Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОБОДЛИК ФАЙЗИ

 2019-10-20 17:52:51    255

PDF yuklash
Chop etish


            Юрт обод бўлса, Ватан равнақ топади. Ободончилик ишлари авж олган ҳудудда эса, тинчлик, осойишлаик ҳукм сўриб, халқнинг фаровонлиги таъминланади. Азал-азалдан халқимиз ҳашар йўли билан юрт ободлиги йўлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишган. Бу эса, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва бирдамликни таъминлашга хизмат қилган. Шул сабаб Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинига қўшни Ҳазрати Али, Ҳушьёр  Гулистон ҳамда  Демирсад маҳаллаларидан ҳашарчилар келиб,  мазкур маҳаллани обод этишда фаъол иштирок этмоқдалар.

            Албатта, бирдамлик бўлган жойда ободлик, осойишталик ва фаровонлик бўлади. Обод ва озод юртга эса, тўй-тантана, хурсандчиликлар ярашади. Туманнинг секторлар кесимида бугун олиб борилаётган ободончилик ишлари алоҳида таърифга лойиқ. Зеро тўртта сектор кесимида бугун ободончилик ишлари авж олган. Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини учинчи сектор - Давлат Солиқ Инспекцияси секторига киради ва ушбу ҳудудда ҳам бугун иш қизғин. Мисол учун, куни кеча маҳалладаги "Армуғон" ва "Спортчилар" кўчаларига шағал ётқизилиб, асфалтланган бўлса, бугун аҳоли ўзларининг ташаббуслари билан яна ҳашарга чиқишди ва маҳалла марказини ободонлаштиришга бел боғлашди. Кун давомида ҳашарчилар томонидан ариқларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, маҳалла идораси саҳнини бегона ўтлардан тоза этиш, сув таъминоти учун хизмат қиладиган эски қувурларни янгисига алмаштириш каби ишларни ижро этишди. - "Маҳалламиз аҳли қилинаётган барча ишлардан миннатдор. Ватан ободлиги йшлида улар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда",- дейди маҳалла раиси Фурқатжон Домуллоев.

            Бугун туманнинг қай бир гўшасига борманг, бунёдкорлик ишларининг авж олганига гувоҳ бўласиз.  Тариқ маҳалласи Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига киради ва маҳаллани фуқаролар йиғинидан сой ажратиб туради. Ўзига хос жуғрофик ҳудудда жойлашганига қарамай, ушбу маҳаллада ҳам  муаммо ва камчиликлар мавжуд бўлиб, қувонарлиси, муаммо ва камчиликлар сектор раҳбари томонидан имконият даражасида ҳал этилмоқда. Бугун Тариқликлар ҳам ҳашарга чиқишган. Маҳаллага тортилган суғориш учун мўлжалланган сув таъминоти қувури яроқсиз ҳолатига келиб қолганлиги боис, маҳалла аҳли ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида бугун юир ёқадан бош чиқариб ишлашди ва муаммо муайян муддатда ҳал этилди.

  Инсонннинг кўнгли пок бўлса, у фақат яхши ишларни амалга оширади. Чунки пок инсондан ёмонлик чиқмайди. Ҳушьёр маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси бугунги олиб борилаётган обюодончилик ишларидан рози. Маҳалла "Обод қишлоқ" Давлат Дастурига киритилгани боис, ушбу ҳудудда меҳнат эрта тонгдан то шомгача давом этади, одамларнинг қўли ишдан тинмайди. "Эътиборга яраша жавоб бўлиши лозим", - деб жавоб беришади ҳушьёрликлар. Сектор раҳбари туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев ҳам маҳалла аҳли билан якдил. Чунки маҳалла муаммо ва дардини яхши билади. Маҳалла аҳли ҳам сектор раҳбари фаъолиятидан мамнун. Маҳаллада шу кунгача хонадоналарнинг эски деворлари бузилиб, жойига янги замонавий бўялган деворлар ўрнатилди, маҳалланинг барча кўча ва гузарлари асфальт қилинди, электр энергияси таъминоти яхшиланди, ота-боболармиздан қолган ёғочли симёғочлар ўрнини янги замонавий бетонли счимёғочлар олди, алмисоқдан қолган трансфоматорлар ҳам олиниб, янгилари ўрнатилиди, қисқа қилиб айтганда, маҳаллага ободончилик ифори ёпирилиб кериб келди. Бугунги Ҳушьёрнинг кўрку чиройи мақтовларга лойиқ.

            Ҳушьёр маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзоамин Ифтихоновнинг маълумотига кўра, ИИБ бошлиги С.Сайидмўсаев ва бўлим ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийлари ҳамда аҳоли иштирокида ҳашар ташкил қилиниб, "Зиё" кўчасидаги кам таъминланган оила Ибарагимова Иноятхоннинг  деворини таъмирлаш мақсадида шлакаблок олиб келинди ва эски девор бузилиб, ўрнига янги бетонли девор қўйилди. Хашарчилар учун козон кўйилиб, зиёфат ташкил этилди. Шунингдек, Ҳушьёрда яшовчи фуқаро Абдусаидов Муҳаммадни туман ҳокими Ф.Усаров ва ИИБ бошлиги С.Сайидмусаев ёрдамлари билан  туман шифохонасида ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

         Ҳа, бугун Сухда амалга оширилаётган ҳар бир иш, ҳар бир эзгу амал бир мақсад йўлида – Ватан ободлиги ва инсон манфаатини кўзлаб ижро этилмоқда. Шу эзгу мақсад рўёби йўлида туман аҳли қўлни қўлга бериб, ҳамжиҳатликда ва бирдамликда астойдил меҳнат қилишаётир.