"Обод қишлоқ" дастури - ҳаётбахш дастур
2019-11-06 21:53:55 202
Ўтган 2018 йилда Сух туманининг Истиқлол, Қалъа, Обишир, Обишир маҳалла фуқаролар йиғини "Обод қишлоқ" Давлат дастурига киритилиб, ушбу ҳудудларда ободончилик ишлари амалга оширилиб, бугунги кунда ушбу ҳаётий Дастур самараси ўлароқ тилга олинган маҳаллалар сиймоси ҳам тубдан ўзгарди. "Обод қишлоқ" Давлат дастурининг қабул қилиниши одамларимизда Ватанга бўлган дахлдорлик ҳиссини яндна оширди десак, муболаға эмас. Чунки амалга оширилган ободончилик ишларида ватандошларимизнинг ҳиссалари ҳам жуда катта. Зотан, ободлик бўлган жойда фаровонлик ва ривож бўлади. Ривожланиш бўлган ҳудудларда эса, тинчлик барқарор бўлиши айни ҳақиқат. Бугун Сухда Ватан ободлиги йўлида қилинаётган ҳаракатлар яна авжида. Ушбу ҳаракатлар инсон манфатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Баланд чўққилардан бошланган дарёлар ирмоқларга айланиб, кичик-кичик қишлоқлар бағрига қучоқ очиб юзланаверади. Президентимиз раҳнамолигидаги ҳар бир эзгу ташаббус, хайрли ишлар ҳам ирмоқлар узра узатилган обиҳаётдек кишилар қалбига - чекка ҳудудлар аҳолиси ҳаётига кириб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз раҳбари асос солган “Обод қишлоқ” дастури Сух туманида ҳам катта қувонч билан кутиб олинди. Бу ҳаётбахш дастур сухликлар ҳаётига ўзгача мазмун бағишлади. Мазкур дастурни амалга оширишда навбатдаги объект сифатида Мулгон ҳамда Ҳушёр қишлоқлари танлаб олинган бўлсада, ободлик ва бунёдкорликнинг янги тўлқини бошқа қишлоқларда ҳам кенг қулоч ёйди. Яна бир муҳим гап! Обод қишлоқ давлат дастури Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам кириб борди. Мазкур қишлоқда ҳам Дастур доирасида янги қудуқ қазиш, сув қувурларини тортиш ишлари кунгилдагидек амалга оширилди. Газ ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳам ўз ечимини топди. Алмисоқдан қолган аҳоли учун хавф туғдирадиган эски,симёғочлар урнига, янги замонавий темир бетон таянчлари урнатилмоқда. Баҳорда чанг қишда лой кўчаларга асфалт ётқизиш қишлоқ аҳлининг ҳатто тасаввурида ҳам йуқ эди.
Куни кеча Фарғона вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Шўҳрат Мадаминович Ғаниев Сухга ташрифи доирасида Ғазнов маҳалласида ҳам бўлди ва бевосита ушбу маҳалла аҳли билан учрашиб, "Обод қишлоқ" Давлат дастурининг ижроси ҳақида ғазновликлар билан сўҳбаилашди. Маҳалла аҳли бундай эътибордан мамнун эканликлари ва албатта бунга жавобан самарали меҳнат қилишларини вилоят ҳокимига изҳор этишди.
Вилоят ҳокими дастурга мутасадддий бўлган раҳбарларга маҳаллада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишлари учун ўзининг таклиф ва тавсияларини берди. Қилинадиган асосий иш маҳалла кўчаларига асфальт ётқизиш ва албатта, нотекис ва равон бўлмаган йўлларини ипақага келтиришдан иборат.
Ташрифдан сўнг маҳаллага асфальт орттирилган махсус машина ва техникалар сафарбар этилди ва икки кун давомида маҳалла йўлларининг бир қисмига асфальт ётқизилди. Айтиш лозимки, "Обод қишлоқ" Давлат Дастурига асосан Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида 1,1 километрлик йўллар асфальт қилиниши режалаштирилган ва 3 километр масофадаги йўлларга шағал ётқизилиши режалаштирилган. Маҳалла аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олиб, шағал ётқизилиши лозим бўлган марказга яқин бўлган кўчалар ҳам асфальт қилинадаган бўлди. Ободончилик ишларининг бориши бевосита туман ҳокими Фаррух Усаровнинг доимий назоратида бўлиб, ҳоким ҳар куни маҳаллага ташриф буюриб, йўлсозлар ва ободончилик ишларига камарбаста бўлган ходимлар билан учрашади.
Айтиш мумкинки, Президентимизнинг эътибори ва ғамхурлиги бугун сухликларнинг ҳаётига янги маъномазмун бағишлаб, уларни катта-катта мақсадлар томон чорламоқда. Хусусан, ватанимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланмиш Сух туманига обод қишлоқ дастурининг кириб келиши, туман аҳлини янада қувонтириб, уларни келажакка, давлатга, юртбошимизга ишончини, обод, тукин ва гўзал ҳаётга интилишини кўчайтирмоқда. Туманда дастур доирасида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом этаётир.