Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатга эътибор – муаммолар ечимининг асосий омили

×

 2019-11-16 15:59:06    197

PDF yuklash
Chop etish


         Эътибор ва ташаббус бўлган жойда тараққиёт ва ривож бўлиши аниқ ҳолат. Айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда бевосита Президентимизнинг раҳнамолигида аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар ечимининг алоҳида тизим ва механизми яратилиб, шу тизим орқали ишлар олиб борилмоқда. Сух туманида ҳам ушбу йўналишда кўп ишлар қилинаётир. Сухда туман ҳокими бошчилигида анънавий тарзда аҳоли билан учрашувлар ва оммавий сайёр қабуллар уюштирилиб, ўтказилмоқда. Ташкил қилинаётган ушбу тадбирлар ўз самарасини бераётир. Куни кеча Шарқобод маҳалласида бўлган учрашувда маҳалла аҳолиси мутасаддийларга ҳудуддаги ҳашар йўли билан қурилган кўприкнинг ночор аҳволга келиб қолганлиги ва тез кунда таъмирлаш ишларини бошлаш лозимлиги айтилган эди. Ҳақиқатан ҳам, ушбу кўприк бундан 10 йил олдин ҳашар йўли билан қурилган ва кўприкнинг асосий қисми сув емирилиши оқибатида носоз ҳолга келиб қолган. Бугун кўприк орқали фақат енгил автомашиналар ва пиёдалар ўтишмоқда.

         Ўтказилган сайёр қабулнинг иккинчи куни юзага келган камчиликни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан аниқ чоралар кўрилди ва кўприк жойлашган ҳудудга замонавий техника сафарбар этилди. Маҳалла раиси Мўсобой Қўқанбоевнинг маълумотига кўра, сафарбар этилган “Самсунг” экскаватори бугун бор куч билан ишламоқда ва техникага ёнилғи ҳокимлик томонидан етказиб берилган. Сув йўналишини бошқа тарафга олиш ҳаракатида бугун мутасаддийлар меҳнат қилишаётир. Кўприк темир таянчларини таъмирлаш мақсадида ҳам ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан зарурий маҳсулот - цемент етказиб берилди. Таъмирлаш ишларига асосан туман йўлсозлик идораси ва “Сухгидроқурилиш” ишчи-ходимлари жалб қилинган. Мутасаддийларнинг маълумотига кўра, пиёда ва машиналарнинг куприк орқали бир маромда ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари тез кунларда охирига етказилади.

         Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати