Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мобил қурилмалар рўйихатга олинади

×

 2019-10-22 20:47:13    218

PDF yuklash
Chop etish



Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали 2019 йил 1 ноябрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келаётган мобил алоқа воситалари савдосига чек қўйиш, фойдаланувчиларнинг шахсий телефонини йўқотиш ёки ўғирлатиш ҳолатларини камайтиришни назарда тутган қарорига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар рўйхатга олинади.

  Мобил қурилмалар IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёни уч босқичда ўтказилмоқда:

  Илк босқич — шу йилнинг 1 апрелидан бошланган ва бу 1 ноябрга қадар давом этади. Унда барча мобил алоқа терминаллари автоматик тарзда бепул, фойдаланувчиларнинг иштирокисиз, фақатгина алоқа операторлари томонидан UZIMEI базасига ўтказилмоқда.

  Иккинчи босқич — бир ой давом этади, яъни 1 ноябрдан 1 декабргача. Бу муддат ичида жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам мобил қурилмаларни бепул рўйхатдан ўтказишади. Бу жараён почта алоқа бўлимлари, SMS ва USSD сўровлар, UZIMEI тизими оператори ва Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

  Учинчи босқич — 1 декабрдан бошланади ва пулли асосда рўйхатга олинади.

  Пул қиймати қарорда белгиланганидек, импорт қилувчилар учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 20 фоизи, ишлаб чиқарувчиларга 10 фоизи, жисмоний шахслар учун эса 30 кун давомида мурожаат қилса 20 фоизи, бир ойдан ошиб кетса 25 фоизи миқдоридадир. Туристлар, вақтинчалик Ўзбекистонга ташриф буюрганлар учун эса 30 кун мобайнида бепул, ундан ошса 20 фоизли тўлов талаб этилади.

МАнба: https://kun.uz/news/2019/10/22/