Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

×

 2019-11-03 22:55:01    207

PDF yuklash
Chop etish


            Бир-бирига меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Айниқса, меҳрга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш ҳам қарз, ҳам фарз. Ўзаро меҳр-оқибат одамларни бирлаштирувчи кучга эга. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бизнинг халқимизга хос бўлган амаллар - беморлар ҳолидан хабар олиш, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишдек хислат ота-боболаримиздан қолган азалий қадрият ва миллий фазилат саналади. Мисол учун, агар қўшнимизнинг бошига бирон-бир мушкул иш тушиб қолгудек бўлса, биринчилардан бўлиб, қўшнимиз ёнига биз етиб борамиз. Қариндошлар келгунича қўшнимиз дардига малҳам бўлишга уринамиз. Бу бизнинг халққа хос бўлган олий қадрият.

            Бугун Сух туманида ҳам мутасаддий идоралар томонидан ана шундай эзгу иш ва амаллар қилинди. Мусулмончиликка хос бўлган фазилат раҳбарлар томонидан ижро этилди. Тумандаги фаолият юритаётган тўртта сектор раҳбарлари ташаббуси билан ҳудудларда умргузаронлик қилаётган ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Мутасаддий раҳбарлар тумандаги Тул, Қалъача, Ғазнов маҳаллаларида яшаётган кекса нуроний отахон ва онахонлар, ногирондар, ижтимоий кўмакка мўҳтож бўлган хонадонлар, кўп болали оилаларга ташриф буюришиб, уларга бир қопдан ун маҳсулоти топширишди. Бундай эътибордан бошлари кўкка етган одамлар бевосита дуолар билан ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

            Ҳақиқатдан ҳам, ёши улуғ, ижтимоий кўмакка мўҳтож кишиларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уй-рўзғор юмушларида кўмаклашиш, қўни-қўшнилар билан ўзаро ҳамжиҳатлик, аҳилликда яшаш қон-қонимизга сингиб кетган миллий қадриятларимиздандир. Истиқлол йилларида халқимизнинг бу фазилати янгича маъно-мазмун билан бойиб бормоқда.

            Буларнинг бари Президентимиз Шавкат Мирамонович Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ибратли анъаналаримизнинг бардавомлигини сақлаш, жамиятимиздаги ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, саховат ва мурувват муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий қадриятларимизга садоқат рўҳида тарбиялаш борасида кўрсатилаётган доимий эътиборнинг амалдаги ёрқин самараларидандир.