Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Секторлар фаолияти қай даражада?

×

 2019-11-19 13:26:24    220

PDF yuklash
Chop etish


         “Халқ билан бўл, халқ ичинда бўл” дейилади қўшиқда. Бу каби масъулият бугун раҳбарларнинг зиммасига юклатилган асосий вазифа саналади. Даҳақиқат, раҳбар доимий равишда халқ ичида бўлиши лозим, халқнинг дарду муаммосини билиши ва униннг ечимида ўзининг ҳиссасини қўшиши керак. Бундай масъулият айниқса, ҳудудларда фаолият олиб бораётган секторлар раҳбариларида катта. Сух туманида ҳам бугунги кунда Президентимизнинг 8 январь 2019 йили қабул қилинган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”- ги 4102-сонли қарори ижроси бўйича кўп ишлар қилинаётир. Туманнинг учинчи сектори Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу сектор ички ишлар бўлими сектори ҳисобланади. Секторда бугунги кунда барча соҳаларда арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Сектор раҳбарларининг ҳамкорлиги ҳам кўп муаммоларни ечилишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

         Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ҳам туманнинг катта ҳудудларидан ҳисобланиб, муаммо ва камчиликлардан холи эмас. Энг асосий муаммо бу ҳудудда сув ва газ етишмовчилиги ҳисобланади. Вилоят ҳокимининг туманга ташрифи чоғида Ҳушёр аҳли ушбу муаммоларни Шўҳрат Ғаниевга етказган эдилар ва газ муаммосини ечиш мақсадида маҳаллага 600 метр газ қувури етказиб берилди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг бевосита кўмаги асосида Ҳушёрга сув келтириш учун 1 500 метр пластмасса қувури етказиб берилди ва соҳа ходимлари бугун маҳаллада сув танқисилиги ечиш мақсадида иш олиб боришмоқда.

         Ободончилик ишларининг бориши, маҳаллада, айниқса, ижтимоий соҳа объекталрида куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг асл ҳолати, маҳаллада ташкил этилган сайлов ўтказувчи сайлов участкаларининг ушбу сиёсий кампанияга шайлиги, 2020 қишлоқ хўжалиги йилига доир олиб борилаётган ишлар, таълим муассасаларидаги муаммо ва качмликларни ўрганиш мақсадида туман ҳокими Фаррух Усаров, иккинчи сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев ва давлат хавфсизлик хизмати туман бўлим бошлиғи А. Маҳмудовлар Ҳушёр маҳалла йиғини ҳудудида бўлишди.

         Маҳалла аҳли Ҳушёрга берилаётган эътибордан мамнунлар ва сув муаммосини ечиш мақсадидаги олиб борилаётган ишлар айни авжига чиқган. Маҳалла аҳли соҳа ходимлари билан бугун бир ярим километр қувурни ярмини тортиб бўлишди.

  Ҳушёр ширкат хўжалиги деҳқонлари ҳам кузги юмушларини аллақачон охирига етказиб, экилган буғдойнинг суғориш ишлари билан бандлар. -“Баҳорда ва ёз мавсумида сув танқислиги муаммоси ечилса, кўзланган мақсадимизга етамиз”, - дейишаябти ҳушёрлик деҳқонлар.

         Маҳаллада 439 ва 440-сонли сайлов ўтказувчи сайлов участкалари ташкил этилган. Участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳам сайловларга тайёргарлик ишларини Марказий сайлов комиссияси тасиялари асосида олиб боришмоқда.

         13 ва 14-сонли ЎЎТ мактаблари ҳам Ҳушёр маҳалласида жойлашган. Куз-қиш мавсумига тайргарлик ишлари ҳам ушбу таълим муассасаларида имконият даражасида йўлга қўйилган. Мактабларнинг иситиш тизими кўмир билан амалга оширилади ва таълим даргоҳларига етарли кўмир маҳсулоти етказиб берилган.

         Секторлар раҳбарлари мактаб ўқувчиларии билан ҳам сўҳбатлар уюштирдилар, уларга дарс ҳам ўтилди. Ўқувчи ёшларнинг билим даражаси ҳам чаккимас. Ҳар бир саволга пухта ва бурро жавоб беришди улар.

         Дарвоқеъ, вилоят ҳокимининг Ҳушёрга ташрифи чоғида яна бир муаммо айтилган эди: маҳалладаги маданият бўлими биносининг ночор аҳволи ва у бино таъмирга мўҳтожлиги. Бугунги кунда бинони реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган.

         Айтиш мумкинки, биргина ташриф чоғида муаммолар ечими таъминланмайди, лекин эътибор ҳамма нарсадан устун турадиган нарса. Бундай эътибор замирида эса, инсон манфаати мужассам, инсон манфаати ҳимояланган юртда, албатта, юксалиш ва тарақиёт бўлиши айни ҳақиқат.

         Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати