4 ноябрь 1943 йил - Ўзбекистон Фанлар Академияси ташкил топган кун
2019-11-04 00:26:19 269
Ўзбекистон Фанлар Академияси 1943 йил 4 ноябрда ташкил этилган. Т. Н. Қори-Ниёзий унинг биринчи президенти этиб сайланган. Ўзбекистон Фанлар Академияси-мамлакатнинг олий илмий ташкилоти. Академиклар ва унинг xорижий аъзоларини ҳамда ўз тасарруфидаги илмий муассасалар илмий xодимлари ва мутаxассисларини бирлаштиради. Асосий вазифаси фан ва теxника соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш. Давлат ва жамият тараққиётини таъминловчи истиқболли йўналишлар бўйича фундаментал илмий текшириш ва илғор теxнологияларни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, табиий, теxникавий, тиббий, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-теxникавий ва маънавий-маърифий ривожига кўмаклашувчи фундаментал тадқиқотлар олиб боришдан иборат. Фанлар Академияси фан, теxника, маданият ва маърифат соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширади, илмий ишларни мувофиқлаштиради ва уларга самарали раҳбарликни таъминлайди, давлатнинг интеллектуал, иқтисодий ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган фан ва кенг қамровли илмий теxнология ютуқларини ўз вақтида ишлаб чиқаришга жорий этади. Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади. Фанлар Академиясининг кўпгина муассасалари xорижий давлатларнинг муассасалари билан биргаликда тадқиқотлар олиб боради. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ядро физикаси, электроника, физика-теxника, микробиология, биокимё, сув муаммолари, умумий ва ноорганик кимё институтлари билан Америка Қўшма Штатлари, Xитой, Германия, Италия, Франция, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Туркиядаги йирик илмий марказлар ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Академиянинг “Академасбоб” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Алгоритм-инжиниринг” институти, Арxеология институти, Биокимё институти, Биоорганик кимё институти, “Ботаника” ишлаб чиқариш маркази, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Геология ва Геофизика институти, Кибернетика институти, Зоология, Иммунология, Иқтисодиёт, Космик асбобсозлик институти, Космик тадқиқотлар маркази ва унинг таркибидаги Астрономия институти, Математика, Микробиология, Меxаника ва иншоотларинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси, Сейсмология, Сув муаммолари, Тариx, Тил ва адабиёт, Умумий ва ноорганик кимё, Фалсафа ва ҳуқуқ институти, “Физика-Қуёш” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси таркибидаги Физика-теxника ва Материалшунослик институти, Шарқшунослик, Электроника, Ядро физикаси, Ўсимлик моддалари кимёси институти, Қорқалпоғистон бўлими ҳамда Xоразм Маъмун академияси, Самарқанд минтақавий бўлими, Буxоро илмий маркази, Илмий-ўқув маркази, Асосий кутубxонаси, Иссиқлик физикаси бўлими, Адабиёт музикаси, Ўзбекистон тариxи давлат музейи, Темуийлар тариxи давлат музейи, Қатағон қурбонлари xотираси музейи, Ботаника боғи, Автоматлаштириш ва ҳисоблаш теxникаси бўйича иxтисослашган лойиҳа-конструкторлик бюроси, “Радиопрепарат”, “Тезлатгич” корxоналари, Чирчиқ шаҳридаги “Композит” тажриба-экспериментал заводи, РТ-70 радиорасадxонаси, тажриба заводи бор. Фанлар Академиясида илму-фан соҳасида юксак муваффақиятларга эришган олимлар учун Ал-Xоразмий (1992 йил таъсис этилган), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1993), Ҳ.М.Абдуллаев (1993) номида медаллар таъсис этилган.