Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ - АСОСИЙ ВАЗИФА

×

 2019-10-18 09:35:43    292

PDF yuklash
Chop etish


   - "Жиноятчиликни одини олишда агар биз ҳудудларда олиб борилаётган профилактик ишлар самардорлигини янада кучайтиришни хоҳласак, энг аввало, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак. Зотан, бирон-бир жиноятни очиб, жиноятчини жазолашдан кўра, ушбу келиб чиқадиган жиноятни олдини олиш афзалроқ", - деди ўз сўзида кеча соат 22-00 туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда туман ИИБ бошлиғи С. Саидмўсаев. Дарҳақиқат, жиноятчиликни олдини олиш бугунги кунда ҳар биримизнинг бирични галдаги вазифамиздир. Йиғилишда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, мутасаддий идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

         Бир кун жанжал бўлган ўйда қирқ кун барака бўлмайди деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Шул сабаб, давлатимиз рақбари Шавкат Мирзиёев Президент сифатида ўз фаъолиятини бошланганидан сўнг жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу йўлда тизимли ишлар амалга оширилган бўлсада, айрим жойларда натижалар сезиларли даражада эмас. Айниқса, Фарғона вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири - Сух туманида ҳам тарғибот- ташвиқот ишлари мунтазам ўтказилмоқда. Туман халқ таълими бўлимининг биносида ички ишлар ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда асосан юқоридаги масалалар муҳокима қилинди.


         - "Ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари мўҳтарам Президентимиз такилифи билан жиноятчиликка қарши кураш, жиноятчиликни олдини олиш куни деб эълон қилинган. Лекин бизнинг туманимизда охирга пайтларда профилактик ишларни олиб бориш оқсамоқда. Шунинг учун, бу йўналишда биз ҳаммамиз профилактик ишлар самарадорлигни янада оширишига ҳаракат қилишимиз лозим", - деди ўз сўзида туман ҳокими Фаррух Усаров. Энг аввало, туманимизда ҳокимлик, маҳалла маслаҳатчилари, ички ишлар органлари, прокуратура ходимларининг жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятимизни янада кучайтиришимиз лозим, - дея таъкидлади ҳоким. 

                  Туман прокурори Фарҳод Абдувалиев ҳам йиғилганлар олдида жиноятчиликни олдини олиш ҳар доим биринчи галдаги вазифа эканлигини таъкидлаб, жиноятчини жазолашдан кўра, келиб чиқадиган жинояткни олдини олиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.  Бугун кўп миллатли халқимиз ўзаро тотувлик, бунёдкорлик муҳитида эртанги кунга мустаҳкам ишонч ва осойишта ҳаёт учун шукроналик ҳисси билан меҳнат қилмоқда. Бундай эмин-эркин ва саодатли ҳаётнинг энг асосий омили тинчлик ва осойишталикдир. Зотан, фақат тинчлик бўлган жойдагина бахтли ҳаёт ҳукм суради. Осойишта мамлакатдагина кексаю-ёш фароғатда яшайди, оилаларда қут-барака бўлади. 

          Йиғилиш давомида мутасаддийларга туман ҳокими томонидан маҳаллаларда ташкил этилган жамоатчилик назорат масканлари фаъолиятини янада самаралироқ йўлга қўйиш, ушбу масканларда маҳалла фаъоллари, участка инспекторлари, уларнинг ёрдамчилари, Ёшлар Иттифоқи қошида ташкил этилган "Фидокор ёшлар" отрядлари иштирокида туну кунги навбатчиликни ташкил этиш, ҳудудларга бегона шахсларни киришига йўл қўймаслик, бандай ҳолатлар аниқланганда, ички ишлар органлари ходимларига дарров хабар бериш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида, жамоат жойларида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб боришдек вазифалар юкланди. – Агарда профилактика инспектори ва маҳалла фаъоллари масаланинг ичига кириб ишлаганида ва тегишли тартибда тайёргарликни йўлга қўйганида юқоридаги каби муаммолар, жиноятларнинг олдини олиш мумкин бўлар эди. Янги тизим «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолат» шиори остида ишлаш ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг бош мақсадига айланиши керак. Тинч ва осоишта юртда, ўз оиласининг бағрида умр кечираётганлар дунёдаги энг бахтли одамлар деб бежизга айтмаган донишмандлардан бири. Афсуски орамизда бу каби улуғ неъматларнинг қадрига етмаётганлар ҳам бор. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нафақат давлат, балки шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир фуқаро масъулдир. Шул сабаб, барчамиздан огоҳлик талаб этилади! Огоҳлик давр талабидир!