Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Yoshlar - kelajagimiz” - келажакка қўйилган сармоя

×

 2019-11-09 09:33:34    231

PDF yuklash
Chop etish


  Барчамизга маълумки ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш мақсадида 2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари ва топшириқларига асосан Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманларида “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури, тажриба-синов  тариқасида амалга оширилиши бошланган ва кейинчалик 2018 йил 27-июн куни “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Президент Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон ижросини таъминлаш юзасидан  Сух туман ҳокимлигининг 2018 йил 16 июль кунги 220-сонли қарори тасдиқланиб ижрога йуналтирилди.

  Туман ҳокимининг ушбу қарорига асосан  Дастур ижросини доимий таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ташкил этилган туман комиссиялари аъзолари уйма-уй юриб ўрганиш ишларини амалга оширди.

  2018йил июл ойида дастур доирасида уйма-уй юриш бўйича ўтказилган хатлов якунига кўра туманда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 17579 нафар ёшлар борлиги аниқланди ва уларнинг 17232 нафари (98-фоизи) билан сўҳбат ўтказилиб, анкета маълумотномалари тўлдирилди. Бу эса умумий туман аҳоли сонининг 23%-ни ташкил этади. 

         Уйма-уй юриш ва анкета маълумотномалари натижаларига кўра, имтиёзли кредит олиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшлар сони 623 нафарни (3,5%) ташкил этади.

  Мазкур давлат дастури доирасида YOSHLAR-KELAJAGIMIZжамғармаси Сўх туман филиали  2018 йил 1-августдан ўз фаолиятини белгиланган тартиб асосида бошлаган.     

    Жамғарма ўз фаолияти давомида август ойида тумандаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган) ёшлар билан олиб борилган очиқ мулоқотларда YOSHLAR-KELAJAGIMIZдавлат дастури доирасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Туманимизда 2018 йил учун кредит олишни истагини билдирган ёш тадбиркорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. 2018 йил учун мазкур ёшлардан 41 нафарига 2.587 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилиб, шундан манзилли руйхат бўйича 2018 йилнинг якунига қадар 14 нафар ёш лойиха ташаббускорларига 1.056 млн сўм кредит маблағлари берилди ва шу билан бирга 44 та янги бўш иш ўринлар ташкил килинди.

  2018 йил ноябр-декабр ойларида 2019 йил Манзилли руйхатни шакллантириш учун имтиёзли кредит олиш истагидаги ариза билан мурожаат қилган ёшларнинг  аризалари юзасидан 45 та лойиҳа ташаббускорларининг 9 млрд. сўмлик манзилли руйхати шакллантирилди ва йил якунига қадар 203 та янги иш уринлари яратилиши белгиланган.  Хозирги кунда 14 лойиҳа ташаббускорларининг 1 млрд. 464 млн. сўмлик лойиҳалар молиялаштирилди ва 48 нафар уюшмаган ёшлар иш билан таъминланди.

         Ташкил килинган ишчи ўринларга  асосан тумандаги банд бўлмаган ёшлар жалб қилинди. Кредитлар асосан тикувчилик, қурилиш махсулотлари ишлаб чиқариш, кандолатчилик, футбол майдончаси, мини совутгич, замонавий иссиқхона, гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш каби йуналишлар учун ажратилган.

         Ажратилган кредитлар асосида ўз фаолиятларини бошлаган тадбиркорларнинг иш фаолияти жамғарма томонидан хар ойда мониторинг қилиб борилмоқда ва мониторинг давомида тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришдаги муаммолари бартараф этилмоқда ва бу муаммолар қайта юзага келмаслиги чоралари кўрилмоқда.

        Шу билан бирга жамғарма томонидан тумандаги ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш юзасидан тумандаги тижорат банки,YOSHLAR-KELAJAGIMIZжамғармаси иштирокида “Бизнес режаларини” расмийлаш-тиришда ва банк кредитларини ўзлаштиришда тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқда.

  Шу билан бирга туманда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси ходимлари томонидан туманиздаги мавжуд умумтаълим мактаблардаги 10-11 синф ўқувчилари учун “Тадбиркор ким?” “Муваффақиятга эришиш сирлари” ва бир қанча бизнес ва тадбиркорликка оид мавзуларда ўқув семинарлари ва очиқ сўҳбатлар ҳамда тумандаги илғор тадбиркорлар фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирокида “Бизнес саёҳатлар” ташкил этилиб келинмоқда.

  “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Сўх туман филиали орқали имтиёзли кредит олиб ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорлари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ярмаркаси йил давомида бир неча маротиба ўтказилди. 

  2019 йил давомида жамғармага келиб тушган мурожаатлар бўйича жамғарма ходимлари томонидан тушунтириш ва тарғибот ишлари мунтазам олиб борилиб жорий йилнинг якунида комиссия аъзолари томонидан 2020 йил учун ажратиладиган имтиёзли кредит манзилли рўйхати тасдиқлаш бўйича мақсадли лойиҳаларни рўйхати тўзилиб борилмоқда.

 У.Сангинов - “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Сўх туман филиали раҳбари