Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

30 октябрь - шарикли ручка ихтиро қилинган кун

×

 2019-10-30 16:56:48    234

PDF yuklash
Chop etish


  Бу кун кичик ўқув қуролига оид ката кашфиёт – шарикли ручканинг илк намунасига патент олинган сана сифатида тарихга битилган.

    Мазкур кашфиёт соҳиби расман Жон Луад (АҚШ) ҳисобланади. У ўз ихтиросини 1888 йил октябрь ойида тақдим этган бўлсада, таҳминан ҳозирги кўринишдаги ручкалар ўтган асрнинг 30 – йиллари охиридагина кенг тарқала бошлаган.

  Ҳозирда барчамизнинг қўлимизу кўзимиз ўрганган ручка учун  венгриялик журналист Жозеф Ласо Биро патент олган. Доимо ёнида сиёҳ олиб юриш мажбурияти ва перодан қоладиган доғлардан хуноб бўлган Биро қулай иш қуролини яратиш устида жиддий бош қотиради. Изланишлар ҳосиласи сифатида шарикли ручка дунёга келади. Уни кенг миқёсда ишлаб чиқариш хуқуқини Буюк Британиянинг Ҳарбий хаво кучлари сотиб олади. Биро ўз ихтиросини иккинчи марта бошқа қитъа – Лотин Америкасида ҳам пуллашга муваффақ бўлади; Аргентинадаги Tversharp компанияси омадли журналистга ўша даврда мислсиз бойлик ҳисобланган 1 миллион АҚШ доллари миқдорида  пул тўлайди.

  Янги маҳсулот арзон ва кулайлиги билан тезда халқ эътиборини тортади. Ихчамгина ўқув қуроли Аргентинада саёҳатда  юрган америкалик савдогар Милтон Рейнолдснинг қўлига тушди. Ўз касбининг устаси бўлган Рейнолдс ушбу янгилик орқали қанча фойда кўриш мумкинлигини чамалайди. Суриштириб, ихтиро фақатгина икки мамлакатда рўйхатдан ўтказилгани, муҳими,жаҳоннинг энг катта бозори – АҚШга кириб улгурмагани, бу борада ҳеч қандай расмий ҳужжатлар имзоланмаганини аниқлагач, дарҳол ишга киришади. Савдогар 1943 йилда ўзганинг кашфиёти учун АҚШда патент олиб оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Рейнолдс адашмаганди: шарикли ручка яшин тезлигида шуҳрат қозонади, НЬЮ-Йоркдаги биргина Жимбел дўконида бир куннинг ўзида 10 минг доналаб сотилади. Тўғри, кашфиёт муаллифи Биро ўз ҳақ-ҳуқуқларини суд орқали тикламоқчи бўлади, бироқ унинг уринишлари кутилган натижа бермайди.

  Бу билан ручканинг “миллионлар туғиш” борасидаги вазифаси якун топмайди. 1958 йилда франциялик Марсель Бик ручка механизмини янада соддалаштириб, таннархини ҳам арзонлаштирилган ҳолда ВIC номи остида ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Шу тариқа бугунги кунда дунёдаги ўқув қуроллари бозорининг каттагина қисмини эгаллаган BIC Corporation компаниясига асос солиниб, унинг соҳиби жаҳоннинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлиб қолади.