Ташаббускор раис
2019-11-04 22:34:44 215
Бугун халқимиз ободончилик ишларига алоҳида аҳамият бериб, турар жойларни обод этиш, ҳар бир кўча-гузарнинг тозалигига ҳисса қўшган ҳолда, Ватан ободлиги йўлидаги ишларини авж олдириш мақсадида турли ташаббуслар билан чиқишаётир. Зотан, обод маконларга тўйлар, тантаналар ярашади.
Сух туманида Ватан ободлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлар доимо авжида. Тўрт томони осмонўпар тоғлар билан ўралган бу гўшага ташриф буюрсангиз, албатта, меҳнаткаш халқнинг биргаликдаги бажарилаётган ободончилик ишлари, ҳар куни ташкил этиладиган ҳашарлар устидан чиқасиз. Бунга биргина Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган аҳолининг яхши ният билан бошлаган эзгу ташаббуси мисол бўла олади. Маҳаллада умргузаронлк қилаётган ёшу қарининг мақсадлари бир: Ватан ободлигига ўз ҳиссаларини қўшиш. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини "Обод қишлоқ" дастурига кирмаган бўлсада, лекин бу маҳаллада иш қизғин. Бугун маҳалла яшовчи саховатпеша инсонлар маҳалла раиси Баҳодур Сафоев раҳбарлиги ва ташаббуси билан маҳалладан утадиган йўлнинг ўнг томонига тротуар қуриш мақсадида белларини маҳкам боғлашган. Аллақачон ҳомийлар томонидан тротуар ётқизиш учун зарур бўладиган маҳсулотлар - шағал билан цементни етказиб берганлар ва усталар тротуар ётқизиш ишларини бошлаб юборишган.
маҳалла раиси ва саховатпеша инсонларнинг мақсадлари - ҳудудудда жойлашган мактаб ўқувчилари учун йўлдаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва албатта, пиёдаларга зарурий шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Бу ташаббус туман ҳокими томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.