23 октябрь - Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОга аъзо бўлган кун
2019-10-23 13:36:17 1162
УНЕСCО (Унитед Натионс Эдуcатионал, Сcиэнтифиc анд Cултурал Организатион — Бирлашган Миллатлар Таълим, Билим ва Маданият Ташкилоти), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус ташкилотларидан бири бўлиб, иккинчи дунё урушидан сўнг, 1946-йил ташкил қилинган.
Бу ташкилотнинг ташкил этилишига, 1945-йил Ноябр ойида Лондонда 44 давлатнинг вакиллари қатнашган ҳолда қарор қилинган. Ташкилотнинг маркази Парижда. Уч органдан — Умумий йиғилиш, Бошқарув, Котибликдан иборат бўлган УНЕСCО ташкилотининг асл мақсади, таълим, билим ва маданиятни, унга аъзо бўлган ҳар бир давлатдаги Миллий комиссиялар орқали амалга ошириш.
Юнеско — Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — халқаро ҳукуматлараро ташкилот; БМТнинг ихтисослашган муассасаси. Давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946 йил тузилган. 188 мамлакат (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрдан) аъзо (2004). ЮНЕСКО низомига кўра, "... ирқи, жинси тили ва динидан қатъи назар, барча халқлар учун адолатга, қонунийликка, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурматни таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига" кўмаклашиш ташкилотнинг устувор вазифасидир. 400 га яқин халқаро ноҳукумат ташкилотлар ва жамғармалар, халқаро ва ҳудудий бирлашмалар ЮНЕСКО билан ҳамкорлик қилади. ЙУНЕСКО бюджети аъзо мамлакатлар бадалларидан ташкил топади.
Ўзбекистон ЮНЕСКОга 1993 йилда мустақил давлат сифатида аъзо бўлган ва бу Ташкилот билан унинг ҳар бир соҳадаги ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Республикада қилинаётган ишларни кўриб, 1997 йилда Ташкилотга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон Республикасини 4йилга Бошқарув Қўмитага бошқарув органига сайлаган. Шу йўсинда, 2009 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг Бошқарув Қўмитасига аъзо сифатида қайтатдан сайланган. Тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеалардан бири, 1998 йил 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ЮНЕСКО Бошқарув Қўмитасининг охирги 155-мажлиси бўлиб ўтган, унга кўра Тошкент декларацияси “Аъзо мамлакатларда ЮНЕСКОнинг фаолияти ва маданияти” қабул қилинган. ЮНЕСКО раҳбарлигида Ўзбекистон халқи учун муҳим бўлган, тарихга, фанга, дунё халқлари маданиятига ҳисса қўшган олимларнинг сана ва юбилейлар нишонланиши кўзда тутилди.Улардан: