Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ - ЭЪТИБОРДА

×

 2019-10-29 03:01:50    187

PDF yuklash
Chop etish


   

  Тадбиркорликка кенг йўл очиб берилган мамлакатимизда мулк соҳиблари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларини амалда татбиқ этиш, хусусан, маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни рағбатлантириш, қолаверса, улар олдида турган муаммо ва камчиликларни ечиш мақсадида ҳам кўп ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар Сух туманида ҳам талаб даражасида десак, муболаға қилмаган бўламиз. -"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси" томонидан ҳам туманимизда бу йўналишда арзирли ишлар амала оширилмоқда. -"Соҳага дахлдор бирон мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак. Биз тадбиркорларга, уларни фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун барча имкониятдан фойдаланишиимиз лозим",-дейди туманда ташкил этилган Бош Вазир Қабулхонасининг мудири Масъуджон Жумаев.

 

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Сух туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси таркибида ҳам жамоатчилик кенгаши ташкил этилган бўлиб, ушбу кенгаш зиммасига асосан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига ҳамда ваколатлидавлат органларига тақдим этиш;

Агентлик, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технолоиияларидан фойдаланган ҳолда ўтказишдек вазифалар киради.

    Куни кеча тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг мажлислар залида тадбиркорлар мурожаатини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди ва ушбу сайёр қабулда туман ҳокими бошчилигида соҳага дахлдор бўлган ташкилот-идоралар раҳбарлари қатнашишди. Мутасаддий раҳбарлар иштирокда туман тадбиркорларининг дарду муаммоси эшитилди ва қайд қилинган камчилик ва муаммоларни ечиши борасида таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, тадбиркорлар томонидан туман ҳокимига туманда асаларичиликчни ривожлантириш, тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи идораларга кўрсатилган хизматлари учун пул-маблағлар ўтказишдаги муаммолар, пойабзал цехи фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, кадастр соҳасидаги муаммоларни қонуний ҳал этиш, ташкил этилган деҳқон хўжаликлари фаолиятини қонуний йўлга қўйиш, чорвачиликни ривожлантириш учун ҳам имтиёзли кредитлар ажратиб бериш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини йўлга қўйишда муаммо бўлиб турган тўсиқларни қонун доирасида тадбиркорлар олдидан олиб ташлаш, шерикчилик асосида бунёд этилган болалар боғчаларида спорт мажмўаларини ташкил этишдаги муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган объектлар учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тадбиркорларни эгалик ҳуқуқини қонуний ҳал этиш, туманда автомобил бозори ташкил этиш учун ер майдони ажратиб беришдек муаммолар баён этилди. Тадбиркорлар томонидан баён этилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун албатта, вақт ва маблағ лозимлиги туман ҳокими томонидан қайд этилди. Айтилган муаммоларнинг бир қисми туман миқёсида ҳал этилишини инобатга олган ҳолда тадбиркорларга зарур таклиф ва кўрсатмалар берилди. Вилоят ва Республика миқёсида ҳал этиладиган муаммо ва камчиликлар дахлдор идораларга тақдим этилиши ва уларнинг ечими йўлида астойдил ҳаракат қилиниши ҳам қабулда таъкидлаб ўтилди.

    Дарҳақиқат, тадбиркорлар эъзозланган юртда фаровонлик ва қут-барака бўлади, зеро соҳа намоёндаларининг асосий мақсади ҳам халқ фаровонлигини таъминлаш, юртни ҳар томонлама ривож топтириш, Ватан равнақига ҳисса қўшиш ва пировардида, мамлакат иқтисодиётининг юксалишида муносиб ўрин эгаллашдан иборат. Зотан, тадбиркорликни ривожлантириш учун энг аввало, уларни муаммо ва камчиликларини бартараф этиш лозим, шунингдек, аҳолининг барча қатламинии ушбу соҳага жалб қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва албатта, уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун зарур ва қулай бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш мутасаддий идораларнинг асосий вазифасидир. Ушбу йўналишда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорларнинг таянчи ва суянчи бўлади десак, хато бўлмайди.

Сух туман ҳокимлиги матбуот хизмати