Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

10 ноябрдаги тарихий саналар

×

 2019-11-10 09:59:32    100

PDF yuklash
Chop etish


  10 ноябрь 1885 йил - Германияда дунёда биринчи мотоциклнинг намойиши бўлиб ўтган кун

  1885 йил 10 ноябрда мотоцикл Унтертюркхаймдаги Бад-Каннштаттдан Неккар дарёси қирғоқларигача бўлган масофани ўша вақтлар учун ишониб бўлмайдиган 12км/с тезлик билан босиб ўтди. Бу моторли велосипеднинг энг асл нусхаси эди. Рама худди ғилдиракдек ёғочдан тайёрланган. Ғилдираклар иккита эмас тўртта эди, ҳамма резина покришкалар ўрнига  темир билан қопланган эди. Ўриндиқ остига 0.5л/с кучга эга ички ёнув двигатели жойлаштирилган. Ёқилғи сифатида бензин ёки керосин ишлатиш мумкин. Мотоцикллар тахминан автомобиллар билан бир вақтда пайдо бўлган. Томошабинларни лол қолдирган бу мотоцикл Адольф Даймлер томонидан конструкцияланган, Готлиб Даймлернинг ўғли. Готлиб Даймлер худди Карл Бенцдай ҳақиқий автомобилларни яратиш ва улардан фойдаланишнинг муаллифи ҳисобланади. 4 ғилдиракдан фойдаланганлигининг сабабини оддий йўл билан тушунтириш мумкин, конструкторнинг ўзи велосипед минишни билмаган, шундай экан мотоциклдан ҳам фойдалана олмаган. Ёнбошдаги икки ғилдирак йиқилишдан асраган. Дунёдаги биринчи мотоцикл содда тузилганига қарамасдан, уни яратишдаги асосий қонунлар сақлаб қолинган. Катта-Даймер мотоцикл намойишидан олдин ихтиро учун патент олган, лекин қурилмани савдо-сотиқда келажаги йўқ деб ҳисоблагани учун уни ишлаб чиқаришга шошилмади. Кичик-А. Даймлер  мотоцикл амортизаторсиз бўлганлиги учун  саёҳатдан сўнг бу “костедробилка” га энди ўтирмаслик ҳақида даъво қилди.

  10 ноябрь 1851 йил - Санкт-Петербургдан Москвага 1-пассажир поезди қатнови йўлга қўйилган кун

  Санкт-Петербургдан Москвага 1841 йил инженер ва олим Павел Мельников тавсиясига кўра катта темир йўлни очишга томон 1-қадам қўйилди. Дунёда ўша вақт учун йирик ҳисобланган темир йўл магистралини транспорт инженерлиги соҳасидаги кашфиётлардан фойдаланиб 8 ярим йил давомида қуриб битказдилар. Тизим кенглиги масаласи асосий масала эканлиги маълум бўлди. Мельников турли мамлакатлардаги темир йўл қуриш ишларини мукаммал ўрганиб чиқди ва  АҚШ ва Европаникига нисбатан тизимлар кенглигини каттароқ олишни маслаҳат берди. Бу кенглик 1524 миллиметр қилиб белгиланди. 1851 йил 10 ноябр куни 11 дан 15 минут ўтганда Санкт-Петербургдан энг биринчи, йўловчи ташишга мўлжалланган поезд йўлга отланди. 604 чақирим масофани босиб ўтиб, соат 21 дан 45 минут ўтганда Москвадаги шу йўл учун мўлжалланиб қурилган махсус Николаевск вокзалига етиб келди. Павел Мельниковни темир йўл қурилишидаги хизматлари учун мукофотладилар: шох Николай Муқаддас Анна ордени билан мукофотлади, учта вокзалга Мельников учун ёдгорлик ўрнатилди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/important