15 ноябрь - тарих саҳифаларида
2019-11-15 17:04:59 227
15 ноябрь 1933 йил - Москвада троллейбус қатнови йўлга қўйилган кун
Дунё бўйича биринчи бўлиб 1882 йил Германияда троллейбуслар ҳаракати йўлга қўйилган. Ярим аср ўтиб йўловчиларни ташувчи шохли транспорт бизнинг мамлакатимизга ҳам етиб келди. Белорусс-Балтика вокзалидан Всехсвятск қишлоғигача 1-доимий қатновчи транспорт ЛК-1 йўлга чиқди. 37 та одамга мўлжалланган чарм ўрнида ишлатиладиган материал билан қопланган машина ўша йилларда МК нинг биринчи секретари бўлиб ишлаган Лазар Каганович шарафига ЛК номини олган. Ғижирлайдиган, қўпол рулли, қўл билан очиладиган эшикли, қишда исимайдиган, ёзда дим бўладиган бу транспорт автобусга нисбатан давлатга икки марта арзон тушарди. Секин-аста осилиб турадиган симлари бор бу шохли троллейбус пойтахтнинг бошқа шаҳарларидан ҳам юра бошлади.
15 ноябрь 1934 йил - Россияда биринчи овозли телекўрсатув ташкил этилган кун
Телевидение пайдо бўлиши учун кино (буюк соқов) ва радио (буюк кўринмас) бирлашиши керак эди. Телевидениени ташкил этиш жараёнини бир неча босқичга бўлиш мумкин. Овозли телевидениега ўтиш иккита бир-биридан ажратилган иморат бўлишини талаб қилар эди: биттасида аппаратлар, телевидение камералари жойлашиши керак эди, иккинчисида-кўрсатувлар учун павильон. Тадқиқотчилар техникани вақтинчалик Заиконоспасск черковининг Спасск соборига ўрнатдилар, Никольскдаги ўша уйнинг ҳовлисига биринчи телестудия жойлаштирилди. Биринчи кам мисрали телевидениенинг овозли кўрсатуви 1934 йил 15 ноябрда бўлиб ўтди. Кўрсатув 25 дақиқа давом этди. Таниқли артист И. М.Москвин А.П.Чеховнинг “Ёвуз ниятли одам” ҳикоясини ўқиган, кейин қўшиқ ва балет намойиш этилган. Бу биринчи кўрсатув ва ундан сўнг кетма-кет қўйилган кўрсатувлар “телевидение ишқибозлари”- кадрларни фавқулодда ўсишига ва алоқанинг бу янги кўринишига катта қизиқиш пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/important