8 ноябрь 1793 йил - Париждаги Лувр миллий санъат музейи ташкил топган кун
2019-11-08 08:41:55 214
Лувр миллий санъат музейи 1793 йил 8 ноябрда илк маротаба оммага ўз эшикларини очди. Париждаги Лувр музейи дунёнинг энг йирик ҳамда энг бой тарихга эга музейлари сирасидан жой олган. Архитектура ёдгорлиги ҳисобланмиш музей биноси 1190 йилда қирол Филипп-Август томонидан Париж шаҳрини ғарбдан мудофаа қилиш мақсадида бунёд этилган. Бир пайтлар бу қасрда қирол, унинг оиласи ва сарой аҳли истиқомат қилган. Шунинг учун ҳам Лувр музейи бисотини асосан қироллик ва монастирлар коллекциялари ташкил этади. Бундан ташқари музейдан жаҳон санъати дурдоналари ўрин олган. Қадимги Миср ва Юнонистон ёдгорликлари (“Ника Самофракийская”, “Венера Милосская”) Микеланджелонинг “Исён кўтарган қул”, Леонардо да Винчнинг “Мона Лиза” (“Джоконда”) каби жаҳонга машҳур санъаткорларнинг нодир асарлари шулар жумласидандир. Шу қаторда яна Рубенс, Рембрандт, Пуссен, Ватто, Давид, Жерико, Делакруа, Курбеларнинг ижод намуналари ҳам шу ерда жамланган. 60минг квадрат метр майдонда жойлашган Лувр музейи 35 мингга яқин экспонатни қамраб олган.