Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

5 ноябрь 1957 йил - Останкино телеминораси ташкил қилинган кун

×

 2019-11-05 00:52:04    207

PDF yuklash
Chop etish


1957 йил Останкино телеминорасини қурилиш лойиҳасига конкурс эълон қилинди, натижалар бир йилдан сўнг ўтказилди. Натижаларга кўра архитеткторлар Леонид Баталов, Дмитрий Бурдин ва конструктор Николай Никитинларнинг лойиҳалари ғолиб деб эълон қилинди. 1960 йилнинг ёзидан минорани қурилиши бошланди, лекин бир йилдан сўнг пойдеворни ишончли эканлигига шубҳа туғилди. Алоқа вазири минорани қуриш лойиҳасини тасдиқлашдан олдин кўплаб йирик-йирик тажрибалар ва текширувлар ўтказди. 5-ноябр 1967 йил Давлат комиссияси томонидан ишга туширишни бошлаш ҳақидаги Актга қўл қўйилди. Актга қўл қўйилган кун Останкино телеминорасини туғилган куни ҳисобланади. Шу куни 4та телекўрсатувлар ва 3та радиоэшиттириш программалари эфирга узатилди. Минорадаги қурилиш   26 декабр 1968гача давом этди. Баландлиги бўйича Торонтодаги Си-Эн-Тауэр дан кейин 2-ўринда туради. Останкино телеминорасини умумий баландлиги 540 м ни ташкил қилади. Минора 45 қаватдан иборат бўлиб, ўнлаб доирасимон майдонлар ва балконларга эга. 328-334 м баландликда “Еттинчи осмон” номли ресторан бор ва у 3 этаждан иборат. Рестораннинг  айлана шаклидаги иморати 40 минут давомида бир марта ўз ўқи атрофида айланиб чиқади. 2000 йил 27 августда бўлиб ўтган ёнғиндан сўнг катта йўқотишлар бўлди. Ёнғиндан кейин минорани ички томондан қайта тиклаш, модернизациялаш ва ускуналар билан  таъминлаш ишлари амалга оширилди. Минорага янги мустаҳкам трослар ўрнатилди, ёнмайдиган кабелларга алмаштирилди, бошқа замонавий ускуналар жойлаштирилди. Юқори температурага чидамли лифтлар, замонавий хавфсизлик системасини яратиш кўзда тутилди.