Шўҳрат Мадаминович Ғаниев: -"Сухда фидоий одамлар яшайди"
2019-11-02 14:15:43 189
Истиқлолимизнинг ўтган қисқа муддати давомида вилоятмизнинг сўлим гўшаси – Сух туманида ҳам барча соҳаларда арзирли ишлар амалга оширилди. Бугун Сухга ташриф буюрган инсон бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишларнинг гувоҳи бўлади. Сухликлар Ватан ободлиги йўлида астойдил меҳнат қилишаётир. Кундан кунга чирой очиб бораётган Сух бевосита давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукуматининг доимий эътиборида. Берилаётган эътибор ва доимий ғамхўрликлар туфайли туманда аҳолининг турмуш даражаси ошиб, одамларнинг дунёқараши ҳам ўзгарган. Ватан тақдирига бефарқ эмасликларини туман аҳли ўзларининг бунёдкорлик ва ободончилик йўлидаги ишлари билан ҳам амалда исботлашмоқда. Шу боис, туманга ташриф буюрган ҳар бир инсон борки, қилинаётган ва қилинган ишларга, туман аҳлининг меҳнаткашилигига қойил қолиши турган гап.
Кеча сухликлар учун унутилмас ва тарихий кун бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз. Сухга Фарғона вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Шўҳрат Мадаминович Ғаниев ташриф буюриб, туманда бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишлар, ободончилик ва бунёдкорлик йўлида қилинган ва қилинаётган ишлар билан бевосита танишиб, туман аҳолиси билан учрашди. Ташриф чоғида маҳаллаларда самимий сўҳбатлар ташкил қилинди, аҳоли муаммо ва камчликлари билан танишар экан, вилоят ҳокими ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги ва баён этилган ҳар бир камчилик ва муаммо жойида ҳал этилишини таъкидлади. -“Сух тумани мен учун бегона эмас, Сухда менга қадрдон бўлган инсонлар кўп, мен ўзимни шу юрт фарзанди деб биламан. Сух аҳлининг меҳнатдўстлиги ва меҳмоннавозлиги ҳар доим ҳамани лол қолдирган. Ватан ободлиги йўлида қилинган ва амалга оширилаётган ҳар бир эзгу иш бизни беҳад қувонтиради. Сухда келгусида туман аҳли билан биргаликда ҳали кўп ишлар қиламиз. Асосий мақсадимиз туман аҳлини рози қилиш ва албатта, сухликларнинг розилига эришиш. Ишончим комилки, эзгу ишлар йўлида Сухликлар биз билан доимо бирдам ва биртану биржон бўлишади. Зеро ҳар биримиз шу юрт - Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон юртнинг фарзандларимиз. Ва бу заминда фидоий одамлар яшайди”, - деди вилоят ҳокими ташриф чоғида.
Дарҳақиқат, бугунги Сухнинг жамоли тасвирлаб бўлмас даражада чирой касб этган. Сухга киришибоқ, ҳар бир инсон сухликларни ободончилик ишлари билан банд эканликларига гувоҳ бўлади. Бугун Сухда Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидан бошлаб, Ғазнов маҳалласигача, Сариканда маҳаласидан тортиб то Ҳушёргача ободончилик ишлари авж олган. Сухликлар юрт ободлигини ўзларининг яшаш манзилларидан бошлашган.
Тул маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 30 километр узоқликда жойлашган. Маҳалла аҳли вилоят ҳокимини кўтаринки кайфият билан кутиб олишди. Маҳаллада йил давомида кўп ишлар қилинди. Маҳалла аҳли вилоят ҳокимига қўлга киритилган мувафақиятлар ҳақида гапириб, бўлаётган барча ишлар замирида Президентимиз ғамхўрлиги борлигини таъкидладидар. Лекин маҳаллада камчилик ва муаммолар ҳам оз эмас. Маҳалла аҳли туман марказидан узоқда эканликларини, янги капитал таъмирдан чиқарилган оилавий поликлиника негизида 10 ўринли шифохона бўлимини ташкил этиш лозимлиги ҳамда ушбу ҳудудда болалар боғчасини йўқлигини вилоят ҳокимига баён этишди ва ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилиши сўҳбат чоғида таъкидланди. Шунингдек, вилоят ҳокими янги таъмирдан чиққан шифо масканига кириб, у ердаги яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.
Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам вилоят ҳокими билан маҳалла аҳли самимий сўҳбатлашишди. Айтиш лозимки, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдин олиш йўлида маҳалла фуқаролар йиғини ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида кўп ишлар амалга оширилди. Ҳамкорлик самараси ўлароқ, маҳаллада 2018 йилдан буён биронта ҳам жиноят содир этилмаган. Бу натижа вилоят ҳокими Шўҳрат Ғаниев томонидан ҳам алоҳида қайд этилди. Бугун Ғазнов маҳалласи ҳам “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилиб, ушбу дастур доирасида маҳаллада ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ишларни янада тезлаштириш ва сифатли бажарилиши ҳақида мутасаддийларга вилоят ҳокими ўзининг тавсия ва таклифларини берди.
Сух дарёси қирғоғида жойлашган Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам ўз меҳнатсеварликлари билан донг таратганлар. Сухнинг довруғи оламга достон девзира гуручининг “жойдори” нави айнан шу маҳаллада етиштирилади. Маҳалла аҳли вилоят ҳокимини кўтаринкилик билан кутиб олишди ва сўҳбат давомида маҳаллада аёллар ролини кучайтириш, уларни жамият ишларида фаол қатнашиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштирилишда ҳисса қўшишларидаги фаолиятларини янада самарали йўлга қўйиш кераклиги ҳақида гапирилди. Девайронликлар ҳам Президентимиз олиб бораётган сиёсатидан рози эканликларини ўз миннатдорчилик сўзларида қайд этиб ўтишди. Маҳаллада “Мактаб, маҳалла, оила” концепцияси яхши йўлга қўйилган ва самарали ҳамкорлик орқали ҳудудда жойлашган 16 ва 17-сони ЎЎТ мактабларида Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббус доирасида ҳам турли хил тадбирлар ўтказилиб турилади.
Сух замини кўп инсонлар, меҳнатлари Ватан равнақига синган халқпарварлар одамларни вояга етказган. Собиқ Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, марҳум Ҳакимжон Ғоибназаров Сухнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида туғилиб, ўсган. Маҳаллага ташрифи чоғида вилоят ҳокими Ҳакимжон Ғоибназаровдек фидоий инсонлар ҳақида гапириб, Сарикандада ҳақиқий ватанпарвар ва фидоий исонлар яшашларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маҳалла аҳли ҳам меҳмонларни турли хил ширинликлар ва миллий нон – чалпаклар билан кутиб олишди. Сухда кўча-куй ва гузарларда қизлар ва аёллар бир жойда жам бўлишиб, яхши ният ва тилаклар билан чалпак пиширишади. -“Агар бу ўзига хос амал ижро этилса, юртда тинчлик ва тотувлик, фаровонлик бўлади”,-дейди гузарда чалпак пишираётган аёллардан бири Дилфуза Иномжонова.
Қайд этганимиздек, маҳаллада Ватан равнақига ҳисса қўшган, бутун ҳаётини халқ фаровонлиги йўлида сарф этган одамлар яшайди. Ана шундай одамлардан бири етмишдан ошган отахон, бироқ бугун касаллик туфайли беморлик ёстиғига михланиб қолган Сирожиддин Мадаминовдир. Вилоят ҳокими Мадаминовлар хонадонига кириб, Сирожиддин-отанинг ҳолидан хабар олди ва улар ўртасида ширин сўҳбат бўлиб ўтди. Сирожиддин Мадаминов бундайин эътибор ва эъзоздан боши кўкка етганлиги ва яратиб берилган шарт-шароитлар учун бевосита Президентимизга ўз миннатдорчилиги билдирди. Вилоят ҳокими томонидан отахонга аккумуляторли, ўзи юрадиган ва бошқариладиган ногиронлар аравачаси бериладиган бўлди.
Мактаб – муқаддас маскан, бу масканда келажагимиз эгалари – фарзандларимиз таҳсил олиб, нурли келажак сари одимлайдилар. Маҳаллада 4-сонли ЎЎТ мактаби жойлашган бўлиб, 250 ўринга эга, лекин мактабда икки сменада 800 дан ортиқ ўқувчилар таҳсил олишади. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси Самандар Эркинжонов ушбу муаммони вилоят ҳокимига етказди ва эндиликда мактаб ёнига 300 ўринли қўшимча бино қурилади. Бу эътибор маҳалла аҳлини ғоятда қувонтириди.
Сух забардаст шоирлар макони. Бугунги кунда туманда “Худафрўз” адабий маҳфили фаолият юритади ва ушбу маҳфил йигирмадан ортиқ маҳаллий адибларни бирлаштирган. Маҳаллий шоирлар ва адибларнинг китоблари ҳам чоп этилиб, шеърият ва адабиёт ихлосмандларининг севимли китобларига айланган. Ҳар гал Сухга ташриф буюрганда, вилоят ҳокими Али Муҳаммадхон Пўлодийнинг янги шеърларидан баҳра олади. Бу сафар ҳам Шуҳрат Ғаниевни шоир - домла Пўлодий ва барча ҳушёрликлар қучоқ очиб, кутиб олишди. Маҳалла гузарида ташкил этилган учрашувда ҳушёрликлар Президентимизга ва бевосита вилоят ҳокимига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди. Қайд этиш жойизки, Ҳушёр ҳам “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган бўлиб, олиб борилган ободончилик ишлари баробарида маҳаллада азалий бўлган муаммо – сув танқислиги ҳам бартараф этилди. Вилоят ҳокими Шўҳрат Мадаминович Ғаниевнинг бевосита ташаббуси билан Ҳушёрда 2020 йилда писта боғи ташкил этилади. Пистадан мўл-кўл ҳосил олиниб, катта даромад эгаси бўлиш хақиқат эканлиги ҳушёрликларга қайд этиб ўтилди. Шунингдек, маҳаллада янги замонавий мини-стадион қурилиши режага киритилди. Эндиликда Ҳушёр маҳалласида вилоят ҳокимнинг бевосита ташаббуси билан газ таъминоти танқислигига ҳам барҳам бериладиган бўлди. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу қишлоқ аҳли билан ҳам самимий сҳўбат уюштирилди. Маҳалла мутасаддийларига вилоят ҳокимлиги томонидан 10 000 000 сўм пул мукофоти берилди.
Вилоят ҳокими ва вилоятдан келган бошқа мутасаддий раҳбарларга 14-сонли ЎЎТ мактабидаги ўқувчи ёшлар билан ташкил этилган сўҳбат манзур бўлди. Вилоят ҳокими миактабнинг 10-синф ўқувчилари билан савол-жавоб қилиб, уларнинг билим даражасини синади ва ўқувчилар бу имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтишди. Синф ўқувчилари Шўҳрат Ғаниевга мактаб директори, шоир Садриддин Ҳушёрийнинг “Бўи модар” номли китобини тақдим этишди. Вилоят ҳокими ҳам ўз навбатида мактаб маъмуриятига вилоят ҳокимлиги номидан бир дона замонавий телевизор ва мактаб кутубхонасига 100 дона янги китоблар совға қилди.
Кеча Сухга вилоят ҳокимининг ташрифи баробарида ун маҳсулоти ортилган машиналар карвони кириб келди. Келтирилган 2000 дона ун маҳсулоти Сухнинг барча маҳаллаларида яшовчи 2000 нафар ижтимоий кўмакка мўҳтож, кўп болали оилаларга, меҳнат фахрийлари, кекса, нуроний отахон ва онахонларга, шунингдек, боқувчисини йўқотган хонадонларга тарқатиб берилди. Албатта, бундай эътибор энг яхши эътироф ва дуоларга лойиқдир.
Кекса отахонлар, нуроний онахонлар қўллари ҳар доим дуода. –“Илойим, Ватанимиз келажаги порлоқ бўлсин, бугунги фаровон замонамизга кўз тегмасин, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган инсонларнинг бошлари тошдан, мартабалари бунданда улуғ бўлсин, мустақиллигимиз абадий бўлсин!”,- дея дуога қўл очишади саксонни қоралаган Иноятхон Ибрагимова ва Сабоҳатхон Одиловадек сухлик онахонлар. Дарҳақиқат, дуонинг қудрати чексиз ва “Олтин олма, дуо ол!” деган мақол бежизга айтилмаган. Қўллар доим яхши ниятлар ила кўкка чўзилган нуронийларимизнинг дуолари ижобат бўлсин! Ҳар бир бало-қазолардан, офатлардан халқимизни Ўзи асрасин. Ватанимизнинг тинчлиги абадий ва бардавом бўлсин! Яхши ниятлар ила юртимиз заминига қўйилган ҳар бир қадам баракали ва қутлуғ келаверсин!
Сух туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Сух забардаст шоирлар макони.
Бугунги кунда туманда “Худафрўз” адабий маҳфили фаолият юритади ва ушбу маҳфил
йигирмадан ортиқ маҳаллий адибларни бирлаштирган. Маҳаллий шоирлар ва
адбиларнинг китоблари ҳам чоп этилиб, шеърият ва адабиёт ихлосмандларининг севимли
китобалрига айланган. Ҳар гал Сухга ташриф буюрганда, вилоят ҳокими Али
Муҳаммадхон Пўлодийнинг янги шеърларидан баҳра олади. Бу сафар ҳам Шуҳрат
Ғаниевни шоир ва барча ҳушёрликлар қучоқ очиб, кутиб олишди. Маҳалла гузарида
ташкил этилган учрашувда маҳалла аҳли Президентимизга ва бевосита вилоят ҳокимига
ўз миннатдорчиликларни изҳор этишди. Қайд этиш жойизки, Ҳушёр ҳам “Обод қишлоқ”
давлат дастурига киритилган бўлиб, олиб борилган ободончилик ишлари баробарида
маҳаллада азалий бўлган муаммо – сув танқислиги ҳам бартараф этилди. Вилоят
ҳокими Шўҳрат Мадаминович Ғаниевнинг бевосита ташаббуси билан Ҳушёрда писта
боғи ташкил этилади. Пистадан мўл-кўл ҳосил олиниб, катта даромад эгаси бўлиш хақиқат
эканлиги ҳушёрликларга қайд этиб ўтилди. Шунингдек, маҳаллада янги замонавий
мини-стадион қурилиши режага киритилди. Эндиликда Ҳушёр маҳалласида вилоят
ҳокимнинг бевосита ташаббуси билан газ таъминоти танқислигига ҳам барҳам
бериладиган бўлди.