаолият юритиб келмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг  2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари ижроси тўғрисидаги 11700-хх сонли йиғилиш баёнига асосан Сўх туманидан 34 та инвестицион лойиҳалар киритилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 127 млрд. 958 млн. сўм бўлиб, шундан ўз маблағи  71 млрд. 368 млн. сўм, банк кредити 10 млрд. 940 млн.сўм, хорижий кредит линия 300 минг АҚШ доллар ва хорижий инвестиция 5200 минг АҚШ доллар ҳисобига 369 нафар янги иш ўринлари яратилиши тасдиқланган.                            

Қарор иловасига киритилган 34 та инвестиция лойиҳаларидан  25 та  лойиха 2019 йилда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, умумий қиймати 28 млрд. 820 млн. сўм хисобига 229 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, 9 та лойиҳа 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, умумий қиймати 99 млрд. 138 млн. сўм хисобига 140 нафар иш ўрин яратилади.

2019 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра 21 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 20 млдр. 570 млн. сўм (шундан лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи 18 млрд. 880 млн. сўм, банк кредит пул маблағлари 1 млрд 690 млн. сўм) сарфланди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 198 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

1. Саноат йўналишида – жами 15 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 93 млрд. 470 млн. сўм, (шундан ўз маблағи 61 млрд. 850 млн. сўм, банк кредити 4 млрд. 230 млн.сўм, Хорижий кредит линияси 300 минг АҚШ доллари, тўғридан тўғри Хорижий инвестиция 3,0 млн АҚШ доллари) ҳисобига 238 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.          

Хозирги кунда саноат йўналишида 8 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 11 млрд.           500 млн. сўм, шундан  10 млрд. 950 млн. сўм ўз маблағи, 550 млн. сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 131 нафар янги иш ўринлари яратилди.

2. Қишлоқ хўжалиги йўналишида – жами 8 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 23 млрд. 38 млн. сўм, шундан ўз маблағи 4 млрд. 168 млн. сўм, банк кредити 2 млрд 610 млн.сўм, хорижий инвестиция 2 млн 200 минг АҚШ долл) ҳисобига 67 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.   

Хозирги кунда қишлоқ хўжалик йўналишида 3 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 2 млрд. 350 млн. сўм,   шундан  1 млрд. 870 млн. сўм ўз маблағи, 480 млн. сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 17 нафар янги иш ўринлари яратилди.

3. Хизмат кўрсатиш йўналишида – жами 11 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 9 млрд. 450 млн. сўм, шундан ўз маблағи 4 млрд. 100 млн. сўм, банк кредити 5 млрд. 350 млн.сўм,) ҳисобига 64 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Хозирги кунда хизмат кўрсатиш йўналишида 10 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 2 млрд.  350 млн. сўм,   шундан  1 млрд. 870 млн. сўм ўз маблағи, 480 млн. сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 50 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Кўриниб турибдики, тадбиркорликни ривожлантириш замирида янги иш ўринларни яратиш, фуқароларимизнинг доимий иш ўринларига эга бўлишларидек омиллар ётади. Зеро иш билан банд бўлган инсон энг аввало, ҳаётини фаровон қилишга, яхши яшашга интилади. Янги ишчи ўринларни яратиш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Президентимиз таъбири билан айтадиган бўлсак, битта ишчи ўрин яратган тадбиркорни биз бошимизда кўтариб юришимиз керак. Чунки иш ўрин яратиш қўшимча даромад манбаининг асосидир.  

Учинчидан – тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар
ва уларнинг вазифалари, бунда ҳудуддаги барча раҳбарлар тадбиркорга хизмат қилиши кераклиги Президентимиз нутқларида алоҳида тилга олинди. Бунда, ҳар бир идоранинг кун тартибида устувор масала – тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилиш бўлмоғи лозим.

“Бундан буён тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралар фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар”. Тадбиркор жамиятда етакчи кучга айланмоғи лозим, чунки қўли доимо иш билан банд бўлган ишбилармон одам фақат ва фақат ривожланиш, юксалиш ҳақида ўйлайди, унинг онгу шуурида меҳнат ва яна бир марта меҳнат қилишдек асосий масъулият жой олади, сидқидилдан қилинган меҳнат эса, барака келтириши синалган ҳаётий ҳақиқат саналади.    

Тўртинчидан – ҳар бир ҳудуд хусусияти, салоҳияти ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бизнес ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизими такомиллашиб борилиши лозим. Сух алоҳида жуғрофик хусусиятга эга туман ҳисобланади. Ота-боболаримиз азал-азалдан ушбу ҳудудда ўзимизга хос ва мос бўлган соҳалар ривожида самарали иш  олиб боришган. Барчамизга маълумки, Сухда бир вақтлар сифатли қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва бу қоғоз бутун Осиё орқали қўшни мамлакатларга етказиб берилган. Бу биргина мисол холос. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин ва ота-боблардан қолган анъаналарга таянган ҳолда Сух табиати ва менталитетига мос бўлган соҳаларни тараққий эттиришга бел боғлашимиз лозим.  

Юртбошимиз таъбири билан айтадиган бўлсак: “Ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқишдан, то уни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.

Бир нарсани англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз – туманимизнинг эртанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Сиз туфайли туманда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади”.

Биз доимо келажакни ўйлаб ва нурафшон эртамизни кўзлаб олға интилишимиз даркор. Чунки бугунги кунда яхши ниятлар билан қўйилган сармоя эртанги куннинг муносиб дастмоясидир. Дастмоя деганда Сух халқи тили билан айтганда қўлга киритилган даромад ва фойда демакдир. 2020 йилда ҳар бир ҳудудни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича устувор вазифалар ҳамда бу жараёнда хусусий тадбиркорликнинг тутган ўрни ва аҳамияти биз учун устувор вазифа саналади.

Бунда, туманда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, шу жумладан фаол экспортёр корхоналар, уларнинг лойиҳалари ва эришган ютуқлари тўғрисида билишимиз фойдадан холи эмас.

2019 йил январ-ноябр ойлари давомида туманда жами 4200,9 минг АҚШ долларлик, шундан 1278.8 минг АҚШ доллар миқдорида саноат маҳсулотлари, 2922.1 минг АҚШ доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти амалга оширилди.

2019 йил январ-ноябр ойларида қуйидаги тадбиркорлик субьектлари томонидан экспорт ишлари амалга оширилди:

-                    ЯТТ Тоҳиров Назиржон томонидан 453,6 минг АҚШ доллар, шундан 158,5 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ва  295,1 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Асл-Савдо минимаркет" МЧЖ томонидан 40,7 минг АҚШ доллар, хамаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Обишир бизнес сервис” МЧЖ томонидан 818,5 минг АҚШ доллар, шундан 506,2 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ва 312,3 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Сўх Омад агрофирма” МЧЖ томонидан 121,5 минг АҚШ доллар, ҳамаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Сўх агроэкспорт” МЧЖ томонидан 1002,7 минг АҚШ доллар, шундан 458,9 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ва 543.8 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    ЯТТ Мусирманов Салоҳиддин томонидан 340,4 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Сух” ширкат хўжалиги томонидан 836,8 минг АҚШ доллар, шундан 137,5 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ва 699,3 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Озод” ширкат хўжалиги томонидан 362,1 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    “Ҳушёр” ширкат хўжалиги томонидан 211,3 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-                    ЯТТ Мирзоев Фарҳод томонидан 5,2 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ; 

-                     “Тургунов Алхам” МЧЖ томонидан 14,2 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотларининг экспорти амалга оширилди. Келтирилган мисоллар ва далиллар Сухлик тадбиркорларнинг Ватан иқтисодиётига қўшган ҳиссалари нишонасидир. Янги 2020 йилга ушбу кўрсаткичларни янада оширилишига интиламиз албатта ва бунга албатта, эришамиз, чунки туманимизда бунинг учун имконият ва шароит етарли деб ўйлаймиз.

         Бешинчидан – тадбиркорликнинг ривожланишига ҳалақит қилаётган барча тўсиқ-ғовларни бартараф этиш ва соҳани қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини мужассам этган ишончли тизимни йўлга қўйишда қўйидаги ғоя ва фикрларни тадбиркорлар ва жамоатчиликка етказишни мақсад қилдик:

тадбиркорликка ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатларни текшириш эмас, балки тадбиркорликка фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қурилади;

ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади. Бунда, тадбиркорларнинг мол-мулкига барча раҳбарлар томонидан “ўз шахсий томорқам” деган қарашга барҳам бериш, тадбиркорлар мол-мулки далхсизлигига тўлиқ ва виждонан риоя қилиш;

тадбиркорлар иштирокидаги турли мажлисбозликларга чек қўйилиши, маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай чек қўйиш. Бу эса, тадбиркорликка ва соҳа вакилларига кенг йўл очилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш деганидир. 

Олтинчидан – туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган мурожаат нафақат анъанавий оммавий ахборот воситалари орқали, балки турли нодавлат телевидение ва радиоканалларда, ижтимоий тармоқлар ва блогерлар веб-саҳифаларида, босма нашрларда
эълон қилиниши керак.

Мурожаат йўлланаётганда турли расмиятчиликлардан қочиш, очиқ-дўстона муҳит яратиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, турли сюжетлар ва кўргазмали инфографикалар орқали мурожаат мазмунини янада бойитишни тавсия этамиз.

Мурожаат мазмуни шунингдек, реклама баннерларида доимий равишда ёритиб борилиши зарур. Унда ҳоким, сектор раҳбарлари ва бошқа маҳаллий давлат идораларининг манзиллари, телефон рақамлари кўрсатилиши лозим. Раҳбар ва тадбиркор ўртасида доимий дўстона муҳит яратилиши лозим, зеро давлатимиз раҳбари айтганларидек – “Тадбиркор эртага ҳаммамизни боқади, тадбиркорни йўлига ғов бўлиш, оёғига кишан бўладиган қонунларни чиқариш керак эмас. Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади”.

Еттинчидан – жамоатчилик ва тадбиркорлар билан доимий равишда мулоқотда бўлиб, самарали “қайта алоқа”ни ташкил этиш, уларнинг мурожаатга муносабати ҳамда кайфиятини ўрганиб борамиз. Хусусан, оммавий ахборот воситаларида Бош вазир қабулхоналари ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари аъзолари, тадбиркорлар ва маҳаллий давлат идоралари раҳбарлари иштирокида мурожаатнинг асосий мазмун-моҳиятини очиб бериш юзасидан туркум муҳокамалар ва интервьюлар уюштириб боришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз ва ижросини таъминлашга асосий эътиборни қаратамиз.

 Энди биз тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларига зарурий шарт-шароит яратиб бериш, уларнинг ҳар бир мурожаатини тинглаш, муаммоларини ечиш, камчиликларини бартараф этилишида ҳозиру нозир бўлмоғимиз зарур. Бу йўналишда ҳар қанақанги расмиятчиликдан, ҳар қанақанги қоғозбозликдан воз кечишимиз лозим. Баландпарвоз гаплардан ўзимизни тийишимиз керак. Бу борадаги асосий манба муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг белгилаб берган йўналиш ва таклифлари ҳар биримиз учун дастуруламал бўлиши лозимлигини англамоғимиз шарт.

         Муҳтарам тадбиркорлар!

         Ватанимиз равнақи, унинг нурли келажаги, иқтисодиётимиз ривожи ва юксалиши бевосита Сизга боғлиқ. Зеро Сизлар – ишбилармон доира вакилларисиз. Ишбилармон деганда, энг аваало, кўз олдимизга қўлидан иш келадиган, Ватан ва халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қиладиган, пировардида, меҳнатни севадиган, яъни меҳнаткаш инсон ва ишдан қочмайдиган одам гавдаланади. “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли” деган мақол айнан Сиз учун айтилган.

         “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”,- деган эди буюк бобокалонимиз Амир Темур. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган қадрият десак, муболаға қилмаган бўламиз. Минг-минглаб йилларини ўз ичига олган азалий мерос – тадбиркорлик муҳити бугун мамлакатимизда замонавий руҳ ва берилаётган эътибор орқали ривожланмоғи лозим. Ўзбекистонимизда тадбиркорлик соҳасидаги миллий брендни яратмоғимиз кераклиги давр ва замон тақозоси. Биз ўзи фаолиятимиз ила импорт деган нарсани тобора унутмоқликка ҳаркат қилишимиз керак. “Экспорт ва яна экспорт”. Ана шу нарса тадбиркорлик фаолиятимиз асосини ташкил қилиши шарт ва зарур. Экспорт дегани, даромад дегани, экспорт дегани, фаровонлик дегани, экспорт дегани, Ўзбекистонни оламга, дунёга юз тутиши деганидир. Ўйлаймизки, бизда бунинг учун асос, пойдевор, шароит ва имкониятимиз етарли. Бунинг учун меҳнат, саъй, ҳаракат қилиш зарурлигини асло унутмаслигимиз керак.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтганларидек, халқимиз кайфияти, уларни рози қилиш – энг муҳим вазифамиз. Шундай олижаноб мақсад сари ҳар биримиз янада дадил одим қадам ташлайлик, улуғ ва буюк ишларга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшайлик.

“Тадбиркор бой бўлса, юрт гуллаб-яшнайди, ободонлашади, кишиларда эртанги кунга ишонч ортади”. Давлатимиз раҳбарининг мана шу пурмаъно сўзларини юрагимизга муҳрлаган ҳолда, доимо Сизларнинг орзу-умид, мақсад ва режаларингиз, ҳар томонлама манфаатли бизнес лойиҳаларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

         Сўхликлар, азал-азалдан тадбиркор, ҳунарманд халқимиз анъаналарини улуғлаб келаётган халқ ҳисобланади. Юқорида Муҳтарам Президентимиз томонидан соҳани янада ривожлантириш масаласида берилган топшириқларни эса юксак масъулият билан бажаришни муқаддас бурч деб биладилар.

         Эътиборингиз учун раҳмат!

    Тадбиркорларнинг мурожаатлари учун телефонлар:

    Сух тумани ҳокими:

    Усаров Фаррух Мадаминович          +998 94 555 10 03

    Туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари:

    Шарипов Машрабжон Исломжонович  + 998 91 677 55 05