Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"КОРРУПЦИЯ ВА МЕН". СУХДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

×

 2019-10-25 21:28:40    256

PDF yuklash
Chop etish


            Коррупция ўзи нима?

            Қонунга кўра коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бҳйича "Йўл харитаси"нинг 22-банди ва 2019 йил 27 майдаги ПФ 5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида БМТ тараққиёт дастурининг "Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг қарорига мувофиқ ҳар йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида анъанавий тарзда ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови ўтказилиши режалаштирилган. Маълумки, 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланади.

            Юқоридаги қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Сух туманида ҳам УЎТ муассасаларининг ўқувчи-ёшлари ўртасида "Коррупция ва мен" мавзўсида иншолар танлови ўтказилди. Иншолар танлови туманнинг Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 12-сонли мактабда бўлиб ўтди. Танлов иштирокчиларининг билим даражаси ва маҳорати ташкилотчилар томонидан ташкил этилган махсус комиссия ҳайати  томонидан текширилди.

            Иншолар танловининг бирични босқичи якунлари бўйича мактабда барча таълим муассасалари директорлари, ўқитувчилар ва бесовита ўқувчилар иштирокида тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Фаррух Усаров сўз олиб, барча иштирокчилар, танлов ғолиблари  ва фаол ўқувчиларни табриклади. Тадбирда сўз олганлар энг аввало, коррупция - тараққиёт кушандаси эканлиги, бу йўналишда Республикамизда Президентимиз раҳбарлигида арзирли ишлар амалга оширилаётгани, бу иллатни таг-томири билан қуритиш учун олиб борилаётган эзгу амаллар ҳақида гапириб, бу ишда барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтишди.

  Иншолар танловининг якунига кўра, фахрли биринчи ўрин 7-сонли мактаб ўқувчиси Шералиев Шўҳрат Мансурализодага насиб этди. Танлов ғолибига телевизор мукофоти берилди. Иккинчи ўин 21-сонли мактаб ўқувчиси Собирова Ҳавасхон Баҳромзода ва 3-ўрин Хонбоева Гулнигор Муродзодаларга насиб этди. Фаол иштирокчиларга ҳам қимматли ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

  Дарҳақиқат, коррупция бугунги куннинг иллати, унга қарши курашиш эса, барчамизнингг биринчи галдаги вазифамиздир. Иншолар танловининг туман босқичи ғолиби вилоят босқичида иштирок этади.

            СУХ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ