Марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг оиласига ёрдам кўрсатилди
2019-11-14 19:43:04 249
Куни кеча Агентликда ўтказилган матбуот анжуманида марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг проффессионал фаолияти, камтарона ва хокисор ҳаёти ёдга олиб ўтилган эди. Агентлик раҳбари Комил Алламжонов марҳумнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш масаласида ташаббус билдирган эди.
Бугун Агентлик ходимлари айни шу масала бўйича Хоразм вилоятида бўлди. Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзоларига Агентлик томонидан ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар ҳамда молиявий маблағ тақдим этилди.