Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОНА ТИЛИГА МУҲАББАТ - ЮКСАК МАЪНАВИЯТ БЕЛГИСИДИР

×

 2019-10-21 16:50:43    240

PDF yuklash
Chop etish


21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун 

            Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Она тилимизнинг асосларини ўрганиш, миллий қадриятларимизга, ўз она тилимизга муҳаббат ва садоқатни аҳоли, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири Сух туманида ҳам катта кўтаринкилик ва шодиёналар ила нишонланди. "ОНА ТИЛИГА МУҲАББАТ - ЮКСАК МАЪНАВИЯТ БЕЛГИСИДИР". Ушбу мавзудаги тадбир туман маданият уйининг мажлислар бўлиб ўтди. Тадбирда туман фаоллари, корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, тумандаги УЎТ мактаблари ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

  1989 йилнинг 21 октябрида қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги қонун юртимиз мустақиллиги йўлида ташланган биринчи дадил ва қатъий қадам эди. Илғор зиёлилар қалбида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилдими, демак, Ўзбекистон, албатта, мустақил давлатга айланади, деган умид пайдо бўлгани ҳам ҳақиқат. Мана ўша воқеаларга ҳам 30 йил бўлди. Тадбирда мустақиллик йилларида ўзбек тили ҳақиқий сиёсат тилига айлангани, давлат тилида сиёсат олиб борилаётгани, давлатимиз билан бошқа давлатлар ўртасидаги ҳар қандай ҳужжат уч тилда – бу давлат тилида, у давлат тилида ва бир халқаро тилда имзоланаётгани, мустақиллик йилларида янги ўзбек дипломатик тили шакллангани эътироф этилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, сухликларнинг ҳам давлат тилига бўлган меҳр-муҳаббатлари чексиз. Буни саҳнада туриб, шеър ва қўшиқ айтиб, томошабинлар кўнглидан жой олаётган ўқувчи ёшлар маҳоратидан ҳам кўриб, билиш мумкин. Сух туманида асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшасада, лекин туман аҳли давлат тилида ҳам бемалол, содда ва равон гаплаша оладилар. Туманда яшаб, ўқиб, ўзбек тилида ижод қиладиган ижодкорлар ҳам талайгина. Садриддин Ҳушёрий ана шундай сермаҳсул шоирлардан биридир. Ёш шоир икки тилда ижод қилади. Шеърларидан Ватанпарварлик ҳисси, она тупроқга, жонажон Ўзбекистонимизга бўлган меҳр-муҳаббат иси уфуриб туради. Шоирнинг ўзбек ва тожик тилида ёзган шеърлари аллақачон шеърият ихлосмандлари қалбидан жой олгани айни ҳақиқат. Тадбирда Садриддин Ҳушёрий раҳбарлик қиладиган мактабнинг талаба ёшлари саҳнага чиқиб, давлат тилига бўлган меҳр-муҳаббатларини ўзларининг чиқишлари ила намойиш этишди.

 

- "Тил - миллат кўзгуси. Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро, у қайси миллатга мансуб бўлмасин, жонажон Ватанимиз - серқуёш Ўзбекистонни севиб ардоқлаши лозим. Давлат тилига бўлган эҳтиром, ватанпарварлик нишонаси", - дёйди байрам тадбири иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши мутахассиси Толибжон Ибрагимов. Тадбирда 14 ва 17-сонли мактаб ўқувчилари фаъол иштирок этишиб, туман ҳокими, туман халқ таълими бўлими фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

  Бир сўз билан айтганда, тил – миллатнинг маънавий бойлиги. Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлади. Шундай экан, ўзбек тилини ҳурмат қилиш ва сақлаб қолиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Тилга эътибор - элга эътибор деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Таъкидлаш лозим, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб, туманда тадбирлар ўтказилиши октябрь ойининг охиригача давом этади.