Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаблар қиш мавсумига тайёрми?

×

 2019-10-31 01:05:00    215

PDF yuklash
Chop etish


 

            Сух туманида жами бўлиб 27 та умумий ўрта таълим мактаблари, 3 та ихтисослаштирлиган давлат умумтаълим матаблари, 23 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади ва туман халқ таълими бўлими мудири Амиржон Темировнинг сўзларига кўра, бугунги кунгача мактабларни кўз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари имконият даражасида амалга оширилмоқда. Таълим муассасаларнинг асосий қисми асосан кўмир ёнилғиси билан иситилади. Маълумот ўрнида шуни қайд қилиш лозимки, айни пайтда мактабларнинг барчаси ушбу ёнилғи билан таъминланган. Мактабгача таълим муассасаларининг асосий қисмига ҳам кўмир етказиб берилган. Асосий вазифа эса, таълим даргоҳларини қиш мавсумига тайёрлашдан иборатдир. Албатта, бу вазифа мутасаддийлардан катта масъулият талаб қилади. Зотан, қиш мавсмига тайёргарликдаги масъулиятсизлик таълим муассасаларида таълим олаётган болаларимизнинг тақдирига бефарқликдир. Яқинда туман халқ таълими бўлимининг мажлислар залида ушбу мавзўга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди ва йиғилишга барча муассасаларнинг хўжалик ишлари бўйича мудирлари таклиф қилинди. Тадбирда туман халқ таълими бўлими мудири А. Темиров ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Ж. Жалоловлар таълим муассасалардаги қиш мавсумига тайёргарлик ишларига танқидий баҳо бериб, барча мутасаддиийларни бу борада масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият юритишларини таъкидлаб ўтдилар. Қайд қилинишича, барча мактабларга кўмир ёнилғиси олиб келинган бўлсада, лекин ҳали ҳанўзгача таълим муассасаларининг қозонхоналари ва иситиш тизими текширилмаган. Баъзи бир мактабларда синфхоналардаги иститиш тизими дастгоҳлари - батареялар яроқсиз ҳолга келиб қолган ва талаб даражасида ишламайди. Ҳолбуки, туман халқ таълим бўлими мудири томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳақидаги буйруғи 2019 йилнинг февраль ойида чиқарилган ва барча таълим муассасалари маъмуриятига бу борада хат ҳам юборилган.

            Бугун туман ҳокимлигида ҳам ушбу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди ва йиғилишда туман ҳокими Фаррух Усаров мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлардаги қиш мавсумига тайёргарлик мавзусига алоҳида тўхталиб ўтди ва қайд этилган муассасалардаги ҳолатни ўрганиш учун ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида ишчи гурўҳлар ташкил этилди ва ишчи гурўҳлар барча объектларнинг қиш масумига тайёргарлигини ўрганишади ва бажарилган ишлар бўйича туман ҳокимига ахборот беришади.

            Йиғилишдан сўнг туман ҳокими Ф. Усаров ва туман прокурори Ф. Абдувалиевлар Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-сонли ЎЎТ мактабига ташриф буюришиб, қиш мавсумига тайёргарик ишлари билан яқиндан танишишди. Туман ҳоким ва прокурори томонидан таълим муассасасининг ҳолати ва иситиш тизимлари атрофлича ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш учун мактаб маъмуриятига топшириқлар берилди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни ечиш учун зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тайёргарлик ишларининг ўз вақтида бажарилиши ва сифатини назорат қилиш мақсадида масъул вакиллар, ҳудудий назоратчилар бириктирилди. Мактабларда қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги баъзи йўналишлар бўйича тўлиқ ҳал этилмаган масалаларни бартараф этиш ишлари давом этаётир.