Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТИЛ - МИЛЛАТ КУЗГЎСИ

×

 2019-10-19 07:21:18    484

PDF yuklash
Chop etish


            Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни «Давлат тили ҳақида"ги (1989 йил 21 октябрь) қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. 

            «Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир», — дейилади ҳужжатда.

            Қарорда қайд этилишича, мазкур тарихий ҳужжатга биноан ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида — давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарлардан баралла янграмоқда.

            Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун мамлакатимизда кенг нишонланади. Айниқса, тўрт томони тоғлар билан ўралган гўша - Сух туманида ҳам «Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг 30 йиллигини кўтаринкилик билан нишонлаш мақсадида аниқ чора тадбирлар режаси қабул қилинган ва ушбу режа асосида туманда маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий кечалар, сўҳбат ва учрашувлар ўтказилмоқда. - "Мен ушбу заминда яшаётганимдан фахрланаман. Миллатим тожик бўлсада, давлат тили - ўзбек тилига меҳрим баланд. Зотан, ушбу заминда умргузаронлик қилаётган ҳар бир фуқаро доимо кўнглида Ватанга бўлган меҳр ва дахлдорлик ҳисси билан яшамоғи лозим", - дейди Сариканда маҳалла фуқаролар раиси Баҳодуржон Сафоев. Айнан ушбу маҳаллада "Мактаб, оила ва таълим муассасаси" Концепцияси доимий ижроси таъминланаётир. Чунки ушбу учлик ташаббуси билан маҳалланинг 4-сонли УЎТ мактабида мунтазам тадбирлар ўтказилади. «Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг 30 йиллиги ҳам ушбу мактабда катта тантана билан нишонланди.

            Ўзбек тилига давлат мақоми берилган куннинг 30 йиллигига бағишлаб, ҳамда Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббуснинг китобхонликни ривожлантириш йўналишида 4-сонли УЎТ мактабида "Ёш китобхон" танлови ўтказилди.

            Тадбир Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси, маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуслари билан мазкур таълим муассаса ўқувчиларининг 15-17 ёш тоифалари ўртасида ўтказилди. Ушбу ёш тоифаларида 3-ўринни Исожонова Зайнурахон, 2-ўринни  Тохирова ҳамда фахрли 1-ўринни Хошимова Гулҳаёхонлар эгалладилар. Эртага 10-14 ёш тоифаларида  "ЁШ КИТОБХОН" танловининг 2 боскичи ўтказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туманда ўзбек тилига давлат мақоми берилган куннинг 30 йиллигига бағишлаб турли хил тадбирлар ўтказилаётир. Ўтказилган тадбирларда Қонуннинг мамлакатимиз аҳолиси ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, ўзбек тилининг жамиятдаги нуфузи, тил миллат кўзгуси эканлиги,  давлат тилининг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш ҳақида гапирилди. Туманнинг 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида ҳам тил байрамига бағишлаб, "ТИЛ - МИЛЛАТ КУЗГЎСИ" мавзўсида тадбир уюштирилди ва ушбу даргоҳ талаба ёшлари ўз чиқишлари ва шеърлари билан давлат тилини мадҳ этишди.

Китобхонлик тадбирлари ҳамда бошқа ўтказилаётган тадбирлар қаторида туманда ёшларнинг бўш вақтини  мазмунли ўтказиш мақсадида Сух маданият ўйида ёшларнинг севимли тадбирларидан бири - "Қувноқлар ва зукколар" мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбир туман ХТБ, Ёшлар иттифоқи ва Маънавият ва маърифат Сух туман бўлими ҳамкорлигида давлат тили - ўзбек тилининг 30 йиллигига бағишлаб УЎТ мактаблари талабалари иштирокида ўтказилди. Тадбир сўнгида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

            Айтиш жойизки, уюштирилаётган ҳар бир тадбир давлат тилига чексиз ҳурмат- эҳтиром рўҳиятида ўтказилаётир. Давлат тили байрамига бағишланган тадбирлар октябр ойининг охиригача ўтказилиши режалаштирилган.