Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловлар - муҳим сиёсий жараён

×

 2019-11-09 15:44:16    160

PDF yuklash
Chop etish


            Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сух туманида ҳам бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни барча умумэътироф этилган талаблар асосида ўтказиш қизғин паллага кирган. Туман миқьёсида 27-та сайлов ўтказувчи сайлов округлари ва 30-та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, бу участкаларда Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси талаб ва тавсиялари асосида ишлар ташкил этилган. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ушбу сиёсий кампанияга тайёргарлик қизғин кечмоқда. Маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига қараганда, маҳаллада 1 762 нафар сайловчилар бўлиб, барча фуқаролар билан сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари кўнгилдагидек олиб борилаётир. 432-сайлов участкаси маҳалланинг 5-сонли ЎЎТ мактабида жойлшган. Сайлов участкаси биноси, сайловчиларнинг рўйихати, замонавий ахборот алоқа воситалари бурчаги, сайловга доир меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар гўшаси, оммавий ахборот воситалараи материаллари бурчагини ташкил этиш талаб даражасида амалга оширилган. Шунингдек, маҳаллада сайловда биринчи бўлиб овоз берадиган ёшлар билан ҳам учрашув ва сўҳбатлар ўтказилиб, сайловнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчлар берилаётир.

            Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июль кунги 926-сон кдрори ижросини таъминлаш мақсадида сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ва уни самарали ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туман округлари ҳамда участка сайлов комиссияларининг жами 475 нафар аъзоларига малакали тренерлар иштирокида жорий йилнинг 6-26 ноябрь кунлари “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-хуқуқий масалалари” мавзўсида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилиши белгиланган. Сайоволди семинар-тренингларни ташкил этиш ва самарали ўтказиш бевосита ушбу сиёсий  кампанияга мутасаддий бўлган малакали тренерлар зиммасига юклатилган. Мана тўртинчи кундирки, Сух туманида ҳам сайловга мутасаддий бўлган вакиллар учун тўртта сектор кесимида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Тренер Худодод Юнусовнинг маълумотига кўра, ҳар бир машғулот алоҳида дарс сифатида ташкил этилади ва иштирокчиларга сайловга оид янгиликлар ҳақида маълумотлар берилади. 27-сонли ЎЎт мактабида бўлиб ўтган семинар-тренингда бугун тингловчиларга "Сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатлари" мавзўсида машғулот ўтказилди. Ушбу тренинг жараёнида иштирокчиларда сайлов комиссиялари тизими, МСК тузилиши ва унинг ваколатлари, вилоят туман, шахар сайлов комиссияларининг махаллий кенгашларга сайловларни ташкил этишдаги урни, ушбу комиссияларнинг кандай тартибда ва нима учун шакллантирилиши тўғрисидаги тушунчалар мустаҳкамланди.

            Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизда сайловларнинг самарали ҳуқуқий негизи яратилган бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонучилик миллий тажриба ва умумэътироф этилган халқаро нормалар инобатга олинган ҳолда, босқичма-босқич шакллантирилди. Туманда сайловларга тайёрларлик кўриш ва уни бирдамлик билан ўтказишдаги ҳаракатларда юқорида келтирилган ҳуқуқий асослар алоҳида инобатга олинган. Ташкилланаётган семинар-тренингларда малакали тренерлар ушбу меъёрларга риоя қилган ҳолда ишларни ташкил этишаётир. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ташкил этилаётган машғулотлар ва семинар-тренинг хоналари зарурий асбоб-ускуна ва компьютер мультимедиа анжомлари билан таъминланган. 

            Қайд қилиш зарур, семинар-тренинглар бевосита савол-жавоблар ва баҳс-мунозараларга бой ўтмоқда. Зеро бу йилги сайлов кампанияси мамлакатимизда мутлақо янги тизим ва қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси" асосида бўлиб ўтади. “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашда ҳамда сайлов қонунчилиги қоидаларини тушунтиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вазифалари”, “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида хотин-қизлар иштироки масалалари”, “Ёшларнинг, хусусан, биринчи марта овоз бераётган фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқий билимларини оширишнинг аҳамияти”, “Сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оаммавий ахборот воситаларининг роли” каби мавзўлар семинар-тренинг жараёнида иштирокчиларга тушунтриб борилмоқда. Семинар-тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш 26 ноябрь кунигача белгиланган.