Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда бўлажак сайловларга тайёргарлик

×

 2019-10-24 20:42:03    274

PDF yuklash
Chop etish


  Таъкидлаш лозим, сайлов мамлакат ҳаётидаги энг асосий сиёсий тадбир саналади, зеро ушбу тадбирда ҳар бир фуқаро шахсий хоҳиш-иродасини демократик тамойилларга таянган ҳолда эркин ифода этади. Барчамизга маълумки , Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Республикамизнинг барча ҳудудларида ушбу сиёсий кампанияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятимизнинг энг чекка гўшаси Сух туманида қам сайловларни уюшқоқлик бтлан ўтказиш мақсадида олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқдир.

        Бугун туманда бўлажак саловларга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин паллага кирган. Туманда битта Олий Мажлис Қонунчилик палатаси округи, битта вилоят Кенгаши округи, 27 та туман Кенгаши округи, 30 та сайлов участкалари ва 2 та махсус сайлов участкалари ташкил этилган. Ушбу ташкил этилган сайлов округ ва участкаларида Марказий Сайлов комиссиясининг кўрсатма ва топшириқларига асосан ишлар ташкил этилган.

         Туман марказий сайлов комиссиясининг ўтказилган навбатдаги йиғилишида туманда фаолият юритаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими намоёндалари ва барча ташкил этилган сайлов округ ва участкаларнинг раис ва котиблари иштирок этишди. Йиғилишда асосан қилинажак муҳим ишлар белгилаб олинди. Барча округ ва участкаларда шу кунгача олиб борилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

            Йиғилиш давомида округ ва сайлов участкалари биноларини сайлов жараёнларига тайёрлаш бўйича вазифалар берилди. Вазифалар асосан:

 - округ ва сайлов участкалари жойлашган биноларни хатловдан ўтказиш, таъмирланиши лозим бўлганларини таъмирлаш чораларини кўриш (бундай биноларни ташқи ва ички кўринишлари, овоз бериш хонаси, комиссия хонаси,  тиббиёт хоналари таъмирига, бинони кўз-қиш мавсумига тайёргарлигига эътибор қаратиш);

- округ ва участка сайлов комиссиялари биноларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

- округ ва сайлов участкалари биноларига бориш йўлларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;

- округ ва сайлов участкалари биноларини электр қуввати, табиий газ (кўмир) ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш чораларини кўриш;

- сайлов участкаларида ташкил этилиши лозим бўлган тиббиёт хоналарини ташкил этиш, зарур жиҳоз ва дори-дармонлар билан таъминлаш;

- округ ва участка сайлов комиссияси биноларини интернет ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

- округ ва участка сайлов комиссияси биноларини сайловга бағишланган зарур стендлар ва бинога олиб орувчи кўрсатгичлар билан таъминлаш;

- округ ва участка сайлов комиссияларини зарур Республика ва маҳаллий нашрлар билан таъминлаш;

- округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва сайловларни ташкил этиш бўйича ҳуқуқий саводхонлиги ошириш мақсадида ҳудудларда семинарлар ташкил этиш;

- сайлов округлари ва участкаларни хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан шароитини ўрганиш, бу борада камчиликларни бартараф этиш ва тегишли далолатномалар тузиш;

- участкаларга ички ишлар ва жамоатчилик  вакилларини бириктириш, участка инспектори ва жамоатчиликдан иборат кузатувчи гурўҳлар ташкил этишдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

      Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари ва фавқулодда вазиятлар туман бўлими бошлиғи йиғилишда сўз олиб, бўлажаак сайловларга барча мутасаддийлар катта масъулият билан ёндашиб ишлаш зарурлигини алоҳида таъкилаб ўтишди. Туман миқёсида ташкил этилган барча сайлов ўтказувчи округ ва сайлов участкалари ташкил этилган комиссия аъолари томонидан мунтазам текширилади ва назоратга олинади.

    

Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати