Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш - куннинг асосий мавзуси

×

 2019-10-24 21:39:20    426

PDF yuklash
Chop etish


      Ҳаш-паш дегунча, кузнинг иккинчи ойи ҳам охирлашиб боради. Ноябрь ойининг келиши эса, қишнинг эшик қоқишидан дарак. Табиийки, асосий вазифа қиш фаслига тайёргарлик кўришдан иборат бўлади.  Хўш, бугунги кунда Сух туманининг таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай кечмоқда? Умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари мутасаддийлари бу масалага қай кўз билан қарашмоқда? Бу саволларга жавоб излаш учун туманда ишчи гурўҳ ташкил этилган ва ишчи гурўҳ аъзолари бевосита туман ҳокими раҳбарлигида ушбу жараённи кўздан кечиришди.

         Туман ҳокими раҳбарлик қиладиган биринчи сектор ҳудудида жами 9-та умумий ўрта таълим мактаблари, 6-та мактабгача таълим муассасалари жойлашган. Бугунги ташриф жараёнида ушбу таълим даргоҳларининг мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизими, яъни батареяларнинг яроқлилиги, муқобил энергия - кўмир захирасининг етарлилиги ва ушбу муқобил энергиянинг сақланиши қай аҳволда эканлиги текширилди.

      Айтиш лозимки, ушбу ҳудудда мактаблар ва боғчаларнинг иситиш тизими асосан муқобил энергия - кўмир билан амалга оширилади. Туман халқ таълими  бўлими мудирининг маълумотига кўра, ҳудуддаги барча мактабларда кўмирнинг захираси яратилган. Мактаблар маъмурияти ушбу ёнилғининг сақланишига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Мисол учун, 9-та умумтаълим мактаблари бу йилги қиш мавсуми учун 305 000 килограмм кўмир олишлари лозим. Шу кунгача мактабларда кўмирнинг захираси 227 995 килограммни ташкил этади. Қолган 77 005 килограмм кўмир яқин кунларда етказиб берлади. Кўмир етказиб берувчи мутасаддий ташкилотлар билан шартномалар тузилган. Шунингдек, таълим муассасалари қаторида ҳудудда жойлашган бошқа ижтимоий соҳа объектлари ҳам кўздан кечирилди. Айтиш жойиз, аксарият муассасаларда куз-қиш масумига тайёргарлик ишлари талаб даражасида ташкил этилган.

  Бироқ, шоли курмаксиз бўлмаганидек, баъзи бир таълим масканларининг мутасаддийлари бу масалага панжа ортидан қарашмоқда. Мавжуд қозонхоналарнинг ҳали мавсумга тайёр эмаслиги, мутасаддийлар томонидан қозонхоналарни текшириб кўрилмаганлиги, кўмир захираси яратилган бўлсада, унинг муҳофаза ишлари талаб даражасида эмаслиги, иститиш мосламалари - баъзи-бир батареяларнинг хизмат муддати ўтганлиги, синфхона ва кабинетларнинг деразаларини целлофан  билан ўраш ишлари оқсаётгани каби ишлар ишчи гурўҳ томонидан аниқланди ва ушбу камчиликларни тез муддатда бартараф этиш ва бартараф этилган камчиликлар ҳақида туман ҳокимлигига шахсан муассасалар раҳбарлари ахборот беришлари ҳақида туман ҳокими топшириқлар берилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаи Президенти Халқ қабулхонасининг Сух тумани бўлими мудири ҳам ўз фикрларини билдирди.

            Дарҳақиқат, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш куннинг асосий вазифаси ҳисобланади. Мавсумга тайёргарликдаги масъулиятсизлик фарзандаларимиз тақдирига бефарқлигимизнинг далолатидир.

Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати