Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КИТОБХОНЛИК ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИГА - ТЕЛЕВИЗОР!

×

 2019-10-20 16:48:07    235

PDF yuklash
Chop etish


            Китоб инсонниятни қутқаради. Зотан яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди дейди донишмандлардан бири. Дарҳақиат, китоб инсонни эзгулик томон чорлайди. Шул сабаб, кейинги йилларда мамлакатимизда давлат раҳбарининг ташаббуси билан китобхонлик маданиятини оширишга  алоҳида этибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган бешта ташаббусининг тўртинчи йўналиши - ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишдан иборатдир. Айтиш мумкинки, ушбу йўналишда Сух туманида арзирли ишлар амалга оширилаётир.

            Тумандагии 4-солни УЎТ мактабида "Китобхонлар клуби" ташкил этилган бўлиб, ушбу клубга барча талаба ёшлар жалб қилинган. Қувонарлиси, клуб ташаббуси ҳамда саховатпеша инсонлар ҳомийлигида мактабда мунтазам китобхонлик мусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилади. Яқинда мактабда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллигига бағишлаб юқори синфлар ўқувчилари ўртасида китобхонлик танлови ўтказилиб, ғолиблар аниқланган эди.

            Куни кеча ушбу танловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди ва ҳакамлар қарорига биноан биринчи ўрин мактабнинг 5-синф ўқувчиси Бобуршоҳ Тўлибоевга насиб этди. Танлов ғолибига қимматбаҳо совға - телевизор тақдим этилди. Ғолибга телевизорни шахсан туман ҳокими Фаррух Усаров тақдим этди.

            Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтказилаётган бундай китобхонлик тадбирлари бевосита талаба ёшларнинг кўнглида китобга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотади, зеро рағбат инсонни доимий ҳаракатга ундайди. Ушбу танлов ва тадбирларни уюштирилишида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодуржон Сафоевнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Бу албатта, "Маҳалла, оила, таълим муассасаси" Концепциясининг амалдаги ижросини кўрсатади.

            Кўрик танловда иштирок этган ҳамда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни мактаб маъмурияти томонидан мунтазам рағбатлантириб борилаётгани, ўқувчиларнинг бадиий адабиётларга бўлган қизиқишларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.