Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайлов тизимидаги янгиликлар

×

 2019-11-18 15:46:41    158

PDF yuklash
Chop etish


         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанўзгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эдилар, шу боис жорий йил 25 июнда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди.

МАЗКУР КОДЕКСДА ҚУЙИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН:

-        Қонунчилик палатасида Экоҳаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди;

-        Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ўзини ўзи бошқариш органларидан номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди;

-        Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солинади, бунда сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳам ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади;

-        Сайлов бюллетенида сайловчи томонидан бир нечта белги (+, v, х) дан бирини қўйиш имконияти берилди;

-        Муддатдан олдин овоз беришда “сайлов варақаси” бекор қилинди;

-        Сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти берилди;

-        Сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг дарҳол жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтга илиб қўйиш тартиби ўрнатилди;

-        Участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари назарда тутилмоқда (овозларни санаш, баённомаларни тузиш,округ сайлов комиссиялари билан ўзаро алоқалари ва х.к);

-        Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди;

-        Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби ўрнатилди;

-        Сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўн фоиздан ошмаслиги тартиби ўрнатилди;

-        Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;

-        Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди;

-        Сайловларда овоз бериш вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди.

Фаррух Эрназаров – Сух туман сайлов комиссияси тренери