Сӯхга Буюк Британиядан олиб келинган асалари ё худ йилига 400 милион сӯм даромад қилаётган сӯхлик тадбиркор
2019-11-08 14:22:28 186
Маълумотларга кӯра, Сух туманида асаларичилар сулоласининг ибтидоси 19 асрга бориб тақалади. Худоёрхон ҳукмдорлиги даврида Буюк Британиядан илк маротаба Сухга асалари олиб келган шахснинг абераси олтмиш тӯрт ёшли Асалбек Муртазобеков ҳам ёшлигидан асаларичилик билан шуғулланиб, ота боболаридан қолган анъанани давом эттирмоқда. Тадбиркорда бугун 150 қути асалари мавжуд бӯлиб, йилига яқин етти ярим тонна тоза асал етиштиради. Бу эса бир йилда 400 милион даромад бор дегани.
-Мен етиштираётган асалнинг таъми, ҳиди бошқача. Хусусан, Сух тоғларининг гиёҳларидан йиғиб олингани ӯзгача таъмга эга, - деди тадбиркор Асалбек Муртазобеков.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 октбярдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тӯғрисида”ги қарори қабул қилиниши билан мазкур соҳага эътибор янада кӯчайди. Асаларичиликни янада ривожлантириш учун берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркор ӯз фаъолиятини янада кенгайтирмоқчи. Зеро, туман бозорларида асалга бӯлган эҳтиёж жуда катта.
Тадбиркор бугун Сухда асаларичилик мактабини яратди ва олтмиш нафардан ортиқ шогирди бор. Фарғона давлат Университети томонидан фахрий профессор унвони билан тақдирлангани эса, тадбиркорга янада куч-қувват бағишлаб, туманда мазкур соҳани янада ривожлантириши учун туртки бӯлди. Уни қийнаб келаётган муаммолар эса, раҳбарлар томонидан ӯз жойида бартараф этилаётганини тадбиркор қувонч билан таъкидлади.
Барчамизга маълумки, асалнинг шифобахш хусусиятлари жуда бисёр. Шу сабаб, Сух тоғларида етиштираётган асалнинг довруғини эшитиб, нафақат сухлик, балки Фарғона вилоятининг бошқа шаҳару қишлоқларидан ҳам излаб келаётган харидорларни кӯп учратасиз.