Фуқаролар мурожаати эътибор марказида
2019-10-31 12:00:43 242
"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак" деган ҳаётий тамойил бугун ҳаётимизда ўз тасдиғини топмоқда. Буни Сух тумани мисолида яққол кўришимиз мумкин. Секторлар кесимидаги қилинаётган барча ишлар бунга яққол мисол бўла олади. Туман ҳокими Фаррух Усаров ташаббуси билан туманнинг ҳар бир ҳудудида ва маҳаллалар кесимида оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши анъана тусини олган. Ташкилланаётган ҳар бир қабулда аҳолини қийнаётган ҳар бир муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечими белгиланган чора-тадбирлар доирасида жойида ҳал этилаётгани юқорида келтирилган фикрларимизнинг исботидир.
Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Фирўза Худойдодова томонидан маҳаллага олиб бориладиган йўлнинг талабга жавоб бермаслиги ва канал орқали маҳаллага ўтадиган кўприк маънан эскирганлиги ва кўприкни хавфсизлик жиҳатидан таъмилаш кераклиги туман ҳокимига айтилган эди. Воқеликни ўрганиш мақсдида туман ҳокими Фаррух Усаров ва туман прокурори Фарҳод Абдувалиевлар ҳолатни ўрганиш мақсадида мурожжат қилган фуқаро яшайдиган манзилга етиб келишди ва ўрганиш натижасида мурожаат асосли эканлиги аниқ бўлди. Маълумот ўрнида шуни қайд этиш лозимки, мурожаат қилган фуқаро Фирўза Худодойдова намунавий лойиҳалар асосида қурилган ва давлат томонидан берилган ўйда яшайди.
Камчиликни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан маҳаллага туман ободонлаштириш бўлими ишчи-ходимлари жалб этилди. Айни пайтда ушбу идора ходимлари камчиликни бартараф этиш мақсадида ҳудудда ободончилик ишларини олиб боришмоқда. Идора раҳбари Анваржон Ибрагимовнинг маълумотига кўра, эскриган кўприк ўрнига янги темир кўприк ўрнатилди ва энди маҳаллада яшовчи фуқаролар ушбу кўприкдан бехавотир фойдаланишлари мумкин. Албатта, қилинган ва қилинаётган бундай ишлар баъзи одамлар учун катта аҳамиятга эга эмасдир, бироқ бу фуқаролар мурожаатини ҳал этиш йўлидаги раҳбарларнинг масъулиятдан дарак беради.