Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда сайловолди тадбирлар

×

 2019-11-13 16:14:51    202

PDF yuklash
Chop etish


         Сайловлар мамлакат ва фуқаролар ҳаётидаги ўзига хос сиёсий жараён ҳисобланади. Яъни фуқаролар ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, Ватан тақдирига бевосита алоқадор бўлган шахслар – депутатларни сайлайдилар. Зотан, сайлов халқ билан депутат орасидаги мустаҳкам кўприк саналади. Халқ ўзининг ишонган номзадига сайлов орқали овоз бериш имкониятига эгади. Шунинг учун ҳам, депутат деган шахс ҳар доим сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг манфаати йўлида ваколати доирасида фаолият юритиши лозим. Бу йили ўзига хос миллий тизим асосида ўтадиган сайловларда Республикамизда 5 та сиёсий партия қатнашишади. Сух туманида ҳам бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишдаги ҳаракатлар айни авжига кирган палла.  

         Ўзбекистон Республикаси халқ демократик партияси Сух тумани кенгаши томонидан ҳам сайловларга тайёргарлик кўриш аллақачон бошлаб юборилган. Туман партия раиси Воҳиджон Баҳромовнинг маълумотига кўра, бугунги кунда партиянинг туман кенгаши сафида 1756 нафар аъзолар бўлиб, улардан 860 нафрини аёллар ташкил этади.Туманда 32-та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритади. Туман кенгаши Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси томонидан тасдиқланган режага асосан фаолият олиб оради. Шу кунгача туман партия кенгаши томонидан сайловларга доир тадбирлар ўтказилиб, бу тадбирлар туман ва вилоят ОАВ-да ёритилди. Партия фаоллари айниқса, ёшлар билан учрашиб, уларга партия олдидаги вазифа ва мақсадлари, партиянинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар бериш билан бирга, ёшларга Ўзбекистонда қабул қилинган янги Сайлов кодекси ҳақида ҳам тушунчалар бериб боришаётир. Биринчи марта овоз берадиган ёшларнинг сайловларга бўлган иштиёқлари жуда баланд. Партия фаоллари бундай ёшлар билан ҳам учрашиб, уларнинг партия ва сайловга доир бўлган сўҳбатлар уюштиришмоқда. Яқинда туманнинг 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган форумда ҳам асосан биринчи марта овоз берадиган ёшлар қатнашишди.

         Айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси халқ демократик партияси Сух тумани Кенгаши томонидан ҳам бўлажак сайловларга катта ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, расмиятчиликларсиз, доимгидек халқ билан юзма-юз бўлган ҳолда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

         -“Мақсадимиз халқимиз турмуш шароитини яхшилаш ва ватанимиз аҳли фаровонлигини оширишдан иборат. Бу шиор ва партиямизнинг асосий мақсадини ёшларимиз онгига сингдиришимиз лозим. Тарғибот-ташвиқот ва амалий ишлар билан сафимизга ватанпарвар ёшларни қўшишимиз керак”,-дейди билан сўҳбатда партия фаоли Қулфиддин Кимсанов.

         Тадбир давомида Ватанни таранум этувчи кўй-қўшиқлар янради. Ўқишда ва жамоят ишларида алоҳида ўрнак ва намуна бўлган ёшларга партия раҳбарияти томонидан эсдалик совға ва халқ демократик партиясиннг атрибутикалари тақдим этилди.

         Дарҳақиқат, партиянинг нуфузи халқ олдида бажарилган манфаатли ишлари ва қилинган самарали фаолияти орқали ортади. Тарғибот-ташвиқот ишлари агарда амалий иш билан боғланса, ҳар бир партия аъзоси олдига қўйган мақсадларига етган бўлади. Ҳар биримизнигнг асосий мақсадимиз эса, фаровонликдир, фаровонлик негизида халқ манфаати мужассам. Инсон манфаати ва  халқ фаровонлигининг омили сидқидилдан қилинган меҳнат ва самарали фаолиятдан иборат.

Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати