Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистонда янги сайлов тизими

×

 2019-11-16 09:26:39    260

PDF yuklash
Chop etish


         Ҳаммамизга маълумки, 22 декабрь 2019 йил куни Республикамизда катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилади ва ушбу сиёсий кампания ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда. Бу йилги сайловлар мутлақо янги тизимда ўтади. Зеро мамлакатимизда сайловга доир янги ҳужжат – “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси” қабул қилинди. Янги қабул қилинган Кодекс ҳақида ҳар бир фуқаро муайян маълумотга эга бўлиши лозим. Қўйида “Сайлов кодекси”да ўз аксини топган айрим янгиликлар ҳақида маълумотлар берамиз:

         - Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Экологик ҳаракат учун аввалдан ажратилган 15 та  депутатлик ўрни квотаси бекор қилинди;

         - Сиёсий партия ўз номзодини сайловга камида 15 кун қолганида бекор қилиши мумкин;

         - Муддатидан олдин овоз бериш сайловдан 10 кун олдин бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тугайди;

         - Сайлов жараёнида ҳуқуқбузилиш ҳолатлари бўйича келиб тушган мурожаатлар 3 кунда кўриб чиқилади; 

         - Сайловга камида 6 кун қолганда ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатлар дарҳол кўриб чиқилади; 

         - Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этмаган маҳкумлар ҳам сайловда иштирок этишлари мумкин;

         - Маҳаллалар, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиши мумкин эмас;

         - Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин номзодларни тарғиб қилувчи ҳар қандай маълумотларни интернетга жойлаштириш таъқиқланади;

         - Сайлов куни овоз бериш соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

         Фаррух Эрназаров – Сух туман сайлов комиссияси тренери