Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СУХДА ДАВЛАТ ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2019-10-21 17:25:20    109

PDF yuklash
Chop etish


            21 октябрь мамлакатимиз ҳаётида унутилмас ва тарихий кун саналади. Чунки ушбу сана миллат тарихи китобининг саҳифаларида зарҳал ҳарфлар ила ёзажак. Бугун ўзбек тилининг давлат тили сифатида тан олинишига 30 йил тўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни «Давлат тили ҳақида"ги (1989 йил 21 октябрь) қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ушбу санага бағишланган байрамона тадбирлар мамлакатдаги барча шаҳар ва туманларда ўтказилади. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади. Мамлакатдаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломалар ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ташкил этилади.

            Сух туманида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар қаторида давлат тили кунига бағишлаб, спорт мусобақларини ўтказилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, бугун ушбу мусобақларга туман марказий ўйингоҳида старт берилди. Туман Ёшалр Иттифоқи ташаббуси билан туманда бугундан бошлаб, туман ҳокимининг кубоги учун футбол мусобақалари ўтказилади. Қуръа ташлаш маросимида маҳаллалар, туман корхона-ташкилотларидан келган спортчилар қатнашишди ва ушбу тадбирда туман ҳокими бошчилигида бошқа мутасаддий идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Тадбирида сўз олганлар энг аввало, давлат тилининг нуфузи, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Спортчиларимизнинг халқаро майдонлардаги ғалабалари, қўлга киритилган ғалабалар ҳошиясида миллий байроғимизнинг бошимиз узра ҳилпираши, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Давлат  мадҳиясининг садо бериши ҳар биримизга олам-олам бахт ва қувонч бағишлайди. Шундай экан, ҳар биримиз доимо шу Ватанни севиб ардоқлашимиз ва давлат тиилга бўлган меҳр-муҳаббатимизни ўзимизнинг фидокорлигимиз билан исботлашимиз лозим.

            Шундай қилиб, қуръа ташлаш маросимида тумандаги корхона-ташкилот ва маҳаллалардан келган 32та жамоа қатнашишди ва жамоалар бугундан бошлаб, алоҳида-алоҳида гурўҳларга бўлиниб, ўзаро беллашишади. Мусобақалар олимпия шартлари асосида ўтказилиб, финал босқичи ғолибига туман ҳокимининг кубоги ва қиматбаҳо совғалари топширилади.