Сайлов - 2019
2019-11-12 15:43:35 236
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш хуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади".
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 117 модда.
Дарҳақиқат, сайлов ҳар бир фуқаро ҳаётида алоҳида ўрин тутади, чунки биз давлатимиз сиёсий ҳаётидаги ушбу тадбирда ўз конституцион ҳуқуқимиздан фойдаланимиз. Бе дегани Ватанга равнақига дахлдорлик ҳисси, бу дегани мамалкат сиёсий ҳаётидаги фаол иштирок, ва албатта, демократия дегани. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, сайлов – бу демократия ва демократия, бу – сайлов.
Шу кунларда биз барчамиз учун масъулиятли палла – сайловлар арафасида умргузаронлик қилаябмиз. 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринкилик билан ўтказиш ҳар биримизнинг асосий мақсадимиздир. Бу йўналишда вилоятимизнинг чекка тумани – Сухда ҳам зарурий чора-тадбирлар кўрилиб, арзирли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июль кунги 926-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ва уни самарали ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туман округлари ҳамда участка сайлов комиссияларининг аъзоларига малакали тренерлар иштирокида жорий йилнинг 6 - 26 ноябрь кунлари “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-хуқуқий масалалари” мавзўсида семинар-тренинг машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Сух туманида ҳам барча ташкил этитлган сайлов участкаларида сайловга бевосита масъул бўлган тренерлар иштирокида машғулотар ва семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Малакали тренерлар сайловга алоқадор бўлган барча мутасаддийларга сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, тизимда олиб борилган ислоҳотлар, бу йилги сайловларнинг ўзига хослиги, ўтказилажак сайловларнинг тамомила янги мезон асосида ташкил этилиши, қабул қилинган янги “Сайлов кодексининг” мазмун-моҳияти, сайловларда ахборот-технологияларни қўлланиш аҳамияти ҳақида ўтказилаётган машғулот ва тренингларда маълумотлар бериб, шу билан бирга, иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширилишида ҳам катта ҳисса қўшишмоқда.
Сух туманида ҳам 4 нафар малакали тренерлар ушбу йўналишда фаолият юритишмоқда ва биз сайловга бевосита бириктирилган тренер, 3-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби директори Хуодод Юнусов билан сўҳбатлашдик.
Сайловнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик ҳақида маълумот берсангиз. “Сайлов кодекси” қабул қилинишинг аҳамияти нимадан иборат?
Дарҳақиқат, сайлов бу фуқароларимиз ҳаётидаги энг зарур бўлган ва унутилмас воқеа саналади. Зеро, ушбу сиёсий тадбирда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаро энг аввало, ўзининг давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқ ва бурчларидан фойдаланади. Сайлов ҳар биримиз учун бир имконият деганидир. Зеро ушбу сиёчи жараёнда биз бир овозга эгамиз ва уша бир овоз ҳам кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Чунки депутатликка номзодлар 50 фоиз плюс бир овоз билан сайланиши мумкиндир.
Сайлов – бу фуқароларнинг сайлов кампаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириш шаклидир.
Демократик сайловларнинг асосий принциплари - умумий, тенг, тўғридан-тўғри, яширин овоз беришдан иборат. Сайлов – бу фуқароларнинг жамият ва давлат ишларида бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқидир.
Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар ягона Сайлов кодекси билан тартибга солинади.
Энди “Сайлов кодекси” ҳақида. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 27 декабрь 2017 йилдаги Парламентга мурожаатларида сайлов қонунчилигида янги тизим яратилиши ва ушбу жараёнда 3 ташаббусни жорий этиш ҳақидаги таклифларини билдирган эдилар. Яъни сайлов бўйича янги Кодекс яратиш, сайлов жараёнида ахборот технологияларни жорий этиш ва битта янги сиёсий партияни шакллантириш. Қисқа қилиб айтганда, сайлов тизими “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори асосида шаклланиши лозимлиги қайд этилган эди.
Давлатимиз раҳбарининг таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси” яратилди. “Сайлов кодекси”-ни яратишдан асосий мақсад сайлов иштирокчилари ҳуқуқларини кафолатлашдан иборат. Сайлов кодексини тузишда бизнинг халқимизга хос бўлган менталитет, урф-одат ва анъаналар андоза қилиб олинди. Шунингдек, сайлов кодексини шакллантирилишда бошқа давлатлар тажрибаси ҳам қўлланилди. Ташкилланаётган семинар-тренингларда ҳам ушбу кодекс ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар бериб бораябмиз. Ташкил этилаётган бундай машғулотлар ўзининг нечоғлик фойдалилиги билан ҳам аҳамяитлидир. Ўзаро савол-жавоблар, сўҳбатлар ҳам семинарларимизни рангбаранглигини таъминланмоқда.
2019 йил 22 декбарида бўлиб ўтадиган сайловларнинг ҳзига хос аҳамияти ва мазмуни ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
Айтганимиздек, бу йилги сайловлар мутлақо янги тизим, яъни ягона сайлов кодекси асосида ўтказилади. Шу кунгача мамлакатимизда 4-та сиёсий партия фаолият юритарди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда энди 5-та сиёсий партия бевосита иштирок этади. Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси парламентига мурожаатларидан сўнг, яъни Президентимизнигнг таклиф ва ташабуслари билан Ўзбекстонда янги партия – Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилди. Бу йили сайловларда иштирок этувчи фуқаролар Қонунчилик палатаси сайлови бўйича 150-та сайлов округидан қўйилган номзодал учун овоз беришади. Мазкур сайловларда иштирок этувчи сайловчилар сони олдинги бўлиб ўтган сайловларга нисбатан кўпчиликни ташкил этаётир. Сайловларда фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқини янада кафолатлаш мақсадида, ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларни сайлаш ҳуқуқи ҳам амалга оширилади. Сайловлар жараёнини очиқ ва шаффоф ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан кузатувчиларининг иштироки ҳам кафолатланади.
Айтиш мумкинки, сайлов тизимида кўп янгиликлар амалга оширилди. Битта сҳўбатда барча янгиликлар ҳақида маълумот беришнинг иложи йўқ. Шунинг учун, бу сўҳбатларни доимий тарзда олиб борсак, аҳамиятдан холи эмас деб ўйлайман. Имонимиз комилки, бизнинг халқимиз бўлажак сайловларда ўзларининг конституцион ҳуқуқ ва мажбуриятларидан самарали фойдаланиб, сайловларни демократик тамойилларда ўтишини таъминлаб берадилар. Дарвоқеъ, 12 ноябрь кунидан бошлаб қонунда белгиланган тартибда участка сайлов комиссиялари тузилади ва ўз фаолиятини бошлайди. Ишонамизки, бўлажак сайловларда Сух тумани халқи ҳам фаолиик билан иштирок этиб, Ватанга бўлган дахлдорлик ҳисларини сайлаш ҳуқуқлари орқали намоён этадилар кўрсатадилар ва ўша бир овозга эга бўлган фуқаролар Ўзбекистонимиз равнақига ўзларинг муносиб ҳиссаларини қўшишади.
Самимий сўҳбат учун раҳмат. Саломат бўлинг!
Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати