"Обод қишлоқ" дастури Ватан ободлигининг пойдевори
2019-11-05 23:20:36 192
"Обод қишлоқ" давлат дастурининг қабул қилиниши Ўзбкистонимизнинг энг чекка ҳудудларида умргузаронлик қилаётган ватандошларимиз учун чинакам ҳаётий дастур саналади. Дастур қабул қилгандан буён қишлоқ ва маҳаллалараимизга ободлик нафаси кириб келди. Айтиш мумкинки, ушбу дастур орқали халқимиз олдида пайдо бўлган тўсиқ ва муаммолар ечилмоқда ва бу ҳақли равишда халқимизнинг розилигига асосий омил бўлаётир. Халқни рози қилиш эса, энг биринчи ва асосий вазифа саналади. Ўтган йили Сух туманида ҳам "Обод қишлоқ" дастури асосида Чашма, Мулгон, Обишир, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинларида ободончилик ишлари олиб борилди ва амалга оширилган саъй-ҳаракат ва амаллар орқали ушбу ҳудудлар бугун тамомила бошқача чиройга эга бўлган. Текис ва равон йўллар, қад ростлаган янги замонавий бино ва иншоотлар, барча хонадонларнинг таъмирдан чиқарилиши ва сув танқисилиги, электр энергияси таъминотидаги муаммоларнинг ечилиши ушбу ҳаётбахш дастур шарофатидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4201-сонли қарорига асосан тумандаги 3-та Ҳушёр, Ғазнов ва Мулгон МФЙ-лар “Обод қишлоқ“ дастурига киритилган бўлиб манзиллий руйхат тузилиб тасдиқланган. Барча қишлоқ аҳолиси учун зарурий шароитлар яратиш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш ишларига барча манбаалар ҳисобидан 1 8210.8 млн.сўм маблағларни ўзлаштириш кўзда тутилган.
Тумандаги 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Ҳушёр, Ғазнов, Мулгон, МФЙларнинг якка тартибдаги уй-жойлар (ҳонадонлар), маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва бошқа объектлар 900 та хонадон таъмирланиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 650 дан ортиқ хонадонлар таъмирланиб бундан 280 млн.сўм маблағ ҳомийлар, ташабускорларнинг ўз ҳисобидан сарфланди.
Ҳушёр МФЙ
Маҳалла ҳудудида 1,7 километр масофадаги пиёдалар йулакларни таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 0,8 км йулаклар таъмирланди бажарилган ишларга 70 млн. сум маблағ сарфланди.
Иригация тармоқларни таъмирлаш 1 км режалаштирилган булиб ҳозирги кунда 0,370 км сув таъминоти тармоқлари таъмирланди ва таъмирлаш ишларига 80 млн. сум маблағ сарфланди.
Кўча чироқлари ўрнатиш 86 дона режалаштирилган булиб бугунги кунда 25 дона куча чироқлари урнатилди. Бажарилган ишларга 42 млн сум маблағ молиялаштирилди.
Гулзорлар ташкил этиш 1,5 км режалаштирилган булиб бугунги кунда 0,130 км гулзор ташкил қилинди.
МФЙ ҳудудига ичимлик суви таъминоти бўйича янги тармоқ тортиш, тармоқларни реконструкция қилиш 2 км белгиланган бўлиб ҳозирги кунда 2 км янги сув тармоғи ётқизилди.
"Ўзтрансгаз" маблағлари ҳисобидан 48 дона янги газ балонлар тарқатиш режалаштирилган булиб ҳозирги кунда режадаги ишлар 100 % га бажарилди.
Аҳолига йўллардан фойдаланишларида қулайлик яратиш мақсадида Ҳушёр МФЙ ҳудудига 2,4 асфалтлаштириш ва 6,525 км шағаллаштириш режалаштирилган булиб, режадаги ишлар 100% га бажарилди.
13-14-сонли мактаб, 13-сонли мактабгача таълим муассасаси ва Ҳушёр юқумли касаликлар шифохонасини таъмирлаш режалаштирилган булиб, таъмирлаш ишларига 897 млн.сўм сарфланди ва қурилиш монтаж ишлари 100%га бажарилган.
14-сонли ЎЎТ мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишларига 793 млн.сўм маблағ ажратилган ва барча ишлар ишлар бажарилди, лекин бугунги кунгача молиялаштирилмаган.
13- мактабгача таълим муассасасини қурилиш ва таъмирлаш ишларига 66 млн.сўм режалаштирилган бўлиб, барча ишлар 100% бажарилган.
Ҳушёр юқимли касалликлар шифохонасиднг таъмирлаш ишларига ҳам 375 млн. маблағ ажратилиб, ушбу миқдордаги маблағ мақсади сарфланган ва барча ишлар бажарилган.
Ғазнов МФЙ
МФЙ ҳудудида 1,5 км пиёдалар йўлакларини таъмирлаш режалаштирилган ва ҳозирги кунда 0,9 км йулаклар таъмирланди. Бажарилган ишларга 65 млн сум маблағ сарфланди.
Иригация тармоқларни таъмирлаш 1 км режалаштирилган булиб ҳозирги кунда 0,370 км таъмирланди таъмирлаш ишларига 76 млн сум маблағ сарфланди.
86 дона кўча чироқлари ўрнатиш режалаштирилган ва бундан ҳозиргача 47 дона чироқ ўрнатилиб, бажарилган ишларга 42 млн сум маблағ сарфланди.
Гулзорлар ташкил этиш 1,3 км режалаштирилган булиб бугунгача 0,220 км гулзор ташкил қилинди.
МФЙ ҳудудига ичимлик суви таъминоти бўйича янги тармоқ тортиш, тармоқларни реконструкция қилиш 2 км белгиланган бўлиб ҳозирги кунда Ғазнов МФЙ ҳудудига режадаги 2 км янги сув тармоғи ётқизилди.
"Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан 68 дона темир бетон таянч урнатилиши ва 2 км 0.4 квли электр линиялари таъмирлаш ҳамда 1 дона трансформаторларни тамирлаш белгиланган бўлиб,
ҳозирги кунда 2,7 км тармоқ тортилди ва 1 дона трансформатор ўрнатилди.
"Ўзтрансгаз" маблағлари ҳисобидан 4,7 км газ тармоғларини тамирлаш режалаштирилган булиб бугунгача 2,8 газ тармоғи таъмирланди, режадаги ишлар 60 % га бажарилди.
Аҳолига йўллардан фойдаланишларида қулайлик яратиш мақсадида Ғазнов МФЙ ҳудудига 1,1 асфалтлаштириш ва 3 шағаллаштириш режалаштирилган булиб ҳозирги кунда бу соҳадаги ишлар 100 фоизга бажарилган.
21-мактабнинг таъмирлаш ишларига 427 млн.сўм режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағдан 299 млн.сўм молиялаштирилган, ишлар 100% га иш бажарилди
19- мактабгача таълим муассасасини қурилиш ва таъмирлаш ишларига 65 млн.сўм режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда 100% қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ғазнов ҚВП биносига қурилиш ва таъмирлаш ишларига 200 млн.сўм режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда 100% қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мулгон МФЙ
МФЙ ҳудудида пиёдалар йулакларни таъмирлаш 1,7 км режалаштирилган булиб ҳозирги кунда 1 км йулаклар таъмирланди бажарилган ишларга 70 млн сум маблағ сарфланди.
Иригация тармоқларни таъмирлаш 1 км режалаштирилган булиб ҳозирги кунда 0,280 км иригатция тармоқлари таъмирланди таъмирлаш ишларига 60 млн сум маблағ сарфланди.
Куча чироқлари урнатиш 86 дона режалаштирилган булиб бугунги кунда 13 дона куча чироқлари урнатилди бажарилган ишларга 42 млн сум маблағ молиялаштирилди.
Гулзорлар ташкил этиш 1,5 км режалаштирилган булиб бугунги кунда 0,5 км гулзор ташкил қилинди.
МФЙ ҳудудига ичимлик суви таъминоти бўйича янги тармоқ тортиш, тармоқларни реконструкция қилиш 2 км белгиланган бўлиб ҳозирги кунда Мулгон МФЙ ҳудудига бу соҳада ҳам ишлар 100 фоизга бажарилган.
"Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан 104 дона темир бетон таянч урнатилиши ва 3,1 км 0.4 квли электр линиялари таъмирлаш ҳамда 1 дона трансформаторларни тамирлаш белгиланган бўлиб,
ҳозирги кунда Мулгон МФЙ ҳудудида 1,6 км линиялар таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда,
"Ўзтрансгаз" маблағлари ҳисобидан 4,1 км газ тармоғларини тамирлаш режалаштирилган булиб ҳозирги кунда Мулгон МФЙ ҳудудидаги 5,2 газ тармоғлари таъмирлаб ер остига олинди ва 14 дона ГТҚ йиллик техник курикдан утқазилиб таъмирлаб чиқилди, режадаги ишлар 100 % га бажарилди.
Аҳолига йўллардан фойдаланишларида қулайлик яратиш мақсадида Мулгон МФЙ ҳудудига 3,9 асфалтлаштириш ва 1,4 шағаллаштириш режалаштирилган булиб ҳозирги кунда МФЙ ҳудудига 1 км асфалтлаштириш ва 0,8 км шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
7- мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишларига 639 млн.сўм режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда 65% қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди, лекин бугунги кунгача молиялаштирилмаган.
11- мактабгача таълим муассасасини қурилиш ва таъмирлаш ишларига 54 млн.сўм режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда 100% қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мулгон ҚВП биносига қурилиш ва таъмирлаш ишларига 80 млн.сўм режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда 100% қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.
"Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан “Обод қишлоқ” дастури учун 200 дона темир бетон таянч урнатилиши ва 23 км 0.4 квли электр линиялари таъмирлаш ҳамда 14 дона трансформаторларни тамирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда Мулгон МФЙ ҳудудида 1,6 км линиялар таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, Ғазнов МФЙ ҳудудида 2,7 км тармоқ тортилди ва 1 дона трансформатор ўрнатилди.
Хизмат курсатиш обектларини барпо этиш буйича жами 8 дона обект режалаштирилган булиб бугунги кунда Ғазнов МФЙ ҳудудига 1 дона ҳоммом ва 3 дона савдо дукони янгитан қуриб фойдаланишга топширилди амалга оширилган ишлар учун 185 млн сўм маблағ ўз ҳисобидан сарфланди.
Мулгон МФЙ ҳудудига 1 та ошхона, 1 та музқаймоқ сотиш шахобчаси ва гиламлар сотиш дукони қуриб фойдаланишга топширилди амалга оширилган ишлар учун 260 млн сўм маблағ тадбиркорларнинг ўз ҳисобидан сарфланди.
Ҳушёр МФЙ ҳудудига 1 дона савдо шахобчаси янгитан қуриб фойдаланишга топширилди амалга оширилган ишлар учун 150 млн сўм маблағ тадбиркорларнинг ўз ҳисобидан сарфланди.
Тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган МФЙларда ижтимоий обектлар жами 10 та бўлиб, бугунги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
О. Охонжонов - Сух Туман ҳокимлигининг бош мутахассиси