Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

6 ноябрь 1928 йил - электр устара ишлаб чиқариш ҳуқуқи қўлга киритилган кун

×

 2019-11-06 12:48:13    185

PDF yuklash
Chop etish


  Америкалик полковник Джейкоб Шик 6 ноябр 1928 йил электр устаралар ишлаб чиқариш ҳуқуқини олди. Унда “қуруқ устара” ғояси 1910 йили уйғонган эди. Шик ўша вақтларда Аляскада олтин қидириб юрарди ва иссиқ сув йўқлигидан жуда қийналарди. Лекин электр токи бор эди, шунинг учун ихтирочи электромотор ёрдамида қуруқ устара ясаш мумкин деган қарорга келди. Ҳатто электр устарани хомаки нусхасини ҳам ўзи чизди, лекин иш узоқ вақт четда қолиб кетди – ишлаб чиқарувчилар Шикга ишонмадилар. Биринчи жаҳон урушидан сўнг Джейкоб Шик ишни ўз қўлига олди, пул жамғариш учун “ҳўл” устараларни мукаммаллаштиришни бошлади. Ёзишларича, бу ҳарбий ихтирочини магазинли қурол руҳлантирган ва у бу кашфиётни устарада такрорлаган. Шик яратган электр устаралар ўша вақтда кенг тарқалган устаралардан шуниси билан фарқ қиладики, алмаштириладиган лезвиялар устара дастасида сақланади. Бозор янги товарни яхши қабул қилди, пуллар ўзи оқиб кела бошлади. Дунё миқёсида сифати жиҳатидан тан олинган лезвиялар ва қулай станог Шик номи билан боғлиқ.