Муаммоларнинг ечими ўз қўлимизда
2019-11-10 16:13:58 212
Юртимизнинг ҳар бир куни янги ислоҳотлар, бунёдкорлик ва улкан ўзгаришлар жараёни сифати кўзга кўринмоқда. Фарғона вилоят марказидан бир юз йигирма километр узоқликда бўлган, саксон мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Сух туманида ҳам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул килинган ҳаётбахш дастурлар кенг қулоч ёйиб, туман аҳлининг қувончига сабаб бўлмоқда ва уларни улкан мақсадлар сари чорламокда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Сухликлар Ватан ободлиги йўлида астойдил меҳнат қилишаётир. Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан қарийб 40 километр узоқликда жойлашган, лекин берилаётган эътибор туфайли бугун бу гўша ҳам катта ободончилик майдонига айланган. Маҳалла “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган бўлиб, шу ҳаётбахш дастур орқали маҳаллада катта ободончилик ишлари олиб борилаётир. Аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал этилмоқда. Бироқ, муваффақиятлар баробарида олдимизда муаммо ва камчиликлар борлиги айни ҳақиқат. Аниқланган ва аҳолини қийнаётган муаммолар эса, имконият доирасида ҳал этилаётир. Муаммоларни ечиш мақсадида туманда анъанавий тарзда сектор раҳбарлари ва бевосита туман ҳокимининг оммавий сайёр қабуллари ўтказилади. Ташкил этилаётган бундай оммавий сайёр қабуллар ҳам қайсидир маънода аҳоли кўнглида давлатга нисбатан ишонч ҳиссини ўйғотмоқда. Чунки қабуллар натижасиз эмас, ўз самарасини бераётир. Қилинган мурожаатлар хоҳ у оғзаки бўлсин, хоҳ ёзма, бевосита ҳокимлик вакиллари кўмагида ҳал этилмоқда.
Сух туман ҳокими Фаррух Усаров номига Ғазнов маҳалласида яшовчи 33 нафар фуқаролар номидан шикоят хати ёзилган ва кўрилган чора-тадбирлар асосида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гурўҳ Ғазнов маҳалласига етиб келишди. Маҳаллада туман ҳокими ва мутасаддий идоралар раҳбарлари, ҳамда икинчи ва учинчи сектор раҳбарларини ғазновликлар кутиб олишди. Шикоят хатида келтирилган муаммо ва камчликларни бартараф этиш мақсадид маҳалла гузарида ўзаро сўҳбат бўлиб ўтди.
Шикоят хатида ёзилишича, маҳалла “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган бўлсада, баъзи ҳудудларда ободончилик ишлари олиб борилмаган, иш қилинган бўлсада, талаб даражасида эмас, муаммолар айниқса, электр энергияси етишмовчилиги, йўлларни нотекислиги, мактабда таълим икки сменада олиб борилиши, иккинчи смеданан қайтган талабалар кўпинча қоронғуда қолишлари, сув таъминотидаги камчиликлар, маҳалланинг тозалигидаги муаммолар, ўрнатилган қўлбола симёғочларнинг талабга жавоб бермаслигидан иборат бўлиб, маҳалла аҳлини қийнамоқда.
Туман электр тармоқлари раҳбари Шерзод Раҳимовнинг маълумотига кўра, электр энергияси таъминотидаги муаммоларни ечиш мақсадида маҳаллага дастур асосида 80 та темир-бетон симёғочлар ва битта трансформатор олиб келиниб, ўрнатиб берилган ва яроқли бўлган эски симёғочлар эҳтиёжманд ҳудудларга ўрнатилган. Шунингдек, яқин кунларда Ғазновга корхона раҳбари саъй-ҳаракатлари билан янги трансформатор олиб келинади. Ҳудуддаги электр энергиясидаги муаммолар янги йилнининг дастурига киритилган бўлиб, ҳал этилиши режалаштирилган. Туман ободончилик раҳбари Анвар Ибрагимовнинг сўзларига кўра, маҳаллада шу кунгача дастур доирасида кўп ишлар қилинди. Мисол учун, маҳаллада сув таъминотини яхшилаш мақсадида ариқларга 800 метр лоток ўрнатилиб, мавжуд тротуарлар таъмирдан чиқарилди. Кўчаларни ёритиш мақсадида 86 дона ўрнига 75 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Қолган 11 дона тунги ёритгич чироқлари олиб келинган ва бугун ўрнатилади.
Шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ҳам ишлар амалга оширилиши лозим. Маҳаллага яқин кунларда кўмир олиб келиниб, аҳолига арзон нархларда – 360 сўмдан берилади. Табиий газ бўлмаган ҳудудларга суюлтирилган газ баллонлари доимий равишда етказиб берилмоқда.
Мактаб масаласида туман ҳокими Фаррух Усаров ўз фикрларини билдирди ва қайд этилдики, туман ҳокимлиги томонидан мактаб таълимига бўлган муаммолар ўрганилмоқда ва бундай муаммо – синфхоналар етишмовчилиги ҳар бир маҳаллада бор ва мактаб қурилиши давлат Дастури орқали амалга оширилади ва албатта, аҳолининг бу йўналишдаги талаблари эътиборсиз қолмайди.
Ўтган йили Ғазнов маҳалласига келган сел кўп одамларга моддий ва маънавий зарар етказди, кўрилган чора-тадбирлар асосида асосан сел йўлида бўлган ҳудудлардаги кўчалар таъмирланди, шағал ётқизилиб, асфальтланди. Кўп оила ва хонадонларга моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳукумат томонидан берилган 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига маҳаллада янги селотрасса бунёд этилди. –“Қилинадиган ишларимиз кўп ва албатта, ҳали биз Ғазновда сизлар билан ободончилик ишларини янада давом эттирамиз”,-деди туман ҳокими маҳалла аҳлига.
Учрашув давомида туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев ҳам сўз олиб, маҳалла аҳлига қилинган ва қилинаётган барча ишлар инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани, бундай эътибор учун ҳар биримиз шукр қилишимиз лозимлигини, ғамхўрликларга нисбатан “лаббай” деб жавоб беришимиз зарурлигини таъкидлаб, ҳар бир мурожаат ва муаммо эътибор марказида эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида ҳар биримиз фарзандларимиз тарбиясига бевосита масъул эканлигимиз, ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби эканлиги ҳақида ҳам гапирилди. Жиноятчиликни олддини олиш, уни жиловлаш куннинг асосий мавзўси бўлиб, маҳаллада бу йўналишда ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун, ўтаётган йилнинг 10 ойи давомида туман миқёсида 31та жиноят содир этилган. Жиноят содир этилмасдан олдин биз уни олдини олишимиз керак. Бу йўналишда самарали ҳамкорлик ва ўзаро кўмак катта аҳамиятга эга эканлиги ҳам таъкидланди. Шунингдек, тўй-ҳашам ва оилавий маросимларни тартибга солиш ҳам барчанинг бурчи эканлиги айтиб ўтилди. Масъулият ва дахлдорлик ҳисси ҳар биримизда бўлиши лозим. Бепарво бўлмасдан ҳар доим ҳушёрлик ва огоҳликни оширишимиз кераклиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, бевосита ишчи гурўҳ маҳалла аҳлини қийнаётган бошқа муаммоларни ўрганиш мақсадида кўчама кўча юриб, ҳақиқий ҳолатни кўздан кечиришди. Ҳақиқатан ҳам, ҳали маҳаллада қилинадагин ишлар кўп. Муаммоларни ҳал этилишида аҳолининг кўмаги ҳам катта аҳамият касб этади. Кўчаматкўча юриш натижаси шуни кўрсатдики, биз амалга оширилаётган ислоҳотларга томошабин эмас, балки бевосита кўмакчи бўлмоғимиз даркор. Иштирокчи сифатида биз ислоҳотлар жараёнини янада кучайтиришимиз керак. Ҳар бир фуқаро ва маҳаллада яшовчи инсон энг аввало, ободлик ва тозаликни ўз уйидан, яшаётган манзилидан бошласа, нуран ало нур бўларди. “Давлат менга нима қилди эмас, балки мен ўзим Ватаним тараққиётига нима қилдим?” деб жавоб берсак, амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабат билдирган бўлардик. Зотан, инсон манафаати барча нарсадан устун бўлган Ўзбекистонимизда бугунги кунда асрга татигулик ишлар амалга оширилаётир. Лекин Ватан ва давлат манфаатини ўйлаб ҳар бир фуқаро иш тутса, кўзланган мақсадларимизга эришган бўламиз. Мисол учун, оддий ариқни тозалаш, кўча томон деворларимизни оқлаш ёки бўяб қўйиш, хоандонларимизни тартибга келтириш, яшаётган манзилимизни тоза ва озода тутишдек ишларга ўзимиз масъул эмасмизми? Ёки бу ишларни ҳам бизга давлат ва ҳокимият қилиб бериши керакми? Шу саволларга жавоб берган инсон ҳақиқий ватанпарвар десак, тўғри бўлади.
Бундай муаммо ва камчиликлар асосан “Шоликор” ва “Тошмазор” кўчаларида сезиларли эканлиги маълум бўлди. Кўчама кўча юрган мутасаддийлар бевосита аҳоли муаммоларига қулоқ тутиб, имконият доирасида муаммолар ва камчиликларни ҳал этилишида ёрдам кўрсатилишини таъкидалдилар.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун ватандошларимизнинг ўзлари муаммолар гирдобидан чиқиш йўлини излаб, ташаббуслар кўрсатишаётир. Ғазнов маҳалласида яшовчи фуқаро, ўзи яшайдиган “Шоликор” кўчасига сув чиқариб берди. Ушбу фуқаро таъкидлаганидек, муаммоларга чалиниб қолмасдан, инсон ўзи ҳам камчиликларни бартараф этиш йўлида ҳаркат қилиши лозим. Раҳмоналининг Талиев бу эзгу амали бугун бутун маҳалла аҳли оғзидан тушмайди. Раҳмонали Талиев ўз кучи билан қудуқ қазиб, 14 метр чуқурликдан сув чиқарди. Бугун ушбу оби ҳаёт манбаидан бутун гузар аҳли фойдаланишмоқда. 20 дақиқада 650 литр сув тортиб оладиган насос бутун маҳалла хизматида. Сув таҳлили ҳам яхши чиқди. Лаборатория таҳлили сув истеъмолга яроқлилигини кўрсатди.
Ҳа, айтишадику “Ҳар доим ҳама жойда камчилик билан муваффақият ёнмаён юради” деб. Лекин инсон агар камчиликлардан нолимасдан, муваффақиятлардан керилмасдан умргузаронлик қилса, кўзланган мақсадларига албатта, етади. Зотан, муваффиқият ўзимизники, камчилик бўлса, ечилмасдан қолмайди. Бу ҳаётда шукр қилиб, шукроналикни бажо келтириб яшаш қўлга киритиладиган барча муваффақиятларимиз калити ва омилидир.